Маматова Нодира Мухтаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тамаки ва нос истеъмол қилишнинг тиббий-ижтимоий ва иқтисодий жиҳатлари», 14.00.33–Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib120.
Илмий маслаҳатчи: Менликулов Парахат Рскулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Рустамова Хамида Елемесовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамраев Атаджан Каримович, тиббиёт фанлари доктори; Шарипова Мадина Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда тамаки ва нос чекишнинг профилактикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тамаки ва нос маҳсулотларининг тарқалиши ҳамда истеъмол қилинишининг олдини олишга қаратилган таклиф ва тавсиялар асослаб берилган;
тамаки ва нос истеъмол қилиш туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган касалликларнинг олдини олишнинг тиббий-ташкилий тадбирларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
тамаки чекишнинг ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатиши билан боғлиқ давлатга етадиган иқтисодий зарарлари аниқланган ва аҳоли орасида нос чекиш бўйича мураккаб эпидемиологик вазиятнинг вужудга келиш сабаблари илмий асослаб берилган;
тамаки маҳсулотларига қўйиладиган санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлари асосида гигиеник ҳамда ташкилий талаблар такомиллаштирилган;
тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш бўйича шахснинг хулқ-атворини шакллантиришга қаратилган замонавий валеологик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 5 октябрдаги ЎРҚ–302-сон «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонуни 4, 6 ва 8-моддаларида (тамаки маҳсулотларининг тарқалиши ҳамда истеъмол қилишнинг олдини олиш ва салбий таъсири профилактикаси) ҳамда 12, 13 ва 19-моддаларида (аҳоли ўртасида тамаки чекиш олдини олишнинг тиббий-валеологик тадбирлари) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 15 февралдаги 04/3–06–258–74 вх-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг олдини олиш ва салбий таъсири профилактикаси самарадорлигини ошириш имконини берган;
тамаки маҳсулотларига қўйиладиган тиббий-ташкилий ва гигиеник талабларни такомиллаштириш юзасидан олинган таклифлар «Тамаки маҳсулотларига гигиеник талаблар бўйича санитария қоида ва меъёрлари» таркибида (2.10 ва 2.13-бандлар) тасдиқланиб (0259–08-сон), амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 26 февралдаги 8н–3/47-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши тамаки зарарини камайтириш ва истеъмоли туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган касалликларнинг олдини олиш бўйича тиббий-ташкилий тадбирларни самарали ташкил қилиш имконини берган;
аҳолининг ҳаёт сифати даражасини ошириш ва тамаки чекишдан воз кечишга қаратилган валеологик тавсиялар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ва таълим муассасалари педагогик амалиётида фойдаланишга рухсат этилган.