Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиева Гулбахор Илхомжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон бўйнининг хавфсиз касалликларида ташхисот ва терапевтик тадбирларни такомиллаштириш», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Тib2049.
Илмий раҳбар: Рузиева Нодира Хакимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бабаджанова Гулжахон Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот номи: Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Н.И. Пирогов номидаги Россия  миллий тадқиқот университети»  федерал давлат бюджети муассасаси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бачадон бўйни ясси ҳужайрали интраэпителиал жарохатланиши мавжуд бўлган репродуктив ёшдаги аёлларда  ташхислаш ва даволаш чораларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бачадон бўйни патологияларини аниқлашда клиник-анамнестик, лаборатор тадқиқотлари натижаларига кўра хавф омиллари аниқланди, таҳлил қилинди.  Бачадон бўйни ясси ҳужайрали интраэпителиал жарохатланиш даражасига хавф омилларининг таъсир кучи ва улар ичида энг мухим хавф омиллари: чекиш (4,8 марта), 2 ёки ундан ортиқ аборт (3,8 марта), бачадон бўйнининг носпецифик яллиғланиш касалликлари (3,5 марта), 3 ва ундан ортиқ туғруқлар (3,2 марта) CIN юзага келишини ошириши исботланган;
 дастлабки ташхислашда ва ўтказилган даволаш самарадорлигини бахолаш мақсадида бачадон бўйни ясси ҳужайрали интраэпителиал жарохатланишларни аниқлашда кенгайтирилган кольпоскопия, цитологик услуб билан қиёслаган ҳолда, «CIN-DIAG» экспресс-тестининг аниқлиги, сезувчанлиги ва ўзига хослиги 96,7% -  [ДИ 91,17-97,95], сезгирлиги - 96,15% [ДИ 89,23-98,12] исботланган;
тавсия этилган бачадон бўйни патологияларини аниқлаш усулининг самарадорлиги юзага келадиган бачадон бўйни саратони частотаси ва оғирлигини камайтириш, хамда эрта ташхислаш ёрдамида аёлларнинг хаёт давомийлигини узайтириш, тест натижалари орқали исботланган;
   бачадон бўйни ясси ҳужайрали интраэпителиал бузилишларни даволашда вагинал шам сифатида ишлатиладиган куркума мойи ва борнеол моддаси одам паппилома вируси ва яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлиб, неоплазия ўчоғини 74% да клиник тикланиши ва жаррохлик даволаш частотаси 2,8 марта камайиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Аёлларда бачадон бўйни ясси ҳужайрали интраэпителиал дисплазияларни ташхислашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
аёлларда бачадон бўйнининг хавфсиз касалликларида диагностик хусусиятларга асосланган илмий натижалар асосида «Бачадон бўйни ясси ҳужайрали интраэпителиал зарарланишини ташхислашда «CIN-DIAG» сифатли экспресс тестини қўллаш» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 декабрдаги 8н-з/564-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома  бачадон бўйни ясси ҳужайрали интраэпителиал зарарланиш даражаларини аниқлаш имконини берган;   
 аёлларда бачадон бўйни ясси ҳужайрали интраэпителиал дисплазияларни хавф омилларини аниқлаш  бўйича олинган илмий натижалар асосида: «Бачадон бўйни ясси ҳужайрали интраэпителиал зарарланиши ривожланишига хавф омилларининг таъсирини бахолаш» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 декабрдаги  8н-з/564-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома  бачадон бўйни ясси ҳужайрали интраэпителиал зарарланиши юзага келишида хавф омилларининг таъсирини аниқлаш ва касалликнинг  зўрайиш даражасини олдини олиш имконини берган;
   бачадон бўйнининг  хавфсиз  касалликларида ташхисот ва терапевтик тадбирларни такомиллашитириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро шаҳар туғруқ мажмуаси гинекология бўлими, Республика аҳоли репродуктив саломатлиги марказининг клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш  вазирлигининг 2022 йил 23 майдаги 08–13838-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши сифатли тезкор-тест «CIN-DIAG»нинг ишончлилиги, сезгирлиги, ўзига хослиги ва аниқлиги бўйича стандарт усулларга (цитологик суртма, кольпоскопия) солиштирганда, бачадон бўйни ясси ҳужайрали интраэпителиал дисплазияларни ташхислашни диагностик қийматини бахолашга имкон берди,аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва шу орқали иқтисодий самарадорликни 2,7 баробар ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish