Sayt test rejimida ishlamoqda

Исаков Пулатжон Махмуджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ташрихдан кейинги кисилган вентрал чурраларнинг аллопластикасида жарохат ва тизимли асоратларини профилактикасини такомиллаштириш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Â2022.2.PhD/Tib1977.
Илмий раҳбар: Абдуллажонов Бахромжон Рустамжонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нуриддинов Арифжан Талибович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ташрихдан кейинги асоратлар ривожланиши профилактикасига тактик ва техник ёндашувларни такомиллаштириш орқали қисилган вентрал чурраларни хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қисилган вентрал чурралар туфайли ўтказилган аралашувлар вақтида ташрих жарохатининг бактериал ифлосланишининг сифат ва миқдорий таркибининг микробиологик хусусиятлари, шунингдек, турли хил антибактериал воситалардан фойдаланиш фонида ифлосланиш кўрсаткичининг динамикаси аниқланган;
қисилган вентрал чурралар бўйича оператив аралашувлар шароитида ташрих жарохатидаги микробиал ифлосланишнинг ривожланишига хос бактериялар штаммларига тавсия этилган антисептикнинг яққол бактерицид таъсири in vitro тажрибада исботланган;
микробиал контаминация, антибактериал воситаларга сезувчанлик, ташрих жарохатини дренажлаш ва маҳаллий яллиғланиш жараёни каби омилларни ҳисобга олган ҳолда, қисилган вентрал чурраларда аллогерниопластикадан кейин яра асоратлари ривожланишининг сабаб-оқибат муносабатлари аниқланган;
даволаш ва реабилитация дастурининг тактик-техник жиҳатларини оптималлаштириш орқали ташрихдан кейинги қисилган вентрал чурралар бўйича аллопластикада маҳаллий жарохат асоратларни ривожланишини олдини олиш усули такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аллогерниопластикадан кейин асоратлар ривожланишини олдини олишни такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
“Қисилган ташрихдан кейинги вентрал чурраларнинг аллопластикасида жароҳатнинг йирингли-яллиғланиш асоратларини олдини олиш усули” такомиллаштирилган (FAP 01707-сонли фойдали модел учун патент, 29.10.2021). Шошилинч хирургия шароитида аллогерниопластикадан кейин жароҳат асоратлари ривожланишини олдини олишнинг тавсия этилган усули ташрих натижаларини яхшилашга, госпитализация даврини ва ташрихдан кейинги реабилитация муддатини қисқартиришга имкон берган;
ташрихдан кейинги қисилган вентрал чурраларнинг аллопластикасида жарохатга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ташрихдан кейинги қисилган вентрал чурраларнинг аллопластикасида жарохатга оид ва тизимли асоратлар ривожланишининг олдини олиш усулларини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 08-12709-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар қисилган вентрал чурраларда аллогрениопластикадан сўнг жарохатга оид ва тизимли асоратлар ривожланишини олдини олишга профилактик ёндашувлар сифатини яхшилашга имкон берган;
аллогерниопластикада жароҳатга оид ва тизимли асоратларни олдини олиш сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига, Андижон давлат тиббиёт институти клиникасига ва Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 08-12709-сон маълумотномаси). Қисилган вентрал чурраси бор беморларни аллогерниопластика қилишда ташрих вақтидаги ва ташрихдан кейинги таклиф этилган профилактик чора-тадбирлар мажмуи жарохат асоратларини 20,9% дан 7,1% гача пасайтиришга, шифохонадан чиқарилган асоратлар кузатилмаган беморлар улушини 70,3% дан 89,3% гача оширишга ва стационар реабилитация давомийлигини 7,7±0,1 дан 6,7±0,1 кунгача қисқартиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish