Sayt test rejimida ishlamoqda

Жамилова Башорат Сатторовнанинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбек болалар адабиётида поэтик тафаккурнинг янгиланиш омиллари ва тамойиллари)», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Fil311.
Илмий маслаҳатчининг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: -
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамдамов Улуғбек Абдуваҳобович, филология фанлари доктори; Сабирдинов Акбар Ғафурович, филология фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек болалар адабиётида поэтик тафаккур  янгиланишининг етакчи хусусиятлари, ижтимоий-руҳий эҳтиёжи, муҳим омиллари, асосий тамойиллари ва даврий босқичларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳозирги ўзбек болалар адабиётида поэтик тафаккур янгиланишининг миллий, маданий, адабий, диний ва тарихий қадриятлар тикланиши билан узвий боғлиқлиги, уни эҳтиёжга айлантирган ички ва ташқи, ижтимоий-психологик, тарихий-маданий омиллар, бадиий қонуниятлар, етакчи тамойиллар аниқланган;
ҳозирги болалар шеъриятида шакл ва мазмуннинг поэтик янгиланишига олиб келган жанрий-услубий изланишлар, мотив ҳамда образлар такомили, бадиий-эстетик вазифалари игнабарглар, иккиликлар, уччаноқлар, бадиий деталь даражасига кўтарилган предметлар шаклий ва графикли ифодаси мисолида далилланган;
болалар насри ва драматургиясида поэтик тафаккур янгиланишига замин яратган омиллар, автобиографик ва биографик қиссалар, болаларбоп ҳикоялар, пьесаларнинг бадиий-композицион ҳамда услубий ўзига хосликлари, баён усули, нарратологиянинг кўринишлари, вазифалари очиб берилган;
ҳозирги болалар адабиётида поэтик тафаккур тадрижининг даврий босқичлари таснифланиб, болалар шеърияти, насри, драматургияси жанрлари кесимида бадиий тафаккур янгиланишига фольклор, мумтоз ва жаҳон адабиётининг таъсири қиёсий-типологик жиҳатдан асосланган;
болалар адабиётида поэтик тафаккур янгиланиши ҳодисасининг тадрижий такомил босқичлари мифологик, эпик, бадиий-эстетик тафаккур билан генетик алоқадорлиги, халқ тафаккури бағрида шакллангани, ижодкор ва бола тафаккури, руҳиятининг ўзига хос жиҳатлари фольклоризм, мифологизм, психологизмлар асосида исботланган;
ўзбек болалар адабиётида поэтик тафаккур янгиланиш босқичлари ХХ асрнинг 10, 30, 60 ва 80-йиллари, истиқлол даври тарзида даврлаштирилиб, шу асосда ўзбек болалар адабиётининг бир асрлик тарихидаги поэтик тафаккур янгиланишининг тарихий-тадрижий тамойиллари, уларда қўлланилган тамсилий ифодалар, жанрий хилма-хилликнинг лингвокреатив, лингвосемантик, лингвопоэтик жиҳатлари белгилаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги ўзбек болалар адабиётида поэтик тафаккурнинг янгиланиш омиллари ва тамойилларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек болалар адабиётида поэтик тафаккур янгиланишининг роли, аҳамияти, уни эҳтиёжга айлантирган ички ва ташқи, ижтимоий-психологик, тарихий-маданий омиллар, бадиий қонуниятлар, етакчи тамойилларига оид илмий-назарий қарашларидан Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017 – 2020) фундаментал илмий лойиҳани  бажаришда фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 14 декабрдаги 17.01/43-сон маълумотномаси). Натижада болалар адабиёти ва унда поэтик тафаккурнинг бола ва ижодкор тафаккури сифатида намоён бўлиши, янгиланиш эҳтиёжи, омиллари, тамойилларини аниқлаш, ўзбек болалар шеърияти, қиссачилигида психологизм, фольклоризм талқинларини далиллаш, болалар адабиётида поэтик тафаккур янгиланишига фольклор, жаҳон адабиётининг таъсирини очиш учун келтирилган хулоса ва натижалар қорақалпоқ болалар адабиётининг тараққиёт хусусиятларини ҳам белгилаб кўрсатиш учун хизмат қилган;
болалар шеъриятида шакл ва мазмуннинг поэтик янгиланишига олиб келган жанрий-услубий изланишлар, мотив ҳамда образларнинг такомили, бадиий-эстетик вазифалари, игнабарглар, иккиликлар, уччаноқлар, бадиий деталь даражасига кўтарилган предметларнинг шаклий ва графикли ифодасига оид ҳамда лингвокреатив, лингвосемантик, лингвопоэтик жиҳатлари белгилаб берилган  материалларидан Озарбайжон Республикаси Миллий Илмлар академияси Насимий номидаги Тилшунослик институтида бажарилган №1-147 “Озарбайжон-ўзбек-туркман тилшунослигининг назарий масалалари” (2016-2020) фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Озарбайжон Миллий Илмлар академияси Тилшунослик институтининг 2022 йил 5 апрелдаги 58-сон маълумотномаси). Натижада болалар адабиётининг бадиий-эстетик ва жанр баркамоллигини яратишда поэтик образлар янгиланиши ҳақидаги умумий хулосалар лойиҳадаги ўзбек тилшунослигининг тараққиёт хусусиятларини тадқиқ этишга хизмат қилган; 
ҳозирги давр болалар адабиёти тараққиётида халқ оғзаки ижоди, ўзбек мумтоз адабиёти, жаҳон болалар адабиёти намуналари ижодий манба бўлиб хизмат қилгани қиёсий-типологик аспектда аниқланган материаллари ва хулосаларидан Бухоро давлат университети 5111700 – Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш, 5111800 – Мактабгача таълим йўналиши бакалаврлари учун “Bolalar adabiyoti” дарслиги ҳамда “Ona tili va bolalar adabiyoti fanidan ilmiy termin va tushunchalar” ўқув луғатини тайёрлашда ва уни вазирлик грифи асосида чоп этиб, ўқув жараёнига жорий қилишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022 йил 10 январдаги 002-сон маълумотномаси). Натижада 5111700 – Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш, 5111800 – Мактабгача таълим йўналиши бакалаврлари учун О.Сафаров ва Р.Баракаев билан ҳаммуаллифликдаги “Bolalar adabiyoti” (вазирлик грифи №356-060. 18.08.2021. – Бухоро: Дурдона, 2021) дарслиги чоп этилган ва ўқув жараёнига жорий қилинган, олий таълимда бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш, мактабгача таълим йўналиши бакалаврларини ўқитишнинг илмий-методик самарадорлигини ошириш имконини кенгайтиришга эришилган; 
ҳозирги давр болалар адабиётида поэтик тафаккур янгиланишларининг тадрижи ва такомили ижтимоий-маънавий, адабий-эстетик ва адабий алоқалар таъсирида кечганлиги асосланган материаллари ва хулосаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошида фаолият кўрсатиб келаётган “Нилуфар” адабий тўгараги машғулотларида фойдаланилган (Ёзувчилар уюшмасининг 2022 йил 5 январдаги 1-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек болалар адабиётининг шаклланиш асослари, тараққиёт омиллари, жанрлар тизими ва таркиби, унда поэтик тафаккурнинг янгиланиш босқичлари, етакчи тамойиллари, кўзга кўринган шоир ва ёзувчиларнинг ижодий фаолияти, бадиий маҳорати ҳақида тўгарак аъзоларининг билими оширилишига эришилган;
болалар шоир ва ёзувчиларнинг асарлари, ижодий мероси билан боғлиқ қизиқарли таҳлилий материалларидан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўъжиза”, “Адабий муҳит” теледастурларида эфирга узатилган кўрсатувлар, шунингдек, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоэшиттиришлари сценарийларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 7 январдаги 1/3-сон маълумотномаси). Натижада бу кўрсатувларни тайёрлашда ёш телетомошабинлар эътиборига ҳавола қилинган. Уларнинг қизиқиши оширилиб, телекўрсатувларнинг мазмуни илмий далиллар билан бойитилган ҳамда илмий-оммабоплик хусусияти кучайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish