Хамедова Фируза Саидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нофаол гипофиз аденомасининг наслий мойил беморларда патологик ривожланиш механизми», 14.00.03–Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib21.
Илмий раҳбар: Халимова Замира Юсуповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилором Камаритдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кариев Гайрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: нофаол гипофизаденомасини оилавий анемнезига асосланган ҳолда генетик мойил беморларни ташхислаш ва даволаш тизимини оптималлаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротоба нофаол гипофиз аденомаси билан хасталанган ирсий мойил беморларда NO-тизимининг генетик детерминациясининг ҳаққоний ўзгариши исботланган;
нофаол гипофиз аденомасига ирсий мойил қариндошларда NO-тизимининг генетик кўрсаткичлари, жумладан NOS3 даражасини текшириш, уларни таҳликали гуруҳларга ажратиш ва даволаш тизими такомиллаштирилган;
нофаол гипофиз аденомасига оилавий ирсий мойил беморларда касалликнинг клиник кечиш хусусиятларига қараб касалликнинг менделирланган ва менделирланмаган маркерлари исботланган;
нофаол гипофиз аденомасига ирсий мойил беморларда касалликнинг патогенезида NOS3 ферменти орқали организмни бошқариш фаолияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гипофиз нофаол аденомаси ривожланишининг нейроэндокрин, функционал-метаболик ва генетик ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Нофаол гипофиз аденомасининг ирсий боғлиқлигини ташхислаш ва даволаш» услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 21 июндаги 8н-д\\46-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма нофаол гипофиз аденомалари билан хасталанган беморларни эрта ташхислашда нейроэндокрин ва генетик хусусиятларни исботлаш ҳамда касаллик асоратларининг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширишга имкон берган;
нофаол гипофиз аденомаси билан хасталанган беморларни эрта ташхислаш, даволаш ва касаллик асоратларини бартараф этиш борасида тавсия этилган башоратлаш тизими Республика илмий-амалий тиббий эндокринология маркази, Бухоро вилоят эндокринология диспансери, Бухоро вилояти Когон туман тиббиёт бирлашмаси клиник шифохонасига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 3 ноябрдаги 8Н-з\\30-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқотнинг клиник амалиётга жорий қилиниши нофал гипофиз аденомаси билан наслий мойил беморларни даволаш самарадорлигини ошириш, касалликнинг тарқалишини камайтириш, ногиронликни олдини олиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.