Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиева Зулхумор Илмуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «OИВ-инфекциясини даволаш ва профилактика чора-тадбирларини такомиллаштириш», 14.00.30 – Эпидемиология; 14.00.10 – Юқумли касалликлар   (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib700.
Илмий раҳбарлар: Маматқулов Иброҳим Хомидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Таджиев Ботир Мирхошимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий – амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти, DSc.04/04.06.2021.Tib.134.01  
Расмий оппонентлар: Рахманова Жамила Амановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Байжанов Аллаберган Кадирович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ОИВ-инфекциясини мажмуавий даволашнинг клиник-иммунологик, эпидемиологик самарасини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
одам иммунтанқислиги вируси билан касалланган беморларда СД4 ҳужайраларнинг сони ошиши ва қўзғатувчи миқдори кўрсаткичларининг сезиларли камайиши иммун ҳужайралари сурункали анергияси бартараф этилиши туфайли инфекция манбасининг эпидемик фаоллигини пасайтириши ва юқиш ҳавфини камайтириши асосланган; 
илк бор Т-цитотоксик лимфоцитларнинг фаоллигини ошириш оркали гамма интерферон синтезининг оширилиши таъсирида вирус юкламасининг кескин аниқланмайдиган даражага пасайиши  натижасида беморларни стационар шароитда даволаниш муддатларининг қисқариши исботланган;
илк бор биологик фаол модда таъсирида Т-ҳужайраларнинг киллерлик функциялари ва макрофагларнинг фаоллашуви вируснинг ҳужайрага кириши, репликацияси ва организмда тарқалишига барҳам бериб, вирусга қарши химоя омилларини кучайтириб, эпидемик жараённинг биринчи бўғини - беморларни инфекция манбаси сифатида фаоллигини камайтириши исботланган;
мажмуавий даволашда ретровирусга қарши терапия билан бирга биологик фаол қўшимчаси қўшилиши фагоцитозни фаолаштириши ва нейтрофиллар стимуляцияси сабабли беморларда оппортунистик касалликлар рецидивларининг камайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
ОИВ-инфекциясини даволаш ва профилактика чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
оқсил гидролизатларидан иборат «Иммун-5» биологик фаол қўшимчасининг одам иммунтанқислиги вируси билан касалланган беморларда иммун ҳужайралари сурункали анергияси бартараф этиши туфайли инфекция манбаининг эпидемик фаоллигини пасайтириши, юқиш ҳавфини камайтириши ва «Иммун-5» биологик фаол қўшимчасига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази 2016 йил 15 январдаги 057424 сонли санитария-эпидемиологик хулосани берган ҳамда «ОИВ-инфекция қўзғатувчиси манбаини нейтраллашнинг янги услуби» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 июлдаги 8н-р/233-сон маълумотномаси). Касалликни мажмуавий даволашда ретровирусга қарши терапия билан бирга оқсил гидролизатларидан иборат бўлган биологик фаол қўшимчаси қўлланилиши натижасида беморларда СД4 ҳужайралар сонининг ошиши ва вирусли юклама кўрсаткичларининг сезиларли камайиши, иммун ҳужайралари сурункали анергияси бартараф этилиши туфайли эпидемик занжирни узиш тадбири билан касаллик профилактикасини такомиллаштириш имкони яратилган;
 организмда Т-цитотоксик лимфоцитларнинг фаоллигини ошириш орқали гамма интерферон синтезининг оширилиши таъсирида вирус юкламасининг кескин аниқланмайдиган даражага пасайиши  натижасида беморларни стационар шароитда даволаниш муддатларининг қисқариши ОИВ-инфекцияси қўзғатувчиси манбасининг эпидемик фаоллигини ва инфекцияни юқиш ҳавфини камайиши имкониятини яратган (Санитария-эпидемиологик назорат Бош бошқармаси бошлиғи томонидан 2017 йил 2-февралда маъқулланган «Иммун-5 препаратининг профилактик самарадорлигини ўрганиш» номли клиник тадқиқот баённомаси);
биологик фаол модда таъсирида Т-ҳужайраларнинг киллерлик функциялари ва макрофагларнинг фаоллашуви вируснинг ҳужайрага кириши, репликацияси ва организмда тарқалишини барҳам бериши, эпидемик жараённинг биринчи бўғини - беморларни инфекция манбаси сифатида фаоллигини камайтириш имконини берган ҳамда ОИВ-инфекциясида оппортунистик инфекцияларни олдини олиш натижалари асосида «ОИВ-инфекциясида оппортунистик инфекциялар профилактикасининг янги усули» номли услубий қўлланма интеллектуал мулк сифатида тасдиқланган (2016 йил 09 сентябрда «Интеллект Эксперт» Давлат унитар корхонасининг реестрида 000243 - рақам билан  рўйхатдан ўтказилган); 
 беморларни мажмуавий даволашда ретровирусга қарши терапия билан бирга биологик фаол қўшимчаси қўшилиши фагоцитозни фаоллаштириши ва нейтрофиллар стимуляцияси сабабли беморларда оппортунистик касалликлар рецидивларининг камайиши имконини берган ҳамда қўзғатувчи манбаига қарши тадбирларни такомиллаштириш, оппортунистик инфекцияларни олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар Республика ва Сирдарё вилояти ОИТСга қарши кураш марказлари амалиётига тадбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 04 мартдаги 08-09/6975-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши касаллик манбаи фаоллигини-касалликнинг юқиш ҳавфини камайтириш, келиб чиқадиган клиник асоратларни олдини олиш, шифохонада даволаниш вақтини камайтириш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish