Sayt test rejimida ishlamoqda

Зиёдов Шовосил Юнусовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XV-XX аср бошларида Марказий Осиёда кутубхоначилик тарихи (қўлёзма манбалар ва улардаги муҳрлар таҳлили асосида)”, 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.DSc/Tar156.
Илмий раҳбар: Баҳодиров Роиқ Мажидович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.IsI/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Мўминов Аширбек Қурбонович, тарих фанлари доктори, профессор; Шодмонова Санобар Бозорбаевна, тарих фанлари доктори, профессор; Эргашев Бахтиёр Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XV-XX аср бошларида ёзилган қўлёзма манбалар ва улардаги муҳрларни ўрганиш орқали Марказий Осиёда кутубхоналарнинг алоҳида ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
XV-XIX асрда билим етказишда муҳим восита саналган китобларни жамловчи ягона маскан – кутубхонлар фаолияти жамиятда катта аҳамиятга эгалиги сабабли вақф ва жамоат ва ҳатто сарой кутубхоналари бошлиғи лавозимига номзодлар Бухоро хонлиги ижтимоий-маданий ва диний-маърифий ҳаётида етакчи ролга эга бўлган қози калонлар (бош қози – قاضي القضات) томонидан тайинлангани аниқланган;
Бухородаги энг йирик Аркда жойлашган сарой кутубхонасида араб тилидан ташқари форс, турк, хитой, уйғур, пушту тилларидаги китобларнинг сақланиши Бухоро хонлигида илмий тил бўлган араб тилининг ўрнини форс ва туркий тиллар эгаллагани ҳамда саройда турли миллатга мансуб олимлар фаолият олиб боргани натижаси экани далилланган;
Сомонийлар (X аср), Шайбонийлар ва Аштархонийлар даврида (XVI – XVII асрлар), Бухоро хонлиги даврида (XVIII – XIX асрлар) Бухорода, Амир Темур ва Улуғбек даврида Самарқандда, Шоҳрух, Бойсунқур, Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоий даврида (XV – XVI асрлар) Ҳиротда, Марв (XI – XII асрлар) ва Қўқонда (XVIII – XIX асрлар)даги кутубхоналарда бугунги замонавий кутубхоналар ва босмахоналардаги фаолиятнинг жамлангани ҳамда қўлёзмаларни кўпайтириш ва нусха олиш, муқовасозлик, турли хат турларининг қўллангани аниқланган;
Аштархонийлар (1598-1758) даврига келиб, иқтисодий ва сиёсий таназзул сабабли Хожа Муҳаммад Порсо кутубхонасининг тартибсиз ҳолатга келиши натижасида у ердаги қўлёзмалар талон-торож қилиниб, аксарияти бозорларда сотила бошлагани, Манғитлар сулоласи вакили Дониёл оталиқ (1758-1785) ҳукмронлиги пайтидаги барқарорлик сабабли мазкур кутубхона янги китоблар билан бойитилгани ва қўлёзмалар давлат томонидан тартибга солиниб, уларга муҳрлар босиш амалиёти тизимлаштирилгани исботланган;
XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларда Туркистон кутубхоналарида илм-фан ривожига монанд равишда бойиб, Европада илм-фан тараққиёти ва жадидларнинг ушбу илмларни маҳаллий халққа “тақдим қилиши” натижасида кутубхоналарда Ғарб тилларидаги минглаб адабиётларнинг пайдо бўлгани далилланган;
XV асрдан бошлаб Марказий Осиёда муҳрчилик анъанасининг ривожланиши ҳамда китобларнинг қўлдан-қўлга ўтиш ҳолатининг кўпайиши натижасида қўлёзмалардаги муҳрлар китобнинг эгаси – صاحب الكتاب, вақф – الوقف  ва кутубхона – المكتبة тўғрисидаги муҳим маълумотларни ўзида сақлаган бирламчи манба бўлиб хизмат қилгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Осиёда кутубхона тарихи ва маданияти ривожида муҳим ўрин тутган тарихий манбаларни тадқиқ этиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
XV-XIX асрда билим етказишда муҳим восита саналган китобларни жамловчи ягона маскан – кутубхонлар фаолияти жамиятда катта аҳамиятга эгалиги сабабли вақф ва жамоат ва ҳатто сарой кутубхоналари бошлиғи лавозимига номзодлар Бухоро хонлиги ижтимоий-маданий ва диний-маърифий ҳаётида етакчи ролга эга бўлган қози калонлар (бош қози – قاضي القضات) томонидан тайинлангани аниқлангани хусусидаги илмий хулосалардан буюртма асосида тайёрланган “Самарқанд алломалари” китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси марказининг 2020 йил 17 июндаги 189/20-сон маълумотномаси). Натижада илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари учун Марказий Осиё мутафаккирлари асарлари қўлёзмалари билан ишлашда қўшимча манба бўлиб хизмат қилган;
Бухородаги энг йирик Аркда жойлашган сарой кутубхонасида араб тилидан ташқари форс, турк, хитой, уйғур, пушту тилларидаги китобларнинг сақланиши Бухоро хонлигида илмий тил бўлган араб тилининг ўрнини форс ва туркий тиллар эгаллагани ҳамда саройда турли миллатга мансуб олимлар фаолият олиб боргани натижаси экани далиллангани тўғрисидаги илмий хулосалардан буюртма асосида тайёрланган “Марказий Осиё алломалари тарихи” китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 12 августдаги 4170-сон маълумотномаси). Натижада ислом илмларига оид маърузлар тингловчиларда XV-XX асрларда бошларида Марказий Осиёда кутубхоначилик тарихи ҳақидаги билимлар кенгайишига хизмат қилган;
Сомонийлар (X аср), Шайбонийлар ва Аштархонийлар даврида (XVI – XVII асрлар), Бухоро хонлиги даврида (XVIII – XIX асрлар) Бухорода, Амир Темур ва Улуғбек даврида Самарқандда, Шоҳрух, Бойсунқур, Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоий даврида (XV – XVI асрлар) Ҳиротда, Марв (XI – XII асрлар) ва Қўқонда (XVIII – XIX асрлар)даги кутубхоналарда бугунги замонавий кутубхоналар ва босмахоналардаги фаолиятнинг жамлангани ҳамда қўлёзмаларни кўпайтириш ва нусха олиш, муқовасозлик, турли хат турларининг қўллангани исботлангани тўғрисидаги илмий хулосалардан буюртама асосида тайёрланган “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирлари энциклопедияси” мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг 2020 йил 15 декабрдаги 2567-сон маълумотномаси). Натижада истифода этувчи талабаларга ҳудудда фаолият олиб борган кутубхоналар тарихи ва илмий-маърифий фаолияти ҳақидаги маълумотларни етказишга хизмат қилган;
Аштархонийлар (1598-1758) даврига келиб, иқтисодий ва сиёсий таназзул сабабли Хожа Муҳаммад Порсо кутубхонасининг тартибсиз ҳолатга келиши натижасида у ердаги қўлёзмалар талон-торож қилиниб, аксарияти бозорларда сотила бошлагани, Манғитлар сулоласи вакили Дониёл оталиқ (1758-1785) ҳукмронлиги пайтидаги барқарорлик сабабли мазкур кутубхона янги китоблар билан бойитилгани ва қўлёзмалар давлат томонидан тартибга солиниб, уларга муҳрлар босиш амалиёти тизимлаштирилгани исботлангани тўғрисидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган “Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри” китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 12 апрелдаги 02-33/993-сон маълумотномаси). Натижада илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари ҳамда илмий жамоатчиликда хориждаги қўлёзмаларни аниқлаш, уларнинг палеографик ва кодикологик таҳлили, типологиясини амалга оширишга доир билимлари бойишига хизмат қилган;
XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларда Туркистон кутубхоналарида илм-фан ривожига монанд равишда бойиб, Европада илм-фан тараққиёти ва жадидларнинг ушбу илмларни маҳаллий халққа “тақдим қилиши” натижасида кутубхоналарда Ғарб тилларидаги минглаб адабиётларнинг пайдо бўлгани далиллангани тўғрисидаги илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан буюртма асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастурининг V боб, 20-бандидаги “Жамиятда диний экстремизм ва терроризмга қарши ижтимоий профилактика механизмларини такомиллаштириш” мавзусида илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш, VII боб, 29-бандидаги “Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг маънавий-маърифий билимлари ва дунёқарашини юксалтириш, жойлардаги тарихий обидалар , муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб қилиш мақсадида “Юртим тарихини ўрганаман” лойиҳаси”ни шакллантиришда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 10 августдаги 02/11-676-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг маънан баркамол инсон бўлиб улғайиши учун жадидларнинг маърифатпарварлик йўлидаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида билимларнинг шаклланишига хизмат қилган;
XV асрдан бошлаб Марказий Осиёда муҳрчилик анъанасининг ривожланиши ҳамда китобларнинг қўлдан-қўлга ўтиш ҳолатининг кўпайиши натижасида қўлёзмалардаги муҳрлар китобнинг эгаси – صاحب الكتاب, вақф – الوقف  ва кутубхона – المكتبة тўғрисидаги муҳим маълумотларни ўзида сақлаган бирламчи манба бўлиб хизмат қилгани исботлангани тўғрисидаги илмий хулосалардан “O‘zbekiston tarixi” телеканалида намойиш этилаётган “Халқ мулки”, “Ибтидо”, “Тарихий савол” каби тизимли кўрсатувлар сценарийларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 2022 йил 14 апрелдаги 02-06-772-сон маълумотномаси). Натижада маънавий-маърифий ва диний-маърифий билимларни оширишда хизмат қилган кутубхоналар тарихи ва фаолияти ҳақида аҳолига фактларга бой маълумотларни етказишга хизмат қилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish