Sayt test rejimida ishlamoqda

Нигматова Нигора Рахматуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиш тож қисми нуқсонларини протезлашда диоксид цирконий индивидуал ўзакли тишларнинг қўлланилиши», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1946.
Илмий раҳбар: Акбаров Авзал Нигматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология института DSc.04/30.12.2019. Tib. 59.01.
Расмий оппонентлар: Калбаев Абибилла Акбураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон Республикаси); Хабилов Нуғмон Луқманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Озарбайжон тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тиш тож қисмидаги нуқсонларни протезлашда диоксид цирконияли индивидуал ўзакли тишлардан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадкикотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўзакли тишлар тайёрлашда диоксид цирконий материалларидан фойдаланилди ва пародонт тўқимасига вертикал ҳамда горизонтал босимга чидамли хом-ашё сифатида қўллаш имконияти борлиги исботланган;
ўзакли тишлар тайёрлашда қўлланилиб келинган титан қотишмаси ва композит хом ашёсининг салбий хусусиятлари клиник, биокимёвий ва биофизик жихатдан таққослаш асосида ҳозирги кунда диоксид цирконий хом-ашёсининг қўлланилиши мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ўзакли тиш ўрнатиш учун клиник кўрсатма сифатида табиий тиш илдизининг анатомик шакли, қалинлиги, яратилган бурмалар ҳажмининг аҳамияти айнан диоксид цирконий хом-ашёсидан ўзакли сунъий тиш тайёрлашдаги аҳамияти асосланган;
ўзакли тишнинг мустаҳкамлиги табиий тиш илдизи девори микротузилмаларнинг сифатли яратилишига, ўзакли тиш ва илдиз орасидаги бирикувчанликнинг бир-бирига киришимлигига боғлиқ бўлиб, қўйилаётган сунъий тиш ва оғиз бўшлиғида турли конструкцияли протезларнинг баркарорлигини кафолатлаши исботланган.
IV. Тадкцщот натижаларининг жорий килиниши.
Ўзакли тиш конструкциясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Бир илдизли тишлар учун ўзакли тиш” бўйича Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти (№ FAP 01787, 2021 йил) тишнинг тож қисмидаги нуқсонларни даволашда қўллаш имконини берган;
янги конструкцияли ўзакли тишларни тайёрлаш клиник-лаборатор босқичлари ва уларни амалиётда қўллаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Бир илдизли тиш учун цирконий диоксид индивидуал ўзакларининг янги конструкциясини ишлаб чиқиш ва қўллаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10 мартдаги 8-н-р/250-сон маълумотномаси). Клиник тадқиқотнинг асосий натижаларини амалиётга татбиқ этиш беморларнинг бир илдизли тишлари тож қисмидаги нуқсонларни ортопедик даволаш усулларини амалий стоматологияда қўллаш ва касалликнинг асоратларини камайтиришга ёрдам берган;
ўзакли тишлар янги конструкцияларини ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Олдинги тишлар учун индивидуал ўзакларни лойиҳалаш самарадорлигини ошириш ва баҳолаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 10-мартдаги 8 н-р/251-сон маълумотномаси). Ўзакли тишлар конструкцияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент давлат стоматология институти клиникаси ва Тошкент шаҳридаги “Туртинчи МЧЖ” стоматология поликлиникаси амалий фаолиятига татбиқ этилган. Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши тишга тушаётган босимга чидамлилик кўрсаткичларини яхшилаш ва чайнов самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish