Sayt test rejimida ishlamoqda

Давронов Обид Ўктамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Масофадан зондлаш орқали яйлов ерлари мониторингини юритиш (Бухоро вилояти мисолида)”, 06.01.10 - Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Qx469.
Илмий раҳбар: Тураев Руҳиддин Амирқулович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Ўздаверлойиҳа» давлат-илмий лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Давлат аграр университети, PhD.05/04.03.2022.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Реимов Ниетбай Байназарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Намозов Нормамат Чориевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади масофадан зондлаш материаллари орқали яйлов ерлари мониторингини юритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор *style форматда яйловларнинг 288 та электрон рақамли классификатори ишлаб чиқилган, шунингдек «кучсиз», «ўртача» ва «кучли» деградацияга учраган яйлов ерлари рақамли шартли белгилар яратилган;
яйлов ерларининг мониторингини юритиш жараёнида: космосурат > ArcGIS дастури > «LocusGIS» иловаси > танланган объектга чиқиш > «LocusGIS» иловаси > ArcGIS дастури > «Yaylov yerlari monitoring tizimi» портали кетма-кетлиги механизми асосланган;
сўнгги 26 йилда чўл яйлов ерларида ўсимликлар билан қопланганлиги даражаси ўртача 47% дан 45% га, шунингдек, ўртача ҳосилдорлиги 2,1 ц/га дан 1,9 ц/га га (-0,3 ц/га) камайганлиги асосланган, 1 та шартли мол бош сонига тўғри келадиган майдон улуши эса 28,0 гектардан 32,4 гектарга (+4,4) кўпайганлиги аниқланган;
деградацияга учраган яйлов ерларни норматив қийматини белгилашда сифати жиҳатидан «юқори», «ўртача», «ўртачадан паст» ва «паст» яйловларга ажратиш орқали 1,0, 0,9, 0,8 ва 0,7 коэффициент қўллаган ҳолда ҳисоблаш ва табақалашган ер солиғи белгилаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Масофадан зондлаш орқали яйлов ерлари мониторингини юритиш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
«Лалми ва яйлов ерларида мониторинг юритиш» бўйича илмий-услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 4-мартдаги 04/30-04/997-сон маълумотномаси). Натижада, республикадаги мавжуд лалми ва яйлов ерлари мониторингини юритишда ҳамда улардан самарали фойдаланишда илмий-услубий қўлланма бўлиб хизмат қилган.
«Ўсимликлар дунёси кадастри маълумотлари асосида яйлов ва лалмикор ерлардан фойдаланиш даражасини баҳолаш ва экинларни вегетация кўрсаткичларини башоратлашнинг дастурий таъминоти» (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган гувоҳнома: №DGU 09610. 07.12.2020 й.) яратилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 4-мартдаги 04/30-04/997-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу дастурий таъминот яйлов ерлари мониторингини юритиш ишларини муайян даражада автоматлаштиришга ҳамда сарф этилаётган ортиқча меҳнат ва маблағларни тежашга имкон берган;
«Pasture land monitoring system» (Яйлов ерлари мониторнг тизими) дастури яратилган ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Guvohnoma №DGU 16679. 06.06.2021). Натижада, ушбу порталда яйлов мониторингини юртишда рақамлаштиришга эришилган, Бухоро вилоятининг яйлов ерлари  тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва ундан очиқ фойдаланишга имкон берган.
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ҳолати ёмон бўлган ерларни йўқламадан ўтказиш бўйича кўрсатмалар» ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 4-мартдаги 04/30-04/997-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги оборотидан чиққан ерларни аниқлаш ҳамда ҳолати ёмон ерлардан самарали фойдаланишда илмий-услубий қўлланма бўлиб хизмат қилган.
«Қишлоқ хўжалигида товар ишлаб чиқарувчиларнинг қишлоқ хўжалиги экин ерларини норматив қийматини аниқлаш» (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган гувоҳнома: №DGU 11541. 21.06.2021 й.) дастури ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 4-мартдаги 04/30-04/997-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу дастурий таъминот қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган тезкор маълумотлар тақдим этишда қишлоқ хўжалигида товар ишлаб чиқарувчиларнинг яйлов ерларини норматив қийматини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish