Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматқулова Нилуфар Файзуллақуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тилга ихтисослаштирилган ОТМ талабаларининг хорижий тил компетенцияларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантириш”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped623.
Илмий раҳбар: Хашимова Дилдорхон Ўринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Тўҳтасинов Илхом Мадаминович,  педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тилга ихтисослаштирилган ОТМ талабаларининг хорижий тил компетенцияларини  шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори даражадаги лексик компетенцияга эришишда лаёқати кучли ва кучсиз гуруҳларга ажратилган талабаларнинг статистик қаторларда ифодаланган дифференциал фарқни аниқлаш орқали талабаларнинг янги сўз маъноларини контекстдан топа олиши, янги лексик бирликларни контекстда қўллаш ва ўзини-ўзи баҳолаш (self-checklist)да мустақил таълимнинг самарадорлиги далилланган;
лексикани индуктив усулда ўқитиш орқали шахсга йўналтирилган ёндашувнинг мотивацион мезонига устунлик беришга асосланган фасилитация инноватив ёндашувини ўқув жараёнига татбиқ этишнинг  илмий-назарий асослари хамда дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
дидактик материалларни моделлаштириш, вариантлаш, уларнинг компонентлари ҳамда компетенцияларга дахлдор ички турларини аниқлаш орқали талабаларда лексик компетенцияларини ривожлантиришнинг  интеллектуал аспектларини оптималлаштириш имкониятлари шахсга йўналтирилган корпус турлари (Corpus of Contemporary American English (COCA) ва Corpus of Global Web-Based English (GloWbE))ни ўзаро интегратив уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
тил ўқитиш самарадорлиги ва касбий фаолият тайёргарлигини баҳолаш мезонлари ҳамда тилга алоқадор параметр ва кўрсаткичларни ривожланиш даражасини диагностика қилувчи технологияларни яратиш талаба автономиясини ривожлантиришнинг муҳим индикатори сифатида асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тилга ихтисослаштирилган ОТМ талабаларининг хорижий тил компетенцияларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шахсга йўналтирилган  ёндашувли ўқитиш босқичларида талабаларнинг лексикани индуктив усулда ўқитиш орқали шахсга йўналтирилган ёндашувнинг мотивацион мезонига устунлик беришга асосланган фасилитация инноватив ёндашувини ўқув жараёнига татбиқ этишнинг илмий-назарий асослари хамда дидактик таъминоти такомиллаштирилганига доир маълумотлардан А-1-197 рақамли “Инглиз ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари” номли амалий грант доирасида фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 29-январдаги 02-07-247/04-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тилига ўқитишнинг методик таъминоти бойитилган ҳолда талабаларнинг лексик бойлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
республика миқёсида тилга ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари 2-курс бакалавр талабалари учун инглиз тилида янги сўз маъноларини контекстдан топа олиши, янги лексик бирликларни контекстда қўллаш ва ўзини-ўзи баҳолаш (self-checklist) орқали сўз бойлигини ошириб бориш имконини таъминлашга доир ҳамда дидактик материалларни моделлаштириш, вариантлаш, уларнинг компонентлари ва компетенцияларга дахлдор ички турларини аниқлаш орқали талабаларда лексик компетенцияларини ривожлантиришнинг  интеллектуал аспектларини оптималлаштириш имкониятлари шахсга йўналтирилган корпус турлари (Corpus of Contemporary American English (COCA) ва Corpus of Global Web-Based English (GloWbE))ни ўзаро интегратив уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга мўлжалланган “Enlarge Your Vocabulary” ўқув қўлланмаси нашр қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 01 мартдаги 110-сон буйруғи, 110-242-сон нашр гувоҳномаси). Натижада тилга ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари талабалари лексик компетенциясини такомиллаштиришга хизмат қилган ва мустақил таълимнинг самарадорлиги далилланган;
тил ўқитиш самарадорлиги ва касбий фаолият тайёргарлигини баҳолаш мезонлари ҳамда тилга алоқадор параметр ва индикаторларни ривожланиш даражасини диагностика қилувчи технологияларни яратиш талаба автономиясини ривожлантиришнинг муҳим индикатори сифатида асосланганлигига доир илмий натижалар ва муайян  илмий-назарий хулосалардан 2019-2020 йилларда бажарилган ПЗ-201709134-рақамли “Филология йўналиши бўйича инглиз тили ўрганишни баҳолаш сифатининг шакл ва тамойиллари” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2022 йил 21- февралдаги 01/1-11-1056-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклифларнинг жорий қилиниши талаба автономиясини ривожлантиришнинг муҳим индикатори сифатида асосланишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish