Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳакимов Сарвар Абдуазимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Постасфиктик ҳолатларнинг суд-тиббий тавсифи», 14.00.24 – Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1275.
Илмий раҳбар: Гиясов  Зайнитдин  Асамутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Искандаров Алишер Искандарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Индиаминов Сайит, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот:  Бухоро тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади постасфиктик ҳолатларни суд-тиббий баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тугалланмаган асфиксиянинг ҳар бир ҳолати бўйича жабрланганларнинг жинси, ёши, гендер мансублик билан боғлиқ хусусиятлари, ҳодиса рўй берган жойи ва вақти, гипоксик ҳолатни юзага келишида осилиш ва қўл билан бўғишнинг фарқли хусусиятлари асосланган;
нолетал асфиксия ҳолатларида турли клиник ва морфологик белгиларнинг ўзаро боғлиқлик даражаси, аксарият ҳолатларда жабрланганларда уларнинг биргаликда кузатилиши асосланган;
постасфиктик ҳолатларда оғир даражали кома кўринишидаги бош мия фаолиятининг бузилиши жабрланганларнинг ҳаётига таҳдид солувчи асосий ҳолат эканлиги исботланган;
нолетал асфиксия ҳолатларида бош мия фаолиятини бузилиш даражасини баҳолашда Глазго кома шклаласидан суд-тиббий экспертиза жараёнида фойдаланиш илк бор асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Постасфиктик ҳолатларни суд-тиббий баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
постасфиктик ҳолатларда ўтказилган суд-тиббий экспертиза материалларининг комплекс таҳлили бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Постасфиктик ҳолатларни суд-тиббий баҳолашни асослаш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 декабрдаги 8н-р/1230-сон маълумотномаси). Натижада мазкур ҳолатларни суд-тиббий баҳолашда йўл қўйиладиган камчиликларнинг олдини олиш имконини берган;
нолетал асфиксия ҳолатларида анамнестик, клиник, морфологик ўзгаришларга оид маълумотларнинг танқидий таҳлили бўйича олинган  илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар филиаллари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 январдаги 8н-з/06-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши постасфиктик ҳолатларда ўтказиладиган экспертизаларнинг сифатини ва асосланганлик даражасини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish