Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Дилшода Рахмонбердиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Патогенларнинг микробиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қон оқими инфекцияларини диагностика қилиш ва микробларга қарши даволаш усулларини такомиллаштириш», 03.00.04 – Микробиология ва вирусология, 14.00.10 – Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib1008.
Илмий раҳбарлар: Абдухалилова Гулнора Кудратуллаевна, тиббиёт фанлари доктори; Таджиев Ботир Мирхашимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар  илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01. 
Расмий оппонентлар: Нурузова Зухра Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибадова Гулнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: патогенларнинг микробиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қон оқими инфекцияларини диагностика қилиш ва микробларга қарши даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қон оқими инфекциялари билан касалланган беморларда касалликни эрта ташхисотида тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми мезонларини қўллаш аҳамияти исботланган;
антибиотикларни қабул қилмаган беморларда, уларни қабул қилганларга нисбатан тизимли яллиғланиш реакцияси синдромининг мезонлари намоён бўлиши устунлиги асосланган;
илк бор қондан ажратилган S.aureus, S.pneumoniae, E.coli, K.pneumoniae, P.aureginosa, Acinetobacter spp. каби клиник аҳамиятга эга микроорганизмларнинг микробларга қарши препаратларига сезувчанлик ва чидамлилик хусусиятлари аниқланган;
қон оқими инфекциялари бактериал қўзғатувчиларининг спектри кўпинча грам-мусбат кокклар билан ифодаланиб, икки ёки ундан ортиқ микробларга қарши антибиотикларга чидамлилиги билан тавсифланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Патогенларнинг микробиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қон оқими инфекцияларини диагностика қилиш ва микробларга қарши даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сифат менежменти тизимининг элементи бўлган ички сифат назоратини жорий этиш самарадорлиги асосида «Сифат менежменти тизимининг элементи бўлган ички сифат назоратини жорий этиш самарадорлиги» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 октябрдаги 8-н-р/977-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бактериологик лабораторияларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва клиник аҳамиятига эга микроорганизмлар келтириб чиқарадиган касалликларни ўз вақтида аниқлаш, шунингдек антибактериал давони такомиллаштириш имконини берган;
ички сифат назоратининг ривожланиши ва аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 08-17625-сон хулосаси). Жорий қилинган натижалар қон оқими инфекцияларини эрта ташхислаш,   антибактериал дори воситалардан мақсадли ёндошиб, асоратлар ривожланишини ва микробларга қарши резистентликни олдини олиш, беморларни даволаш вақтини қисқартириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини оширишга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish