Sayt test rejimida ishlamoqda

Кайпназаров Айназар Шерназаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри  (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «XX аср охири-XXI аср бошида Жанубий Оролбўйидаги экологик ҳолат ва унинг муаммолари (Қорақалпоғистон мисолида)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Тar757.
Илмий раҳбар: Сарыбаев Маман Қтайбекович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Давлетов Санжарбек Ражапович, тарих фанлари доктори, доцент; Бекимбетов Бахадир Мырзабаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср охири – ХХI аср бошида Жанубий Оролбўйидаги экологик ҳолат ва унинг оқибатларини Қорақалпоғистон Республикаси мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Оролбўйи минтақасида ХХ асрнинг иккинчи ярмида ўсиб бораётган саноат эҳтиёжларини қоплаш учун экстенсив йўлни танлаган жамият ва табиат ўртасидаги ўзаро таъсир ҳамда қарама-қаршилик натижасида экологик инқирознинг юзага келиши асрлар давомида шаклланган иқтисодий жараёнларнинг издан чиқишига олиб келганлиги далилланган;
ХХ асрнинг иккинчи ярмида минтақада табиий ресурслардан фойдаланишда табиий муҳитга бўладиган таъсир меъёрларининг экологик номутаносиблиги, давлат меъёрининг кўпайиши натижасида табиий ресурс ва хом ашё манбаларига бўлган талабларнинг ортиб кетганлиги далилланган;
мустақиллик йилларидаги Орол экологик инқирози муаммосининг қайта радикал ўзгаришлар даврини, минтақадаги экологик тизимни яхшилаш ва Орол офати оқибатларини юмшатиш бўйича суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, алмашлаб экишни жадал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинларни етиштиришда комплекс механизация ва интенсив технологияларни жорий этиш каби чора-тадбирлар комплекс тарзда босқичма-босқич амалга оширилганлиги очиб берилган;
минтақага инвестицияларнинг жалб қилиниши, муҳандислик ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш, маҳалла ва овулларда турмуш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари Жанубий Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш ҳамда минерал ресурсларни қайта ишлашни ривожлантиришга қаратилганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср охири - ХXI аср бошларида Жанубий Оролбўйи минтақасидаги экологик вазият бўйича олинган натижаларга асосланиб:
Жанубий Оролбўйи минтақасида ХХ асрнинг иккинчи ярмида ўсиб бораётган саноат эҳтиёжларини қоплаш учун экстенсив йўлни танлаган жамият ва табиат ўртасидаги ўзаро таъсир ҳамда қарама-қаршилик натижасида экологик инқирознинг юзага келиши асрлар давомида шаклланган иқтисодий жараёнларнинг издан чиқишига олиб келганлигига оид хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида Жанубий Оролбўйи минтақасининг табиий ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган алоқаларни ва инвестицияларни кучайтириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 10 февралдаги 02/18-1-297-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Оролбўйи минтақасининг экологик хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мумкин бўлган;
ХХ асрнинг иккинчи ярмида минтақада табиий ресурслардан фойдаланишда табиий муҳитга бўладиган таъсир меъёрларининг экологик номутаносиблиги, давлат меъёрининг кўпайиши натижасида табиий ресурс ва хом ашё манбаларига бўлган талабларнинг ортиб кетганлиги, мустақиллик йилларидаги Орол экологик инқирози муаммосининг қайта радикал ўзгаришлар даврини, минтақадаги экологик тизимни яхшилаш ва Орол офати оқибатларини юмшатиш бўйича суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, алмашлаб экишни жадал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинларни етиштиришда комплекс механизация ва интенсив технологияларни жорий этиш каби чора-тадбирлар комплекс тарзда босқичма-босқич амалга оширилганлиги бўйича хулосалар  Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги замонавий илмий тадқиқотларга бағишланган тарихшунослик библиографиясини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 02/03-267-сон маълумотномаси). Олинган натижалар тарихий ривожланишнинг асосий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар тўғрисида илмий ва амалий билимларни ривожланишига хизмат қилган; 
минтақага инвестицияларнинг жалб қилиниши, муҳандислик ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш, маҳалла ва овулларда турмуш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари Жанубий Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш ҳамда минерал ресурсларни қайта ишлашни ривожлантиришга қаратилганлигига оид хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоқ телерадиокомпанияси томонидан ҳозирги Янгиланаётган Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси, шунингдек, кейинги Орол офатини юмшатиш ва барқарор ривожлантириш масалалари моҳияти ва мазнунини кенг жамоатчиликка тарғиб қилишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2021 йил 22 декабрдаги 01-02/638-сон маълумотномаси). Натижада бу муносабатлар ҳозирги замон тарихий ривожланишнинг асосий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, келажак авлодга экологик билим ва маданият тарихини ўрганишда илмий ва амалий билимларга ҳисса қўшиш имконияти пайдо бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish