Sayt test rejimida ishlamoqda

Tурдиев Cайдали Aшуровичнинг  
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда шарқ жийдасининг (Elaeagnus orientalis L.) истиқболли шаклларини танлаш асосида навларини яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик ва 06.03.01–Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Qx186.
Илмий маслаҳатчи: Қайимов Абдуҳалил, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент дaвлaт aгрaр университети, DSc.05/04.03.2022.QХ.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: Шарқ жийдасининг “Тошкент-16” (№NAP00279), Тошкент-22 (№NAP00280), Самарқанд -7 (№NAP00278) навлари яратилган, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2021 йил 26 августдаги 20190040/12, 20190041/11 ва 20190042/12-сонли хулосалари.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда Шарқ жийдаси (Elaeagnus orientalis L.)нинг био-морфологик кўрсаткичларини аниқлаган ҳолда танлаш услубида янги навларини яратиш, клонлари асосида кўчатларини вегетатив услубда етиштириш, етиштирилган кўчатлар асосида мелиоратив ҳолати оғир таназзулга учраган (Оролбўйи минтақаси) ерларда она плантациясини барпо этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк маротаба Республикамизда жийда навларини яратишда, Тошкент, Фарғона, Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхандаё, Хоразим ва Қорақалпоғистон экотиплари меваларидан бошланғич намуналар сифатида фойдаланилган ва улар орасидан танлаш асосида жийдани 3 та нави яратилган;
Ўзбекистонда биринчи марта яратилган жийда навларининг қимматли-хўжалик белгилари, ўсиши ва ривожланиши аниқланган;
Ўзбекистонда биринчи марта шарқ жийданинг фенотипик белгилари 8 та баҳолаш мезонлари асосида устунлик кўрсаткичлари аниқланган ва бошланғич намуналар сифатида ТошДАУ қошидаги она коллекцион боғидаги шакллардан танлаб олинган;
Ўзбекистонда биринчи марта жийданинг назорат вариантига нисбатан 3 та яратилган навларнинг мева маҳсулдорлик кўрсаткичлари 2-3 баробаргача юқорилиги асосланган;
Республикамизда илк марта шарқ жийданинг 15, 20, 25, 30 см узунликдаги қаламчаларидан етиштириш агротехникаси ва плантациясини барпо этиш бўйича илмий асосланган тавсияномалар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шарқ жийдасининг (Elaeagnus Orientalis l.) истиқболли шаклларини танлаш орқали янги навларини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида;
Шарқ жийдасининг “Тошкент -16”, “Тошкент – 22” ва “Самарқанд -7” навлари яратилиб, “Шарқ жийдасини комплекс баҳолаш, истиқболли шаклларини вегетатив кўпайтириш ва плантациясини барпо этиш бўйича тавсиянома” тасдиқланган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йилнинг 28 мартдаги 03/18-1544 – сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланган майдонларида шарқ жийдасини парваришлашда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда; 
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли давлат ўрмон хўжалиги майдонларида шарқ жийдасининг “Тошкент -16”, “Тошкент – 22” ва “Самарқанд -7” навларидан 500 туп кўчат тайёрланиб, 1,0 гектар майдонга жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йилнинг 28 мартдаги 03/18-1544 – сон маълумотномаси). Бу эса ўз навбатида биохилма-хилликни сақлаш, генофондни бойитиш, флора ва фауна учун озуқа манбаини яратиш, шу билан бирга дарахтлардан клонлар олиш ва кўпайтириш ҳамда шўрланган ерларга экиш учун манбаа сифатида хизмат қилмоқда;
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ давлат ўрмон хўжалиги майдонларида шарқ жийдасининг “Тошкент -16”, “Тошкент – 22” ва “Самарқанд -7” навларидан 278 тупдан, жами 834 туп кўчат 3,0 гектар майдонга жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йилнинг 28 мартдаги 03/18-1544 – сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилнинг 28 декабрдаги Олий Мажлисга МУРОЖААТНОМАСИ (Орол денгизининг сувсиз қолган ҳудудида яшил ўрмонлар барпо этишга алоҳида эътибор берилаётганлиги, келгуси йилда яна 500 минг гектар ўрмонзор барпо этилиши таъкидланган) ва 2020 йил 6 – октябрда тасдиқланган ПҚ /4850 сон қарорининг тегишли бандларини бажарилиши таъминланган;
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли ва Мўйноқ давлат ўрмон хўжаликларининг кучли даражада шўрланган майдонларида экологик мувозанатни барқарорлаштириш мақсадида тадқиқотчи томонидан шарқ жийдасининг “Тошкент -16”, “Тошкент – 22” ва “Самарқанд -7” навларидан 1334 дона кўчат тайёрланиб, 4,0 гектар майдонда яшил қопламалар барпо этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йилнинг 28 мартдаги 03/18-1544 – сон маълумотномаси). Натижада, ўрмон хўжалиги тизимида 76,0 минг дона стандарт кўчатлари етиштирилиб, 81516,0 минг сўм даромад олиниши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish