Файзуллаев Мақсуд Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Ўзбекистон чўл ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ривожланишининг иқтисодий-географик омиллари», 11.00.02–Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/G6.
Илмий раҳбар: Солиев Абдусами Солиевич, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.G.01.06.
Расмий оппонентлар: Қаюмов Абдухаким Абдухамидович, география фанлари доктори, профессор; Азимов Шуҳрат Акромович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Ўзбекистон чўл ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ривожланишининг иқтисодий географик омилларини очиб бериш ҳамда мавжуд муаммолар ечими бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ривожланишининг иқтисодий географик омилларидан тупроқ-иқлим шароитлари, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати, сув истеъмоли меъёри, мулкчилик шаклларининг самарадорлиги, аҳолининг истеъмол даражаси агрогеографик районлаштириш асосида аниқланган;
ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари таркибини оптималлаштиришнинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилган;
минтақада гидромелиоратив аграр-индустриал циклларни ривожлантиришнинг маъмурий, иқтисодий ва экологик хусусиятлари аниқланган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари фаолиятини ташкил этишнинг ҳудудий тизимини аграр соҳа инфратузилма салоҳиятини кучайтириш, сув ресурсларини самарали бошқариш, кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва чўл-яйлов чорвачилигини ривожлантириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини назорат қилиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий Ўзбекистон чўл ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ривожланишининг иқтисодий географик омилларини мажмуали тадқиқ қилиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Жанубий Ўзбекистон минтақаси қишлоқ хўжалигини ҳудудий ташкил этиш ва агрогеографик районлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида гидромелиоратив аграр-индустриал циклларни ривожлантиришнинг хусусиятлари бўйича олинган натижалар ОТ-Ф6-045 рақамли «Ўзбекистон ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг географик муаммолари» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида Жанубий Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини тавсифлашда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 23 ноябрдаги ФТК–03-13/837-сон маълумотномаси). Илмий натижалар минтақа қишлоқ хўжалиги жойланиши ҳамда ривожланишининг асосий иқтисодий географик қонуниятларини, бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигини ҳудудий ташкил этишнинг асосий тамойилларини, қишлоқ хўжалигида районлаштиришнинг иқтисодий географик жиҳатларини аниқлашга хизмат қилган;
қишлоқ хўжалигида ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари таркибини такомиллаштиришнинг дастурий таъминоти Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида фойдаланилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 30 октябрдаги 05/05-47-сон маълумотномаси). Натижада пахта ва ғалла экин майдонлари қисқариши билан бўшайдиган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинларини самарали жойлаштирилишини таъминлаш имконияти яратилган;
қишлоқ хўжалигида ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари фаолиятини ташкил этишнинг ҳудудий тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида мазкур йўналишдаги режа-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 30 октябрдаги 05/05-47-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар ҳудудларда 2016–2020 йилларда деҳқончиликни комплекс ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари фаолиятини ташкил этишнинг ҳудудий тизимини такомиллаштиришга қаратилган режаларни мукаммал тузиш учун хизмат қилган;
қишлоқ хўжалигини иқтисодий-географик тадқиқ қилишнинг такомиллаштирилган илмий-услубий асослари Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган («OʻzStandart» Давлат агентлигида 2014 йил 10 октябрда OʻzDSt 36.1559:2014 №5181 қайд рақами билан рўйхатга олинган). Таклиф этилган материаллар бакалавриат таълим йўналишида (5140600–География) «Ўзбекистон географияси», «Географик тадқиқот усуллари» фанларининг назарий ва амалий аҳамиятини оширишга, хусусан, қишлоқ хўжалиги географиясининг асосий йўналишлари, восита ва усуллари тавсифини очиб беришга имкон берган.