Sayt test rejimida ishlamoqda

Содиқов Жўрабек Собирбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Абу Мансур Мотуридийнинг “Таъвилот аҳли-с-сунна” тафсиридаги динлар ва эътиқодлар таҳлили», 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Isl58.
Илмий раҳбар: Сагдиев Ҳабибулло Ёдгорович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.IsI/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Юсупова Нигора Жалолиддин қизи, юридик фанлари доктори; Юлашходжаев Хайдархон Хошимхонович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Абу Мансур Мотуридийнинг “Таъвилот аҳли-с-сунна” асаридаги турли дин ва эътиқодларга оид маълумотларнинг илмий-амалий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Имом Мотуридий “Таъвилот аҳли-с-сунна” асарида ўз давридаги динсизлик кўринишлари ҳар қандай динни инкор қилиш жиҳатдан бир хил ёндошувга эга бўлса-да, бироқ услуб ва қарашларидан келиб чиқиб, уларни уч шакл – Илоҳ тушунчасини инкор қилиш (الإلحاد), оламни азалий деб билиш (الدهرية) ва борлиқдаги жараёнлар табиий равишда рўй беради деб ишониш (أصحاب الطبائع) тарзида таснифлагани аниқланган;
аллома мулҳидларнинг (الملحدون – Илоҳ ва қиёматни мавжуд эмас, деб даъво қилувчилар) ақлга таянувчи айрим гуруҳлари аслида охиратни тўлиқ инкор этмасликларини уларнинг “охиратдаги жазо ва мукофот инсон танасига эмас, балки руҳига берилиши” ҳақидаги ғоялари асосида исботлагани далилланган;
Мотуридий ўзининг “Таъвилот аҳли-с-сунна” тафсирини “Китобу-т-тавҳид” (كتاب التوحيد)дан олдин ёзганлиги “Таъвилот аҳли-с-сунна”да собиийлик(الصابئون)  дини ҳақида беш хил тахмин (фаришталар ёки осмон жисмларига сиғинувчилар, мажусийлар ва насронийлар ёки мажусийлар ва яҳудийлар ўртасидаги ёхуд зиндиқликка хос эътиқод) келтиргани, бироқ кейинчалик ушбу қарашларини такомиллаштириб, “Китобу-т-тавҳид”да ушбу таълимотни монийлик асосидаги қўшхудолик дини, деб аниқ баён этгани асосида исботланган;
аллома Бақара сурасидаги “Динда мажбурлаш йўқ” ояти тафсирида нафақат динга мажбурлаш мумкин эмаслиги, балки динни қабул қилганидан кейин ҳам мунофиқларга ўхшаб қолмаслик учун амалларни қалб амри билан бажариш зарурлигини таъкидлагани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Абу Мансур Мотуридийнинг “Таъвилот аҳли-с-сунна” тафсиридаги динлар ва эътиқодлар таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Имом Мотуридий “Таъвилот аҳли-с-сунна” асарида ўз давридаги динсизлик кўринишлари ҳар қандай динни инкор қилиш жиҳатдан бир хил ёндошувга эга бўлса-да, бироқ услуб ва қарашларидан келиб чиқиб, уларни уч шакл – Илоҳ тушунчасини инкор қилиш (الإلحاد), оламни азалий деб билиш (الدهرية) ва борлиқдаги жараёнлар табиий равишда рўй беради деб ишониш (أصحاب الطبائع) тарзида таснифлагани аниқлангани ҳақидаги илмий хулосалардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази буюртмаси асосида тайёрланган “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 16 майдаги 02/246-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш Имом Мотуридий тафсирининг ўзига хос томонлари ҳамда ундаги турли эътиқодларга оид нодир маълумотлар билан таништириш орқали китобхонларнинг аллома илмий мероси ҳақидаги тасаввурлари кенгайишига хизмат қилган;
аллома мулҳидларнинг (الملحدون – Илоҳ ва қиёматни мавжуд эмас, деб даъво қилувчилар) ақлга таянувчи айрим гуруҳлари аслида охиратни тўлиқ инкор этмасликларини уларнинг “охиратдаги жазо ва мукофот инсон танасига эмас, балки руҳига берилиши” ҳақидаги ғоялари асосида исботлагани далилланганига доир илмий хулосалардан буюртма асосида чоп этилган “Ислом энциклопедияси”да фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 майдаги 02-03/4242-сон маълумотномаси). Натижада, илмий жамоатчиликнинг “Таъвилот аҳли-с-сунна”да қайд этилган турли фирқалар, уларни ўрганишнинг бугунги кундаги  аҳамияти ҳақидаги билимларининг ошишига эришилган; 
Мотуридий ўзининг “Таъвилот аҳли-с-сунна” тафсирини “Китобу-т-тавҳид” (كتاب التوحيد)дан олдин ёзганлиги “Таъвилот аҳли-с-сунна”да собиийлик(الصابئون)  дини ҳақида беш хил тахмин (фаришталар ёки осмон жисмларига сиғинувчилар, мажусийлар ва насронийлар ёки мажусийлар ва яҳудийлар ўртасидаги ёхуд зиндиқликка хос эътиқод) келтиргани, бироқ кейинчалик ушбу қарашларини такомиллаштириб, “Китобу-т-тавҳид”да ушбу таълимотни монийлик асосидаги қўшхудолик дини, деб аниқ баён этгани асосида исботлангани хусусидаги илмий хулосалардан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан буюртма асосида тайёрланган “Буюк юрт алломалари” номли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 26 майдаги 01-07/81-рақамли далолатномаси). Бунинг натижасида китобхонлар аллома асарларининг қиёсий таҳлилига оид янгиликлар, уларнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништирилган;
аллома Бақара сурасидаги “Динда мажбурлаш йўқ” ояти тафсирида нафақат динга мажбурлаш мумкин эмаслиги, балки динни қабул қилганидан кейин ҳам мунофиқларга ўхшаб қолмаслик учун амалларни қалб амри билан бажариш зарурлигини таъкидлагани очиб берилганига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” радиоканалининг буюк аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тизимли дастурлари доирасида Имом Мотуридий илмий меросига оид кўп қисмли эшиттиришлар стенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 18 майдаги 763-сонли маълумотномаси). Натижада кенг жамоатчиликнинг мотуридийликка хос диний бағрикенглик ва ҳурфикрлик ғоялари борасидаги билимлари юксалишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish