Sayt test rejimida ishlamoqda

Дусчанов Расулжон Рахимбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда совет давлатининг солиқ сиёсати (1946-1991 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tar236.
Илмий раҳбар: Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Обломуродов Наим Халимович, тарих фанлари доктори, профессор; Муминов Нозим Гаффарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда совет давлатининг солиқ сиёсати ва уни амалга оширилиши жараёнларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Иккинчи жаҳон уруши йилларида фуқароларнинг фронтга сафарбарлигини ошириш, етим болаларни боқиш ҳаражатларини қоплаш, демографик пасайишнинг олдини олиш учун дастлаб “бўйдоқ, ёлғиз ва фарзандсиз фуқаролар”, кейинчалик “бўйдоқ, ёлғиз ва кам болали фуқаролар” солиғи жорий этилганлиги ҳамда фуқароларни маошига қараб ишчи-хизматчи, адабиёт ва санъат вакиллари, колхозчи каби тоифаларга ажратган ҳолда солиқларни бир йилда тенг қисмларга бўлиб ундиришнинг вақтинчалик характер касб этганлиги аниқланган;
урушдан кейинги йиллардаги “социализм ва коммунизм жамияти” қуришдан иборат дастурий режалардаги солиқларни бекор қилиш сиёсати олий маълумотли солиқчи мутахассисларни тайёрлашга имкон бермаганлиги, солиқ ва йиғимлар бошқармаси давлат даромадлар бошқармаси таркибига киритилган бўлса-да, “қайта қуриш” йилларида давлат даромадларини ошириш зарурати туфайли Давлат Солиқ Бош инспекцияси, кейинчалик Давлат Солиқ Бош бошқармалари алоҳида муассаса сифатида қайта ташкил этилганлиги аниқланган; 
солиқ йиғиш ишларини ташкил қилишда солиқ йиғувчиларнинг маҳаллий солиқ ва йиғимлар, хусусан, қурилиш солиғи, ер рентаси, транспорт воситалари эгаларидан олинадиган солиқ, чорва моллари, колхоз бозорларида йиғиладиган бир марталик йиғимларни ҳисобга олишда масъулиятсизликка йўл қўйганлиги ҳамда бир марталик тўловларни қайта – қайта тўлатиш орқали қарздорликни ёпганликлари исботланган;
1953 йилда қабул қилинган қишлоқ хўжалиги солиғидан келиб чиқиб республика миқёсида картошка, сабзавот, боғдорчилик, полиз, токзорлар, донли экинлар, чорва моллари (маҳсулдор ва уй хўжалигида фойдаланилган ҳайвонлар)дан олинадиган солиқлар миқдори ҳудудга қараб турлича белгиланганлиги, пичанзор, чўчқа ва асалари уяларига тўланадиган солиқлар эса вилоятлар кесимида бир хил миқдорда тўланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1946-1991 йилларда совет давлати солиқ сиёсати масаласига доир олинган илмий натижа ва таклифлардан:
1946-1990 йилларда Ўзбекистонда солиқ тизимининг шаклланиш тарихи ва унинг такомиллашув босқичлари юзасидан олинган натижалардан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти ва солиқ техникумларида шу соҳа тизимининг ривожланиш тарихига мос бўлган ўқув қўлланма ва дарсликлар яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг 2021 йил 8 ноябрь 18/1-68306-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар совет ҳукмронлиги даврида солиқ сиёсати, солиқларни йиғиш тартиби, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги солиқлар йиғими билан боғлиқ бўлган масалаларни бирламчи манбалар асосида ёритиб беришга хизмат қилган;
солиқларни ундиришда маҳаллий аҳолининг совет давлати томонидан қатағон гирдобига тортилганлиги, хусусан, Инқилобий трибунал томонидан уларга нисбатан белгиланган солиқларни (қишлоқ хўжалик солиғи, сув йиғими солиғи, ўзини – ўзи солиққа тортиш, бир марталик тўлов) умуман тўламаганликда айбланиб, жазога тортилганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи экспозицияларини бойитишга хизмат қилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2021 йил 31 май 138-сон маълумотномаси). Бу совет ҳокимияти йиллари шахсий хўжаликлар фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини йўқотиш учун ўзига тўқ деҳқонлар ва уларнинг оила аъзоларини чекка минтақаларга мажбурий кўчирилиши сталинча сургун қилиш концепциясининг туб моҳияти бўлганлигини, советларнинг қатағон сиёсати Ўзбекистондаги ижтимоий – иқтисодий жараёнларга ўз салбий таъсирини ўтказганлиги хусусидаги янгича тарихий тафаккурни шакллантиришга хизмат қилган; 
Совет давлати ҳукмронлиги йилларида “бўйдоқ, ёлғиз ва фарзандсиз фуқаролар”, кейинчалик “кам болали фуқаролар” каби солиқлардан давлат бюджетини тўлдиришда фойдаланилганлиги, совет давлатининг солиқларни бекор қилиш ҳақидаги сиёсатини амалга ошириш борасидаги ҳаракатлари, Ўзбекистонда солиқлар ва уларни ундиришдаги ҳатоликлар, малакали мутахассисларнинг етишмаслиги каби натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалининг “Мавзу” ва “Тақдимот” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 14 октябрдаги 01-02-1624 – сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар совет солиқ сиёсатини амалга оширишда жуда катта нуқсонларга йўл қўйилганлиги, бюджет сиёсатида сарфлаш устун бўлганлиги, лекин уларнинг натижаси бўлмаганлиги илмий асосда ёритиб берилган;
Иккинчи жаҳон уруши йилларида дастлаб “Бўйдоқ, ёлғиз ва фарзандсиз фуқаролар”, кейинчалик “бўйдоқ, ёлғиз ва кам болали фуқаролар” солиғи жорий этганлиги, мамлакат солиқ тизимида олий маълумотли кадрлар етишмаслиги, урушдан кейинги йилларда давлат даромадларини ошириш зарурати туфайли Давлат Солиқ Бош инспекцияси, кейинчалик Давлат Солиқ Бош бошқармалари алоҳида муассаса сифатида қайта ташкил этилганлиги, маҳаллий солиқ ва йиғимларни ҳисобга олишда масъул кадрлар томонидан эътиборсизликка йўл қўйганлиги ҳамда бир марталик тўловларни қайта – қайта тўлатиш орқали қарздорликни ёпганликлари, қишлоқ хўжалиги солиғидан келиб чиқиб республика миқёсида солиқлар миқдори ҳудудга қараб турлича белгиланганлиги, баъзи солиқлар эса вилоятлар кесимида бир хил миқдорда тўланганлиги ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 25 майдаги 06-31-742 – сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар совет солиқ сиёсатини амалга оширишда жуда катта нуқсонларга йўл қўйилганлиги, бюджет сиёсатида сарфлаш устун бўлганлиги, лекин уларнинг натижаси бўлмаганлиги илмий асосда ёритишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish