Sayt test rejimida ishlamoqda

Буранкулова Нигора Михайловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Баландлик ва ўз бўйи баландлигидан йиқилишларда суд-тиббий экспертизаси» 14.00.24 – Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib971.
Илмий раҳбар: Хван Олег Иннокентиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Индиаминов Сайит, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Машарипов Азамат Собирович, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси биринчи президенти Б.Н.Ельцин номидаги Қирғизистон-Россия-Славян Университети (Қирғизистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзига хос жароҳатларнинг морфологик белгилари мажмуаси асосида баландликдан ва ўз бўйи баландлигидан йиқилишларнинг дифференциал диагностика мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тирик шахслар ва ҳалок бўлганларда ўз бўйи баландлигидан тезланиш билан ва тезланишсиз йиқилиш содир бўлганда тананинг олд, орқага, чап ва ўнг тамонга йиқилиш натижасида юзага келган жароҳатларнинг характери, оғирлик даражаси ва жойлашуви бўйича орган ва тизимлардаги  ўзгаришларнинг фарқланишлари асосланган;
уч метргача бўлган баландликдан ва ўз бўйи баландлигидан юриб йиқилганда юзага келган тан жароҳатлари натижасида тананинг ташқи юзасида ва ички органлардаги морфологик ўзгаришларнинг суд-тиббий жиҳатлари ҳамда унинг оқибатида юзага келадиган органларнинг тузилмавий бирлигининг ўзгаришларини суд-тиббий белгилари аниқланган;  
тирик шахсларда уч метргача бўлган баландликдан ва ўз бўйи баландлигидан юриб йиқилиш натижасида юзага келган жароҳатланишларда тана тизимларидаги травматологик ва нейрожаррохлик ўзгаришларга қараб орган ва тизимларда юзага келадиган шикастланишларининг оғирлик даражаси аниқланган;
уч метргача бўлган баландликдан ва ўз бўйи баландлигидан юриб йиқилиш натижасида юзага келадиган жароҳатланишларнинг пайдо бўлиш механизмини баҳолашга йўналтирилган ўн уч коэффциентнинг мусбат ва манфий даражаларига қараб суд-тиббий ташҳисотининг белгилари исботланган..
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Баландликдан ва ўз бўйи баландлигидан йиқилишларни суд-тиббий экспертизаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
морфологик ўзгаришлар асосида шикастланишларнинг дифференциал диагностика мезонларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Суд-тиббий экспертизаларда баландликдан ва ўз бўйи баландликдаги йиқилишларнинг дифференциал диагностика жиҳатлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 17 февралдаги 8н-д/56-сон маълумотномаси). Натижада баландлик ва ўз бўйи баландлигидан йиқилишнинг дифференциал диагностикасини оптималлаштириш, экспертиза муддатини қисқартишиш ва сифатини ошириш имконини берган;
баландликдан ва ўз бўйи баландлигидан йиқилишларнинг жиҳатларини суд-тиббий экспертизада ташхислаш мезонлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ўзбекистон Республикаси суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Сирдарё вилояти филиаллари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 мартдаги 08-09/8559-сон маълумотномаси). Натижада суд-тиббий эксперт комиссиялар фаолиятини мақбуллаштириш ва суд-тиббий экспертизалар асослилигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish