Sayt test rejimida ishlamoqda

Суннатов Нурали Бекмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим инновацияларининг фалсафий-методологик жиҳатлари”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fal351.
Илмий раҳбар: Шермухамедова Нигинахон Арслоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўраев Бахтиёр Омонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мусаев Фахриддин Абдисатторович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади дунё таълим инновацияларининг умумий таълим тизимига таъсири, олий таълимдаги инновацияларнинг баркамол шахс тарбиясидаги ўрнининг фалсафий-методологик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
классик таълимнинг инновацион-интерактив ва масофавий таълим шаклларидан институционал, натижаларни баҳолаш ва методологик жиҳатдан фарқи, ўзаро тизимлиликка асосланган фундаментал алоқадорлиги, ижтимоий жараёнларга нисбатан дахлдорлик туйғуси инновацион таълимнинг мақсади эканлиги очиб берилган;
таълим инновациялари тараққиётини прогнозлаштириш натижалари  диалектиканинг боғланишларини акс эттириши сабабли имконият ва воқелик, сабаб ва оқибат, зарурият ва тасодиф категорияларига боғлиқлиги асосланган; 
глобал таълим маконини яратиш, таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, таълим олувчининг дунёқарашини шакллантириш каби жиҳатларни миллий таълим тизимига жорий этишда парадигмал, креатив, инновацион омиллардан фойдаланишнинг билишга доир назарий ва илмий фаолият билан боғлиқ эпистемологик жиҳатдан амалий аҳамияти очиб берилган;
анъанавий таълимдан инновацион таълимга ўтишда тафаккур беқарорлигини бартараф этишнинг ҳиссий, назарий, эмпирик, билимларни бирлаштириш усуллари ва инновацион жараён натижаларини баҳолаш самарадорлик кўрсатгичларини аниқлаши сабабли гносеологик моҳияти идрок этиш, билиш ва имкониятга боғлиқлиги очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Таълим инновацияларининг фалсафий методологик таҳлили мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
классик таълимнинг инновацион-интерактив ва масофавий таълим шаклларидан институционал, натижаларни баҳолаш ва методологик жиҳатдан фарқи, ўзаро тизимлиликка асосланган фундаментал алоқадорлиги, ижтимоий жараёнларга нисбатан дахлдорлик туйғуси инновацион таълимнинг мақсади эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида, жумладан «Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасига кириб келган янги инновацион технологиялардан унумли фойдаланиш» мавзусида уюштирилган суҳбатда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 11 мартдаги 4-13-23-637-сон маълумотномаси). Натижада талаба-ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ва 100 та инновацион ғоя лойиҳасининг ижросини таъминлашда инновацион таълим методологиясидан фойдаланилишига хизмат қилган;
таълим инновациялари тараққиётини прогнозлаштириш натижалари  диалектиканинг боғланишларини акс эттириши сабабли имконият ва воқелик, сабаб ва оқибат, зарурият ва тасодиф категорияларига боғлиқлигига оид хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Маҳалла» телеканалининг «Репортёр», «Маҳалла тонги» кўрсатувлари сценарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Маҳалла» телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 31 январдаги 01-12/69-сон маълумотномаси). Натижада мамлакат миқёсида амалга оширилаётган инновацион ислоҳотларни маҳалла ёшлари онгига сингдириш, уларда олий таълим тизимида ўқиб, етук мутахассис кадр бўлиш истагини шакллантириш, мустақил фикрловчи ёш мутахассисларнинг мақсадли фаолиятини ташкил этиш давлат сиёсатининг устувор мақсадларидан бири эканлигини тушунишига хизмат қилган;
анъанавий таълимдан инновацион таълимга ўтишда тафаккур беқарорлигини бартараф этишнинг ҳиссий, назарий, эмпирик, билимларни бирлаштириш усуллари ва инновацион жараён натижаларини баҳолаш самарадорлик кўрсатгичларини аниқлаши сабабли гносеологик моҳияти идрок этиш, билиш ва имкониятга боғлиқлигига оид хулосалардан бакалавр таълим йўналишлари учун «Фалсафа» дарслигини ҳамда «Фалсафа» (қўллаш соҳаси) магистратура мутахассислиги учун «Таълим фалсафаси» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 22 январдаги 89-03-0072-сон маълумотномаси). Натижада инновацион таълим ва масофавий таълим технологияларини такомиллаштириш бўйича янги методологик ёндашувларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
анъанавий таълимдан инновацион таълимга ўтишда тафаккур беқарорлигини бартараф этишнинг ҳиссий, назарий, эмпирик, билимларни бирлаштириш усуллари ва инновацион жараён идрок этиш, билиш ва имкониятга оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» номли илмий лойиҳасида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 3 майдаги 02/08-491/1-сон маълумотномаси). Натижада шахснинг таълим жараёнида фаол иштирок этиши, таълим инновацияларини амалиётда қўллаш ва узлуксиз таълим дастури асосида фаолиятни тизимли ташкил қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish