Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Фарход Амировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Ўзбекистон Республикасида пул таклифининг иқтисодий ўсишга таъсирини эконометрик моделлаштириш”, 08.00.06 - Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt933.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангирберген Досчанович, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Рахимов Анвар Норимович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:  Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида эконометрик моделлар асосида пул таклифи оптималлаштириш асосида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Республикамизда ХХI асрда иқтисодий ўсишни таъминлашда монетар ва фискал сиёсатнинг аҳамияти миқдорий аниқланди ва иқтисодиётнинг қисқа ва узоқ муддатда (2026 йил) барқарор ривожланиши учун (taugh - қаттиқ) ва (easy - юмшоқ) монетар сиёсати нисбати прогноз қилинган;
пул таклифи ва иқтисодий ўсиш динамикасидаги бир томонлама ва икки томонлама боғланишлар характери, динамик қаторларни стационарликка текшириш (ADF test), Йохансен коинтеграция тести, -Грейнжер ўзаро алоқадорлик тести (Granger causality tests), статистик хатоларни тузатиш (ECM estimation method) орқали моделлаштириш таклиф қилинган;
адекват эконометрик моделлар ёрдамида мамлакатимиз иқтисодиётида пул таклифи билан иқтисодий ўсиш орасидаги боғлиқликда (supply-led), “пул таклифи етакчилиги” гипотезаси асосланган;
пул етакчилиги гипотезасини амалга оширишда нархлар индекси ва давлат харажатларининг муқобил чегаралари, узоқ муддатда пул таклифи ортишининг иқтисодий ўсишга таъсири сўниб бориши прогноз қилинган.
иқтисодий ривожланишнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш сценарийлари ва амалга ошириш тадбирлари аниқланиб, уларни оптималлаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикасида пул таклифининг иқтисодий ўсишга таъсирини эконометрик моделлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган амалий ва услубий таклифлар асосида:
республикамизда ХХI асрда иқтисодий ўсишни таъминлашда монетар ва фискал сиёсатнинг аҳамияти миқдорий аниқланди ва иқтисодиётнинг қисқа ва узоқ муддатда (2026 йил) барқарор ривожланиши учун (taugh – қаттиқ) ва (easy-юмшоқ) монетар сиёсати нисбати асосида ишлаб чиқилган прогноз бўйича қилинган таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятида фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 8 апрелдаги 02/10-02-6/6-947-сон маълумотномаси). Натижада республикамизнинг яқин истиқболида пул таклифи миқдорининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улушининг чегаралари таклиф қилинган;
пул таклифи ва иқтисодий ўсиш динамикасидаги кўп томонлама боғланишлар характери, динамик қаторларни стационарликка текшириш (ADF test), Йохансен коинтеграция тести, Грейнжер ўзаро алоқадорлик тести (Granger causality tests), статистик хатоларни тузатиш (ECM estimation method) сингари моделлаштириш усуллари такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 8 апрелдаги 02/10-02-6/6-947-сон маълумотномаси). Натижада тизимли таҳлилни амалга оширишда динамик қаторларни қайта ишлаш, шаклланган тенденцияларни аниқлаш ва улар негизида макроиқтисодий параметрларни прогноз қилиш хатолари ўрганилган;
адекват эконометрик моделларни тузиш ва таҳлил этиш, синтезлаш ва прогнозлаш амалиёти такомиллаштирилган, мамлакатимиз иқтисодиётида кейинги йигирма йилда пул таклифи билан иқтисодий ўсиш орасидаги боғлиқликда (supply – led), “пул таклифи етакчилиги” гипотезаси эконометрик моделлар ёрдамида кўрсатилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 8 апрелдаги 02/10-02-6/6-947-сон маълумотномаси). Натижада макроиқтисодиётда иқтисодий ўсишнинг пул таклифини ортиши, янги иш жойларининг яратилиши ва ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиш занжири сифатида кўрсатилган;
кўп омилли эконометрик моделлар ёрдамида пул - кредит сиёсатнинг иқтисодий ўсишга таъсири аниқланган, улар асосида иқтисодиётни истиқболда 2025 йилгача ривожлантиришнинг сценарийлари тузилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 8 апрелдаги  02/10-02-6/6-947-сон маълумотномаси). Натижада давлат харажатлари, пул таклифи массаси ва инфляция даражасига боғлиқлиги кўрсатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish