Sayt test rejimida ishlamoqda

Асраев Усман Насировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон шароитида жадал технология асосида симментал зотига мансуб ёш қорамолларни маҳсулдорлик  кўрсаткичларини ошириш”, 06.02.03 - Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.РhD/Qх360.
Илмий раҳбар: Кахоров Абдусаттор, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд Давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнолгияси университетининг Тошкент филиали, PhD.06/09.07.2020.Qx/V.117.01.
Расмий оппонентлар: Шаптаков Эркин Суюнович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Ибодуллаева Амина Сагдынбаевна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат Аграр Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади симментал зотига мансуб сигирлардан маҳаллий шароитида олинган таналарни жадал усулда тўла қийматли рацион асосида парваришлашни, ўсиш ва ривожланишига ҳамда сут маҳсулдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тажрибадаги иссиқ иқлим шароитига мослаштирилган симментал зотли таналар озиқлантириш рациони 20-30% га оширилганлиги натижасида тажрибадаги таналарнинг тирик вазни биринчи уруғлантириш даврининг 
15 ойлигида 389,7 кг ошган, назорат гуруҳига нисбатан 65,4 кг ёки 20,2% га юқори бўлганлиги билан исботланган;
Озиқлантириш даражасини ошириш натижасида тажрибадаги таналарнинг ўсиш ва ривожланиш даврида 1 кг тирик вазн ўстириш учун озиқа бирлиги 6,12 кг ва соғин даврида 1 кг сут ишлаб чиқариш учун 0,84 озуқа бирлиги сарфланганлиги аниқланган;
тажрибадаги таналарнинг пуштдорлик кўрсаткичлари бўйича назорат гуруҳига нисбатан тажриба гуруҳидаги таналар 50 кун олдин сунъий уруғлантирилган ва эрта бузоқ олиш севис даврини 5 кунга қисқартиришга эришилган;
симментал зотли таналарни озиқлантириш даражасини ошириш натижасида биринчи туққан сигирларни 100 кун сут бериш даврида назорат гуруҳидаги тенгқурларига нисбатан 280 кг кўп сут соғиб олинган. Тажрибадаги эрта уруғлантирилган 15 ойлик ғунажинлардан олинган сутнинг тан нархи 2027,2 минг сўм бўлганлиги ва тажриба гуруҳида ўртача бир бош ҳисобига, назорат гуруҳига нисбатан 5660,2 минг сўм кўп даромад олишга эришилган. Иқтисодий самарадорлик даражаси 21,6 % га ошганлиги билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Симментал зотли сигирлар урғочи авлодларининг маҳсулдорлик кўрсаткичларини ошириш йўналишида олиб борилган тадқиқотлар асосида:
симментал зотли сигирлар урғочи авлодларининг маҳсулдорлик кўрсаткичларини ошириш усули Сирдарё вилояти,  Мирзаобод туманидаги Ўзбекистон Темир йўлларига қарашли “Сардоба” наслчилик хўжалигида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 
2021 йил 27 декабрдаги 02/23-443-сон маълумотномаси). Натижада сигирларнинг сут миқдори 280 кг-га, ёғ чиқими 8,4 кг-га, бир бош ғўнажиндан олинган даромад 2027,7 минг сўм сўм соф фойда олинган;
симментал зотли сигирлар урғочи авлодларининг маҳсулдорлик кўрсаткичларини ошириш усули Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани “Гулобод-мева” сабзаботчилик, мевачилик ва чорвачилик хўжалигида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 
27 декабрдаги 02/23-443-сон маълумотномаси). Натижада бир бош ғунажиндан олинган даромад 1987,8 минг сўм соф фойда олинган;
симментал зотли сигирлар урғочи авлодларининг маҳсулдорлик кўрсаткичларини ошириш усули Тошкент вилояти, Қибрай тумани “Ўзнаслэлита” МЧЖ хўжалигида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 27 декабрдаги 02/23-443-сон маълумотномаси). Натижада бир бош ғўнажиндан 1950,3 минг сўм соф фойда олинган.
    

Yangiliklarga obuna bo‘lish