Sayt test rejimida ishlamoqda

Реймов Полат Расбергеновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жанубий Оролбўйининг геоэкологик муаммолари: карталаштириш ва космик мониторинг асосида уларни бартараф этишнинг методологик жиҳатлари», 11.00.06 - Геодезия. Картография (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1. DSc/Gr41.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSс.03/30.12.2019.Gr.01.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сафаров Эшкабул Юлдашевич, техника фанлари доктори, профессор; Суюнов Абдусоли Саматович, техника фанлари доктори, профессор;  Аденбоев Баҳтиёр Ембергенович, география фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Сейсмология институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйининг геоэкологик муаммоларини бартараф этиш учун космик мониторинг ва геоэкологик карталаштириш методологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
деградация ва чўлланишни ҳисобга олган ҳолда Жанубий Оролбўйи экотизимлари ўзгаришининг фазовий жараёнлари аниқланган ва улар асосида худудни геоэкологик зоналаштирилган; 
масофавий зондлаш маълумотлари ва GNSS технологияларидан фойдаланган ҳолда дала тадқиқотлари асосида трансформациялашаётган ҳамда чўллашаётган экотизимларнинг мавзули геоэкологик карталари туркумини яратиш учун алгоритмлар ва дастурлар ишлаб чиқилган;
антропоген омилларни ҳисобга олган ҳолда ландшафт-генетик ёндашув асосида чўллашаётган экотизимларнинг ҳолати динамикасини баҳолаш (миқдорий) усули ишлаб чиқилган ва Орол денгизининг қуриган тубидаги авандельта экотизимларининг янги шаклланган синфи аниқланган; 
ўткинчи ва беқарор ландшафтларнинг янги синфини шакллантирувчи фазодаги бир нуқтада бир нечта ландшафт ҳосил қилувчи жараёнларнинг устма-уст қопланишидан иборат бўлган геоэкологик интерференция ҳодисаси аниқланган;
космик мониторинг асосида чўл ҳудудларининг ландшафтини оператив карталаштириш усули таклиф қилинган ва ишлаб чиқилган;
арид ҳудудлар ва арид зоналарнинг ўзлаштирилган дельталари учун мақбул қутбланиш концепцияси ишлаб чиқилган ва у асосида биохилма-хилликни сақлаш учун ерлардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жанубий Оролбўйининг геоэкологик муаммоларини карталаштириш ва космик мониторинг асосида бартараф этишнинг методологик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Жанубий Оролбўйи ҳудудининг замонавий ҳолати геоэкологик районлаштирилган ва экотизимларнинг трансформация жараёнлари макон-замонда модели Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётида геоэкологик районлаштириш ва экотизимларни трансформациясини мониторинг қилишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 19-апрелдаги 01/18-1292-сон маълумотномаси). Натижада, районлаштириш натижалари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чўллашишга қарши курашиш фаолиятини  оптималлаштириш имконини берган;  
масофавий зондлаш маълумотлари ва GNSS технологияларидан фойдаланган ҳолда дала тадқиқотлари асосида трансформациялашаётган ва чўллашаётган экотизимларнинг мавзули геоэкологик карталари туркумини яратиш учун ишлаб чиқилган алгоритмлар ва дастурлар Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси амалиётида ер ресурслари мелиоратив ҳолатини мониторингини олиб боришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2022 йил 20 апрелдаги 00014-сон маълумотномаси). Натижада, ер ресурсларини карталаштириш методикасини, амалиётини такомиллаштириш ва ер ресурслари ҳолатини масофадан  мониторинг қилиш ёрдамида ҳудуднинг табиий ресурслар салоҳиятини баҳолаш ишончлилигини ошириш имконини берган;  
антропоген омилларни ҳисобга олган ҳолда ландшафт-генетик ёндашув асосида чўллашаётган экотизимларнинг ҳолати динамикасини баҳолаш (миқдорий) усули ишлаб чиқилиши ва Орол денгизининг қуриган тубидаги авандельта экотизимларининг янги шаклланган синфи аниқланиши Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётида чўллашаётган экотизимларни ҳолатини ва динамикасини мониторинг қилишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 19-апрелдаги 01/18-1292-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган методикалар Орол денгизи қуриган қисмининг барқарорлашиши ва ҳўжалик фаолияти экологик экспертизасини ривожлантиришни такомиллаштириш имконияти яратилди;  
Орол денгизининг қуриган тубидаги ўткинчи ва беқарор ландшафтларнинг янги синфини шакллантирувчи фазодаги бир нуқтада бир нечта ландшафт ҳосил қилувчи жараёнларнинг устма-уст қопланишидан иборат бўлган геоэкологик интерференция ҳодисасини аниқлаш натижалари  Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси амалиётида тупроқлар ва  қишлоқ хўжалиги ерларини карталаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2022 йил 20 апрелдаги 00014-сон маълумотномаси). Натижада, ер ресурсларининг таснифлаш типларини кенгайтириш орқали тупроқ ва қишлоқ ҳўжалиги карталарининг аниқлигини ошириш имконияти яратилган;  
Оролбўйи чўллашаётган экотизимларининг ландшафтли картасини ишлаб чиқилган космик мониторинг асосида оператив тузиш усули  Кадастр агентлигининг  Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси амалиётида чўл-яйлов ҳудудларининг катрталарини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2022 йил 20-апрелдаги 00014-сон маълумотномаси). Натижада, чўл-яйлов ҳудудлари карталарини оператив тузиш ва масофадан зондлаш маълумотлари асосида карталаштириш самарадорлиги ҳамда чўл-яйлов карталарининг ишончлилигини ошириш имконини берган;  
арид ҳудудлар ва арид зоналарнинг ўзлаштирилган дельталари учун мақбул қутбланиш концепцияси асосида ишлаб чиқилган биохилма-хилликни сақлаш учун ердан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари  Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётида алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларни ташкил этишда амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 19-апрелдаги 01/18-1292-сон маълумотномаси). Натижада, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ва бошқа муҳофаза қилинадиган ҳудудларни мақбул жойлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish