Sayt test rejimida ishlamoqda

Карабаев Аминжон Гадаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Постреанимацион даврда гипоталамо-гипофизар тизимдаги ўзгаришлар»14.00.16–Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Tib517.
Илмий раҳбар: Исраилов Ражаббай, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Зокиров Ёркин Узуевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ирискулов Бахтиёр Уктамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Хамракулов Шарифжон. Хашимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Aҳмет Ясавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети, Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 5 ва 10 дақиқалик клиник ўлимдан кейинги постреанимацион касаллик даврида гипоталамуснинг преоптик, аркуат ядроларида, аденогипофизнинг b- ва d-базофил ҳужайраларида морфофункционал ўзгаришлар механизмини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
5 ва 10 дақиқалик клиник ўлим жараёнида парасимпатик нерв тизими тонуси остида қондаги малондиальдегид миқдорининг ортиши, гипоталамо-гипофизар тизимда преоптик ядрога нисбатан аркуат ядрода ҳамда b-базофил ҳужайраларга нисбатан d-базофил ҳужайраларда морфофункционал фаоллигининг устунлиги асосланган; 
5 дақиқалик клиник ўлимдан кейинги постреанимацион касалликнинг I-II-III босқичларида симпатик нерв тизими устунлиги остида малондиальдегид миқдори ортиши, каталаза ва глютатионпероксидаза фаоллигининг пасайиши, гипоталамуснинг проптик ядросида ҳамда аденогипофизнинг d-базофил ҳужайрасида сезиларли морфофункционал фаоллигининг юқорилиги исботланган;
10 дақиқалик клиник ўлимдан кейинги постреанимацион касалликнинг I-II босқичларида парасимпатик нерв тизимининг тонуси, III босқичида эса симпатик нерв тизимининг тонуси устунлиги, малондиальдегидни ортиши, каталаза ва глютатионпероксидазанинг камайиши, гипоталамуснинг аркуат ва преоптик ядроларида ҳамда аденогипофизнинг d- ва b-базофил ҳужайраларида морфофункционал фаолликни ортиши ҳисобига ҳимоя мослашув реакция ҳосил бўлиши исботланган;
5 дақиқалик клиник ўлимдан кейинги постреанимацион касалликнинг IV босқичидан бошлаб, аралаш вегетатив реактивлик остида, касалликнинг узоқ даврида (3-ойида) симпатик нерв тизими, липидларниинг перекисли оксидланиши, малондиальдегид фаоллигининг кўринарсиз камайиши, антиоксидант тизимида каталаза ва глютатионпероксидаза микдорининг ортиши остида гипоталамуснинг аркуад ва преоптик ядроларида ҳамда аденогипофизнинг d-ва b-базофил ҳужайраларида ҳимоя тикланиш жараёни исботланган;
10 дақиқалик клиник ўлимдан кейинги постреанимацион касалликнинг III-босқичидан бошлаб, касалликнинг узоқ даврида (1-3- ойида) симпатик нерв тизими тонусининг устунлиги, малондиальдегид миқдорини камайиши, каталаза ва глютатионпероксидаза миқдорининг, гипоталамуснинг преоптик ва аркуат ядроларида глиал ҳужайраларининг фаоллиги ҳамда деструкив нейросекретор ҳужайралар миқдорининг ортиши, нейросекретор хужайралар орасида викар компенсация остида ҳимоя тикланиш жараёни гипоталамуснинг преоптик ядросига нисбаттан аркуад ядросида ҳамда b-базофил ҳужайрага нисбатан d-базофил ҳужайрада кучлироқ эканлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Постреанимацион даврда гипоталамо-гипофизар тизим ўзгаришларининг патогенезини баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
постреанимацион даврда гипоталамо-гипофизар тизим ўзгаришларининг патогенезини баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Клиник ўлим жараёнида гипоталамо-гипофизар тизимнинг бузилиш механизмини баҳолаш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 майдаги 8н–д/56–сон маълумотномаси). Натижада 5 ва10 дақиқалик клиник ўлим жараёнида, клиник ўлимдан кейинги постреанимацион касалликнинг I-II-III-IV-V босқичларида ва узоқ даврларида вегетатив нерв тизими, липидларнинг периксли оксидланиши, малондиальдегид, антиоксидант тизимда каталаза ҳамда глютатионпероксидаза реактивлигида, гипоталамуснинг преоптик, аркуат ядросида, ўрта дўнгликнинг ички ва ташқи қаватида, аденогипофизнинг b- ва d-базофил ҳужайраларида функционал ўзгаришларидаги нейросекретор моддалар ва гликопротеиднинг камайиши толиқиш томонга қараб силжишини баҳолаш орқали  постреанимацион касалликларни ташхислаш ва олдини олиш  самарадорлиги исботлаш имконини берган;
постреанимацион даврда гипоталамо-гипофизар тизим ўзгаришларининг патогенезини баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «5 дақиқалик клиник ўлимдан кейинги постреанимацион даврда гипоталамо-гипофизар тизимининг бузилиш патогенезини баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 майдаги 8н–д/56–сон маълумотномаси). Натижада 5 дақиқалик клиник ўлимдан кейинги постреанимацион касалликнинг IV босқичидан бошлаб, аралаш вегетатив реактивлик остида, касалликнинг узоқ даврида симпатик нерв тизими, прооксидант тизимида липидларниинг перекисли оксидланиши махсулоти малондиальдегид фаоллигининг кўринарсиз камайиши антиоксидант тизимининг каталаза ва глютатионпероксидаза микдорининг ортиши остида аркуад ва преоптик ядросида ва аденогипофизнинг d-ва b-базофил ҳужайраларда ҳимоя тикланиш жараёнига боғлиқлиги орқали касалликларни эрта ташхислаш, даволаш тизимини ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
постреанимацион даврда гипоталамо-гипофизар тизим ўзгаришларнинг патогенезини баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий бюросининг Самарқанд филиали, Самарқанд давлат тиббиёт университетининг биринчи клиникасининг фундаментал ва клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 апрелдаги 08-093992–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши 5 дақиқалик клиник ўлимдан кейинги постреанимацион касалликнинг I-II- III босқичларида симпатик нерв тизими тонусининг устунлиги, 10 дақиқалик клиник ўлимдан кейинги постреанимацион касалликнинг I-II босқичларида парасимпатик нерв тизимининг тонуси остида, III босқичида симпатик нерв тизими тонусида малондиальдегидни ортиши, каталаза, глютатионпероксидазанинг камайиши гипоталамуснинг аркуат ядросида, аденогипофизнинг d-базофил ҳужайралари фаоллиги преоптик ядроси ва b-базофил ҳужайрага нисбатан ортиши нейросекретор моддалар ва гликопротеидлар секрециясининг, ҳамда кариолизисга учраган нейросекретор ҳужайраларни ортиши натижасида ҳимоя мослашув реакциясини шаклланиши орқали беморларнинг ҳаёт фаолиятини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish