Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбаниязова Замира Калбаевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аралаш таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Ped275.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Илмий маслаҳатчи: Мусурмонова Айниса, педагогика фанлари  доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Содиқова Шоҳида Марҳабоевна, социология фанлари доктори, профессор;  Қуронов Мухаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор;  Ходжаев  Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аралаш таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантириш тузилмаси мактаб, оила, микросоциум, турли тоифадаги болалар билан ишлашга доир ижтимоий-педагогик функцияларнинг интегративлик даражасини қатъий белгилаш, диагностик, коммуникатив, ташкилий каби малакалар доирасини анъанавий ва аралаш таълим шароитида кенгайтириб боришнинг таксономик архитектоникасини лойиҳалаш асосида аниқлаштирилган;
психологик-педагогик билимларнинг фундаменталлиги тамойилига устуворлик бериш асосида “Ижтимоий педагогика” субмодулининг бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантиришга доир мантиқий, семантик, гносеологик имкониятлари ижтимоий-педагогик таъсир кўрсатиш ва қўллаб-қувватлашнинг асосий соҳаларининг (оила, ижтимоий таълим ва тарбия, ижтимоий-педагогик реабилитация, ижтимоий ҳимоя) детерминантлигини эмпирик баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантиришга доир коммуникатив вазиятларни яратиш механизми объективлик (идрок этиш, тушуниш, фаолиятни таҳлил этиш) ва субъективликка (ўз-ўзини идрок этиш, ўз-ўзини тушуниш, шахсий тажрибасини таҳлил қилиш) йўналтирилган ситуатив таълимнинг аралаш ўқитиш билан идентивлигини рискологик тайёргарлик билан ички интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
аралаш таълим шароитида бўлажак педагогларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик жараёнлар квазикасбий фаолиятнинг формал ва информал шаклларини назарий-амалий тайёргарлик билан уйғунлаштиришга хизмат қилувчи электрон-методик таъминотни яратиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик модели ўқув материалларини йирик блокларга бирлаштириш орқали электрон кўринишда ўқитиш (Replacement), электрон ресурслардан фойдаланиш орқали анъанавий таълимни ташкил этиш (Supplemental), электрон таълим орқали ўқув дастурларини ўзлаштириш (Emporium), индивидуал эҳтиёжлар асосида аудиторияда ва электрон ўқитишга доир машғулотларни мустақил равишда уйғунлаштириш (Buffet) моделларини миллий кредит-модуль тизимига адаптивлик даражасини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аралаш таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантириш тузилмасини мактаб, оила, микросоциум, турли тоифадаги болалар билан ишлашга доир ижтимоий-педагогик функцияларнинг интегративлик даражасини қатъий белгилаш, диагностик, коммуникатив, ташкилий каби малакалар доирасини анъанавий ва аралаш таълим шароитида кенгайтириб боришнинг таксономик архитектоникасини лойиҳалаш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан  5111700 – Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш ҳамда 5110900 – Педагогика ва психология таълим йўналишлари учун малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 89-03-5181-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетенциялар тизимини ишлаб чиқишга хизмат қилган; 
психологик-педагогик билимларнинг фундаменталлиги тамойилига устуворлик бериш асосида “Ижтимоий педагогика” субмодулининг бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантиришга доир мантиқий, семантик, гносеологик имкониятларини ижтимоий-педагогик таъсир кўрсатиш ва қўллаб-қувватлашнинг асосий соҳаларининг детерминантлигини эмпирик баҳолаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан педагогика олий таълим муассасаларининг барча бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “Pedagogika teoriyası” номли дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сон буйруғи, 603-045-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий тарбияни ташкил этишга тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантиришга доир коммуникатив вазиятларни яратиш механизмини объективлик ва субъективликка йўналтирилган ситуатив таълимнинг аралаш ўқитиш билан идентивлигини рискологик тайёргарлик билан ички интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5A111701 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) магистратура мутахассислиги учун “Pedagogik kompetentlik” дарслигини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон бўйруғи, 237-160-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак педагогларда ижтимоий-педагогик компетентликни ривожлантиришнинг коммуникатив компонентини такомиллаштиришга хизмат қилган;
аралаш таълим шароитида бўлажак педагогларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик жараёнларни квазикасбий фаолиятнинг формал ва информал шаклларини назарий-амалий тайёргарлик билан уйғунлаштиришга хизмат қилувчи электрон-методик таъминотини яратишнинг педагогик алгоритмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш бакалавриат таълим йўналиши учун “Baslawısh tálim pedagogikası, innovaciya hám integraciyası” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-161-рақамли гувоҳнома). Натижада, аралаш таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик моделини ўқув материалларнинг йирик блокларга бирлаштириш орқали электрон кўринишда ўқитиш, электрон ресурслардан фойдаланиш орқали анъанавий таълимни ташкил этиш, электрон таълим орқали ўқув дастурларини ўзлаштириш, индивидуал эҳтиёжлар асосида аудиторияда ва электрон ўқитишга доир машғулотларни мустақил равишда уйғунлаштириш моделларини миллий кредит-модуль тизимига адаптивлик даражасини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5A111701 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) магистратура мутахассислиги учун “Pedagogik kompetentlik” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон бўйруғи, 237-160-рақамли гувоҳнома). Натижада, аралаш таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантиришда узвийлик ва узлуксизликни таъминлашга хизмат қилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish