Sayt test rejimida ishlamoqda

Карлибаев Максет Абдибаевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “XVIII-XX аср бошларида қорақалпоқларда ислом: тарихий, ижтимоий, этник ва генеалогик контекстлар”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи, 07.00.07 - Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхати олинган рақам: B2020.1.DSc/Tar11.
Илмий маслаҳатчи Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Камалов Сабир Камалович, тарих фанлари доктори, профессор, ЎзРФА академиги; Бабаджанов Бахтияр Мираимович, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алимова Дилором Агзамовна, тарих фанлари доктори, профессор; Давлетов Санжарбек Раджабович, тарих фанлари доктори, профессор; Бекназаров Рахым Агибаевич, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II.    Тадқиқотнинг мақсади ислом дини ва диний муассасаларнинг қорақалпоқларнинг ижтимоий ва маданий ҳаётидаги ўрни, ижтимоий коммуникациянинг тарихий шаклларига таъсири ҳамда индивидуумларнинг кундалик моделларини шакллантирувчи ижтимоий ва конфессионал омилларини очиб беришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ислом динининг XVIII-XX аср бошларида руҳонийлар вакилларини жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишга сафарбар этган, жамиятнинг маънавий ҳаётига жиддий таъсир кўрсата олган фаол ижтимоий куч сифатида халқнинг анъанавий муносабатларини сиқиб чиқармасдан, унинг ягона идентиклигини сақлашда муҳим аҳамият касб этганлиги очиб берилган;
қорақалпоқлар ислом маданиятининг тарқалиши ва мустаҳкамланишида археографик экспедиция материаллари, араб имлосидаги қўлёзмалар ва қадим китоблар коллекциялари каби китобий мероснинг халқ ёзма маданиятининг ривожланишидаги, саводхонликнинг тарқалишидаги ижобий роли, халқ ёзма адабиётининг, унинг вариативлиги, этнофольклор ривоятлар ва мумтоз ислом китобий анъаналарининг ўзаро уйғунлашганлиги кўрсатиб берилган;
қорақалпоқларда XVIII - ХХ аср бошларида масжид, мадраса, мозор каби диний муассасаларнинг пайдо бўлиш жараёнида муҳим ўрин тутган персоналия, раҳнамолик, ҳомийлик сингари омиллар очиб берилган;
қорақалпоқлар диний (культ) иншоотлари (уйшик, девор, сағана, гумбаз)нинг қурилишида қўлланилган маҳаллий меъморий хусусиятлар исломгача бўлган ва исломий анъаналари синтези намуналари асосида шаклланганлиги далилланган;
қорақалпоқлар орасида эшонлар ижтимоий тармоқларининг, маънавий-маърифий марказларининг пайдо бўлиши ва ривожланишида жамият диний ахлоқининг муҳим аҳамият касб этганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XVIII – XX аср бошларида қорақалпоқларда ислом: тарихий, ижтимоий, этник ва генеалогик контекcтлар мавзусида олинган илмий натижалар асосида:  
ислом динининг XVIII-XX аср бошларида руҳонийлар вакилларини жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишга сафарбар этган, жамиятнинг маънавий ҳаётига жиддий таъсир кўрсата олган фаол ижтимоий куч сифатида халқнинг анъанавий муносабатларини сиқиб чиқармасдан, унинг ягона идентиклигини сақлашда муҳим аҳамият касб этганлиги га оид натижаларидан ПЗ-20170915198 - “Қорақалпоқ жамиятида ижтимоий кўрсатмалар трансформацияси: тарих ва амалиёт” амалий лойиҳасининг “ХХ аср бошларида қорақалпоқ жамиятининг анъанавий қадриятлари ва дунёни идрок этиши”, “ХХ аср охири – XXI аср бошларида қорақалпоқ жамиятида ижтимоий-тарихий амалиёт ва оламни этномаданий ҳис этиш” каби параграфларини ёзишда фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 7 августдаги 226/1-сон маълумотномаси). Натижада, жамият ривожланишининг маънавий-аҳлоқий асосларининг тарихий-маданий контекстини англаш имкониятини берган; 
қорақалпоқлар ислом маданиятининг тарқалиши ва мустаҳкамланишида археографик экспедиция материаллари, араб имлосидаги қўлёзмалар ва қадим китоблар коллекциялари каби китобий мероснинг халқ ёзма маданиятининг ривожланишидаги, саводхонликнинг тарқалишидаги ижобий роли, халқ ёзма адабиётининг, унинг вариативлиги, этнофольклор ривоятлар ва мумтоз ислом китобий анъаналарининг ўзаро уйғунлашганлиги юзасидаги натижаларидан ПЗ-20170915198 - “Қорақалпоқ жамиятида ижтимоий кўрсатмалар трансформацияси: тарих ва амалиёт” амалий лойиҳасининг “ХХ аср бошларида қорақалпоқ жамиятининг анъанавий қадриятлари ва дунёни идрок этиши”, “ХХ аср охири – XXI аср бошларида қорақалпоқ жамиятида ижтимоий-тарихий амалиёт ва оламни этномаданий ҳис этиш” каби параграфларини ёзишда фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 7 августдаги 226/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқлар орасида ёзма мерос, унинг этнофольклор вариативлиги (ривоятлар ва классик адабий асарлар), уларда ўз давридаги маданий контекст тўғрисида тасаввур шакллантирилган; 
қорақалпоқларда XVIII - ХХ аср бошларида масжид, мадраса, мозор каби диний муассасаларнинг пайдо бўлиш жараёнида муҳим ўрин тутган персоналия, раҳнамолик, ҳомийлик сингари омилларга оид хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси кинодастурлари бош таҳририяти томонидан ташкил этилган “Султон Вайс бобо” ҳужжатли фильмини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2021 йил 8 августдаги 01-02/427-сон маълумотномаси). Илмий натижалар татбиқи Республика телеканалида моддий-маданий меросни тарғиб этишда, ҳудудда ички (зиёрат) туризмнинг ривожланишида амалий аҳамият касб этган;
қорақалпоқлар диний (культ) иншоотлари (уйшик, девор, сағана, гумбаз)нинг қурилишида қўлланилган маҳаллий меъморий хусусиятлар исломгача бўлган ва исломий анъаналари синтези намуналари асосида шаклланганлигига оид янгиликдан “Эшон қалъа” тарихий-маданий мажмуасига асос солинган сананинг аниқланиши ва бошқа тарихий-тахлилий хулосалар асосида Кегейли туманидаги “Эшон қалъа” тарихий-маданий мажмуаси халқаро туристик йўналиш харитасига киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт ва туризм бўйича бош бошқармасининг 2021 йил 6 сентябрдаги 02-11/04-676-сон маълумотномаси). Бу халқнинг моддий-маданий меросини сақлаш ва ундан тарғиб қилиш мақсадида фойдаланиш имконини берган;
қорақалпоқлар орасида эшонлар ижтимоий тармоқларининг, маънавий-маърифий марказларининг пайдо бўлиши ва ривожланишида жамият диний ахлоқининг муҳим аҳамият касб этганлиги тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O’zbekiston tarixi» каналида «Қорақалпоқ диёри», «Мозийдан садо» кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган («O’zbekiston telekanali» давлат муассасаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 24 сентябрдаги 4040-1503-сон маълумотномаси). Илмий натижалар татбиқи кўрсатув сценарийсида исломнинг халқ маданий-конфессионал кодларини ўзида акс эттириши, унинг сиёсий ва этник конформизмини сақлашга ёрдам бериши каби ғоялари акс эттирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish