Sayt test rejimida ishlamoqda

Кобилов Номоз Ўроловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тоғай Мурод қиссаларининг лингвопрагматик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Fil.644. 
Илмий раҳбар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Ҳакимов Муҳаммад Хўжахонович, филология фанлари доктори, профессор; Жабборов Хўжамурод, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тоғай Мурод қиссаларидаги персонажлар нутқини прагматик аспектда очиб бериш ва ижодкорнинг ўзбек тили лисоний имкониятидан фойдаланиш маҳоратини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тоғай Мурод қиссаларидаги персонажлар нутқи ҳудудий миллий қадриятларга кўпроқ урғу берилганлиги сабабли  шева, ибора, мақол ва матал ҳамда фольклор намуналарининг лисоний нутқда воқеаланганлиги очиб берилган; 
ёзувчи қиссаларида халқона оҳанг, диалектизм каби қаҳрамонлар нутқига хос жараёнлар, эркин насрнинг синтезлашуви, ранг тасвирларнинг воқеликка уйғунлашуви каби ёзувчи услубига хос грамматик воситалар асарлар мазмунини бойитганлиги далилланган; 
ижодкорнинг жонлантириш, муболаға, киноя метафора, метонимия, синекдоха, ўхшатиш, эпитет, тагмаъно каби услубий маҳорати қиссаларда нутққа эстетик ва экспрессивлик касб этганлиги очиб берилган;
нутқий мулоқотнинг ифода этилишида адиб қиссаларида кенг қўлланилган оқара бериб-оқара бериб, кунилаб-кунилаб, турди-турди, шу...шу каби такрорларнинг маъно кучайтириш, интенсивлик ва эмоционаллик касб этганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоғай Мурод қиссаларининг прагматик хусусиятларини  тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 Тоғай Мурод қиссаларидаги персонажлар нутқи ҳудудий миллий қадриятларга кўпроқ урғу берилганлиги сабабли  шева, ибора, мақол ва матал ҳамда фольклор намуналарининг лисоний нутқда воқеаланишига оид хулосалардан 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГОО2 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 21 июлдаги 17.01/01-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур маълумотлар лойиҳа доирасида яратилган дарслик ва луғатларнинг такомиллаштирилишига хизмат қилган;
ёзувчи қиссаларида халқона оҳанг, диалектизм каби қаҳрамонлар нутқига хос жараёнлар, эркин насрнинг синтезлашуви, ранг тасвирларнинг воқеликка  уйғунлашуви  ёзувчи услубига хос грамматик  воситаларнинг асарлар мазмунини бойитганлигига  оид хулосалардан 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзФА  Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 10 октябрдаги 17.01/256-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида бадиий матн бўйича тайёрланган илмий ишланмаларнинг илмий савиясини оширишда аҳамият касб этган;  
жонлантириш, муболаға, киноя метафора, метонимия, синекдоха, ўхшатиш, эпитет, тагмаъно каби услубий воситаларнинг асарлар мазмунини бойитишидаги хусусиятлари Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг Тоғай Мурод ижодига  бағишланган кўрсатув ҳамда вилоят радиосининг эшиттириши сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 9 августдаги 01.11/425-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ва эшиттиришлар маърифий ва амалий жиҳатдан бойиган; 
Тоғай Мурод қиссаларида кенг қўлланилган оқара бериб-оқара бериб, кунилаб-кунилаб, турди-турди, шу...шу каби такрорларнинг маъно кучайтириш, интенсивлик ва эмоционаллик касб этганлиги каби материалларидан Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимида тадқиқот натижалари юзасидан суҳбатлар ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 18 августдаги №01-03/1003-сон маълумотномаси). Натижада, ёш ижодкорлар ижодий жараён юзасидан маълумотларга эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish