Sayt test rejimida ishlamoqda

Агзамова Севара Авазовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Излов ва разведка қудуқларини ўзлаштиришда қатламни гидрокислотали ёриш сифатига таъсир этувчи геологик омиллар», 04.00.07 – Нефть ва газ конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/GM97.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Ғайбулла Сайфуллаевич, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, DSc.24/30.12.2019.GM.41.01. 
Расмий оппонентлар: Юлдашев Ғофур, геология-минералогия фанлари доктори; Умаров Акромиддин Зайниддинович, геология-минералогия фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: излов ва разведка қудуқларини ўзлаштиришда қатламнинг кислотали гидравлик ёриш сифатига геологик омилларнинг таъсир даражасини аниқлаш ва усулни самарали қўллаш учун мос келувчи “номзод” - қудуқларни танлаш мезонини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
газга тўйинган оралиқлардаги жинсларда газ оқимининг йўқлиги сабаблари аниқланган, излов ва раведка қудуқларини синашда углеводород оқимларини жадаллаштириш методларини қўллаш ишлаб чиқилган;
турли методика ва технологиялар билан синалган излов ва разведка  қудуқларидан олинган натижалар таққосланиб, уларнинг самарали услублари асосланган;
турли геологик-физик шароитлардаги конлар қатламларини кислотали гидравлик ёришни қўллаш заруриятини асослаш имконини берувчи, усулнинг сифатига геологик омилларнинг таъсир даражаси ишлаб чиқилган;
қатламга кислотали гидравлик ёриш усулини қўллаш учун мос келадиган “номзод”- қудуқлар танланган ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш ҳамда танлаш имконини берувчи геологик омилларнинг йиғинди “ранг” бўйича боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
БХР Бешкент эгилмасида депрессион фация ётқизиқлари ривожланган зонадаги кон ва майдонлардаги излов ва разведка қудуқларини ўзлаштиришда қатламни кислотали гидравлик ёриш сифатига таъсир этувчи геологик омиллар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Шимолий Култак газконденсат конидаги 1, 3-сонли излов қудуқларида ҚКГЁ ни ўтказиш бўйича тавсия Муборак НГҚОБда амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 29 ноябрдаги 05-25-2-49-сон маълумотномаси). Натижада, 1, 3-сонли излов қудуқлари дебитини мос равишда 87,5 ва 88 минг м3/суткага орттириш, қудуқларни оқилона ишлатишни ва кондан олинаётган газ таннархини камайтириш имконини берган;
Дарахтли нефтгазконденсат конидаги тугатилган 1, 3-сонли излов қудуқларида ҚКГЁни ўтказиб, уларни қайта тиклаш бўйича тавсия “Epsilon Development Company” МЧЖ ХКда амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 29 ноябрдаги 05-25-2-49-сон маълумотномаси). Натижада, 1-сонли ва 3-сонли излов қудуқларида мос равишда 91 ва 27 минг м3/сутка саноат миқёсидаги газ оқимини олиш ва саноат миқёсидаги газ заҳираларини 15 % га орттириш имконини берган;
Қирққулоч газконденсат конидаги тугатилган 1-сонли излов ва 4-сонли қидирув қудуқларида ҚКГЁ ни ўтказиб, уларни қайта тиклаш бўйича тавсия  “Epsilon Development Company” МЧЖ ХКда амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 29 ноябрдаги 05-25-2-49-сон маълумотномаси). Натижада, қудуқларда мос равишда 87 ва 120 минг м3/сутка саноат миқёсидаги газ оқимини олиш ва саноат миқёсидаги газ заҳираларини 25 % га орттириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish