Sayt test rejimida ishlamoqda

Иброхимов Нодирбек Икромжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Паст энергияли кумуш, кумуш-кобальт кластерларининг мис ва кумуш сирти билан ўзаро таъсири жараёнини моделлаштириш”, 01.04.04 – Физик электроника (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/FM445.
Илмий раҳбари: Ядгаров Ишмумин Джаббарович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти ҳамда Ўзбекистон Ресбубликаси Фанлар Академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.09.2020.FM.55.04
Расмий оппонентлар: Ташатов Алланазар Қаршиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Курбанов Музаффар Кадамбаевич, физика-математика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади металл кристаллар сиртига кластерларнинг чўкишида наноструктуралар ҳосил бўлиши ва кам атомли металл кластерларнинг барқарор конфигурацияларини энергияни минималлаштириш  усули асосида ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кам атомли кластерлар (Ag, Cu, Co) нинг барқарор тузилмалари ва конфигурациялари, шунингдек улардаги ҳар бир атом учун боғланиш энергиялари, боғланиш энергиясининг атомлар сонига боғлиқлиги аниқланган;
мис, кумуш, кобальт кластер (Cun, Agn ва Con, n=3-60) лари ва аралаш (CunCo1 n=2-9 ва CunCo2 n=2-8) кластерлар атомлари орасидаги боғ узунликлари аниқланган; 
мис кристаллари юзасига майда кумуш кластерларнинг чўкишида, кластернинг баъзи атомлари сирт қатламлари орасига кириши, кичик кластерлар сезиларли даражада деформацияланиши ва кластер энергиясининг ортиши билан унинг кристалл ичига кириб бориш чуқурлиги ортиши аниқланган;
мис кристаллари юзасига кичик кластерларни чўктириш жараёнида кластер атомлари кристалл ичига кириб бориши, кириб бориш чуқурлиги энергияга ҳамда уларнинг ҳажмига боғлиқлиги аниқланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Паст энергияли кумуш, кумуш-кобальт кластерларининг мис ва кумуш сиртлари билан ўзаро таъсири жараёнларини ўрганиш натижалари:
     мис, кумуш ва кобальт атомларидан ташкил топган кам атомли кластерлари ва аралаш кластерларнинг барқарор структуралари, конфигурациялари ҳамда атомлар орасидаги боғланиш энергияларини аниқлаш ОТ-Ф2-51 рақамли “Фуллеренлар ва уларнинг ҳосилалари асосида оптоэлектроника ва қуёш энергетикаси учун янги функционал наноматериаллар синтез қилишнинг фундаментал асослари” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2022 йил 25 мартдаги №01-126-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш силлиқ тагликлар сиртида наноўлчамли углеродли гетероструктураларнинг шаклланишидаги молекулалараро таъсирларни баҳолаш ва кластерларнинг сиртларда жойлашишини аниқлаш имконини берган;
    кумуш кластерларининг мис кристали сиртига чўкиши жараёнида, кластер атомларининг кристал ичига кириши кластер ўлчамлари ва энергиясига боғлиқ эканлигини аниқлаш №ОТ-Атех-2018-503 рақамли “Si, Ni сирти қатламлари ва уларнинг оксидлари электрон тузилишлари, эмиссия ва оптик хусусиятларини ион бомардимони билан ўзгартириш” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Тошкент давлат техника университетининг 2022 йил 11 апрелдаги №01/19-14-1108-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш  наноўлчамли тизимлар хоссаларини ўрганиш ва физикавий фундаментал қонуниятларни ўзлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish