Sayt test rejimida ishlamoqda

Пахратдинова Рита Отеулиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “5-7-синф ўқувчиларининг миллий ҳунармандчиликка оид ижодкорлик компетенцияларини ривожлантириш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped2818.
Илмий раҳбар: Шомирзаев Махматмурод Хурамович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Аскаров Аброр Давлатмирзаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Исақулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари 5-7-синф ўқувчиларининг миллий ҳунармандчиликка оид ижодкорлик компетенцияларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
5-7-синф ўқувчиларининг миллий ҳунармандчиликка оид ижодкорлик компетенцияларини ривожлантириш механизмлари технология фанини ўқитиш жараёнида психологик таъсир кўрсатиш ҳамда амалий машғулотларни ташкил этишнинг методик таъминотидан унумли фойдаланиш орқали босқичларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
5-7-синф ўқувчиларида миллий ҳунармандчиликка оид ижодкорлик компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган фаолиятли модели таълим жараёнидаги мақсадли, мазмунли, жараёнли ва натижавий компонентларининг “субъект-объект” дан “субъект-субъект” ҳамкорлик муносабатларига ўтиш функцияларини ҳамда инновацион технологиялардан ғайриодатий моҳиятдан воқеликка ўтиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни маънавий-касбий тарбиялаш компонентлари ижодкорлик компетенциялари мазмуни “Crafts”, “SMART” ва “Event” технологиялари воситасида импровизация ҳамда рефлексивлик принципларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
миллий ҳунармандчилик воситасида ижодкорлик компетенцияларининг ривожланганлик даражасини баҳолаш мезонлари импровизация ва рефлексивлик принципларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
5-7-синф ўқувчиларининг миллий ҳунармандчиликка оид ижодкорлик компетенцияларини ривожлантириш механизмлари бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
технология фанини ўқитиш жараёнида психологик таъсир кўрсатиш омилларини (когнитив, аффектив ва психомотор) асослаш ҳамда амалий машғулотларни ташкил этишнинг методик таъминоти унумли фойдаланиш орқали 5-7-синф ўқувчиларининг миллий ҳунармандчиликка оид ижодкорлик компетенцияларини ривожлантириш босқичлари аниқлаштиришга оид тавсиялар таълим жараёнига татбиқ этилган ҳамда Европа Иттифоқининг ERASMUS+ дастури лойиҳаси доирасида 2016-2019 йилларда бажарилган 574099-EPP-1-2016-1-IT-EPPKA2-CBHE-SP “Олий таълим соҳасида салоҳиятни ривожлантириш йўналишидаги PAWER – Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 01.03.2022 йил 01/11-01/11-265-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида технология фани ўқув машғулотларида 5-7-синф ўқувчиларининг миллий ҳунармандчиликка оид ижодкорлик компетенцияларини ривожлантириш мехенизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
умумтаълим мактабларининг 5-7-синф ўқувчиларида миллий ҳунармандчиликка оид ижодкорлик компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган фаолиятли моделини таълим жараёнидаги мақсадга, мазмунга, жараёнга ва натижавий компонентларининг “субъект-объект” дан “субъект-субъект” муносабатларга ўтишлигини аниқлаштирилган ҳамда инновациён технологиялар асосида ўқитиш механизми ишлаб чиқишга оид тавсияларидан ПЗ-2014-0912150534 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълими мазмунан модернизациялаш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш технологиялари” (2015-2018 йй.) мавзуcидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг 14.02.2022 йил 03-77-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ёндашувлар 5-7-синф ўқувчиларининг миллий ҳунармандчиликка оид ижодкорлик компетенцияларини ривожлантириш механизмларининг сифат ва самарадорлигини таъминлаган;
миллий ҳунармандчилик намуналари воситасида ўқувчиларни маънавий-касбий тарбиялаш тизими компонентлари (аксиологик, қадриятли, тизимли-фаолиятли, ривожлантирувчи) ва ижодкорлик компетенциялари механизми (билиш, ўрганиш, ахборот, коммуникатив) мазмуни “Crafts”, “SMART” ва “Event” технологиялари воситасида импровизация ва рефлексивлик принципларига устуворлик бериш асосида ишлаб чиқишга оид тавсиялардан “Технология таълимида ўқувчиларнинг миллий ҳунармандчиликка оид ижодкорлик фаолиятини лойиҳалаштириш технологиясини такомиллаштириш” ва “Мактаб технология таълимида миллий каштачиликни ўрганиш” номли услубий қўлланмаларни яратишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 17.01.2022 йил 01-01/5-68-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф ва тавсиялар «Технология» фани мазмунини модернизациялаш асосида такомиллаштирилган услубий қўлланмалар мазмунига сингдирилган;
5-7-синф ўқувчиларининг миллий ҳунармандчилик воситасида ижодкорлик компетенцияларининг ривожланганлик даражасини баҳолаш мезонлари (репродуктив, продуктив, ижодкорлик ва эврестик) аниқлаштиришга оид тавсиялардан 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия  ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари, 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сон “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539-сон “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 01.03.2022 йил 01/11-01/11-265-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф ва тавсиялар «Технология» фани мазмунини модернизациялаш асосида такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар мазмунига сингдирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish