Sayt test rejimida ishlamoqda

Кабулов Саулат Толыбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоғистон Республикасида В1 даражасидаги ўқувчиларга рус тилини ўқитишда кейс-технологияларидан фойдаланиш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2253.
Илмий раҳбар: Ахмедова Лайлохон Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдархон Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Саиджалалова Сайёра Мирсадиковна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида В1 даражага эга ўқувчилар учун рус тилини ўқитиш кейс-технологиясини ишлаб чиқиш, нутқ субъектларининг ёши, маълумоти, саводхонлик даражаси билан боғлиқ устувор хусусиятларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларга рус тилини ўргатишда рус ва қорақалпоқ тилларидаги синонимик қаторларнинг ўзаро нисбати ва лакунарлиги, нутқда фразеологик бирликлар қўлланилишининг эквивалентлигига эришиш йўллари аниқланиб, рус ва қорақалпоқ тиллари мустақил ва хизматчи сўз туркумларининг парадигмалари ва грамматик категориялари белгиланган;
ўқувчиларга рус тилини ўргатишда ўқув дастурининг фақат бир мавзусини эмас, балки мавзули бўлимини ўрганиш мақсадида кейсларни йириклаштириш самарадорлиги исботланган;
Қорақалпоғистон Республикасининг В1 даражали ўқувчиларига рус тилини кейс-технологиялари асосида ўргатиш методикаси беш босқичдан иборат кейсларни ечишнинг инвариант тизимини киритиш орқали  такомиллаштирилган;
В1 даражали ўқувчиларига рус тилини ўргатиш кейс технологиялари ёрдамида ўқувчиларнинг нутқий ва мустақил сермаҳсул фикрлаш кўникмаларини оширишга йўналтирилган тизимлилик, коммуникативлик, вазиятлилик ва онглилик принципларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасидаги В1 даражага эга ўқувчиларга  рус тилини ўқитиш кейс технологияси бўйича ишлаб чиқилган назарий, методологик ва амалий натижалар асосида:
ўқувчиларга рус тилини ўргатишда рус ва қорақалпоқ тилларидаги синонимик қаторларнинг ўзаро нисбати ва лакунарлиги, нутқда фразеологик бирликлар қўлланилишининг эквивалентлигига эришиш йўллари аниқланиб, рус ва қорақалпоқ тиллари мустақил ва хизматчи сўз туркумларининг парадигмалари ва грамматик категориялари белгиланганлигига оид таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 01-01/09-4694-сон маълумотномаси). Натижада таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларининг 10-11 ўрта ва катта синф ўқувчиларида рус тили нутқий кўникмаларини шакллантириш жараёни самарадорлиги оширилган;
ўқувчиларга рус тилини ўргатишда ўқув дастурининг фақат бир мавзусини эмас, балки мавзули бўлимини ўрганиш мақсадида кейсларни йириклаштириш самарадорлигига оид хулосалар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш минтақавий марказидаги малака ошириш курслари тингловчилари учун  “2.2. Рус тили ва адабиётини ўқитишда замонавий ёндашувлар” модулини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ҳудудий марказининг 2021 йил 21 октябрдаги 240-сон маълумотномаси). Натижада малака ошириш курслари тингловчиларининг касбий компетенциялари такомиллаштирилган ва зарур касбий компетенциялар шакллантирилган;
Қорақалпоғистон Республикасининг В1 даражали ўқувчиларига рус тилини кейс-технологиялари асосида ўргатиш методикаси беш босқичдан иборат кейсларни ечишнинг инвариант тизимини киритиш орқали  такомиллаштирилганлигига оид янгилик 2021 йил 9 ва 23 июль кунлари Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Хабар” ахборот дастури, “Таълим ва фан” радиоэшиттиришларида қўлланилилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2021 йил 21 октябрдаги 01/02/492-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатув ва радиоэшиттириш дастурлари мазмуни Қорақалпоғистон Республикаси умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига рус тилини ўқитиш муаммоси бўйича янги эксперт хулосалар билан бойитилган;
В1 даражали ўқувчиларига рус тилини ўргатиш кейс технологиялари ёрдамида ўқувчиларнинг нутқий ва мустақил сермаҳсул фикрлаш кўникмаларини оширишга йўналтирилган тизимлилик, коммуникативлик, вазиятлилик ва онглилик принципларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлиги бўйича  тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Рус маданий марказида курс тингловчилари учун “мастер-класс” ўтказишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Рус маданий марказининг 2021 йил 21 октябрдаги 06-03/21-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикасидаги Рус Маданий марказида ўтказиладиган рус тили курслари тингловчиларининг рус тили бўйича тайёргарлик  даражаси сезиларли даражада ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish