Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Кахрамон Садиковичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туркистонда халқ судья(қози)лари фаолияти ва ҳуқуқий меъёрлар легализацияси тарихидан (XIX аср охири - XX аср бошлари)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2. PhDTar/670.
Илмий раҳбар: Расулов Бахтиёр Махмуджонович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Ураков Дилшодбек Жамолиддинович,  тарих фанлари доктори, доцент; Махмудов Шерзодхон Юнусович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистонда халқ судья(қози)лари фаолияти ва ҳуқуқий меъёрлар легализацияси тарихини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрта асрларда Туркистон халқлари сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва маданий ҳаётида муҳим ўрин тутган қозилик судларининг ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида ҳам суд тизими орқали жамиятни бошқариш ва тартибга солишда қонунлар узлуксизлигини сақлаб қолганлиги далилланган;
Туркистон генерал-губернаторлиги ҳамда ўлка аҳолиси манфаатлари кесишмасида халқ судья(қози)лари лавозими учун ўтказилган сайлов жараёнларида мустамлака тамойиллари қўлланилишига уринишлар бўлганлиги, мустамлака ҳукумати ўрнатган тартиблар, хусусан, сайланган (айрим ўринларда тайинланган) қозилар ҳукуматга «садоқатли» бўлиши асосий мезон сифатида баҳоланганлиги ва бунда анъанавий суд тизимидан фойдаланилганлиги аниқланган;
маҳаллий бошқарув тизимидаги ҳуқуқий-анъанавий тартиб-қоидалар, қозилик маҳкамаси ҳужжатлари юритилишида Россия империяси ўлкада жорий этган процессуал ва нотариал ҳуқуқий тартиблар ва ислом ҳуқуқи асосида шариат қонунлари қўш танлаш тамойили орқали амалга оширилганлиги исботланган;
Туркистонда вақф, васиқа, иқрорнома (ёки иқрор хати), ваколатнома (ёки ваколат хати) каби ҳужжатларнинг архившунослик ва манбашунослик соҳаларидаги фанлараро янгича ёндашувлар ва масалага комплекс тарзда ёндашиш асосида уларнинг процессуал ва нотариал  расмийлаштириш тартиблари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистондаги халқ судья(қози)лари фаолиятига оид  процессуал ва нотариал ҳужжатларни ўрганиш жараёнида олинган натижалар асосида:
XIХ аср охири ва XХ аср бошидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш масалалари бўйича қозихона фаолиятида савдо битими, мулкий муносабатлар ва уларни расмийлаштириш, мулкка доимий ёки вақтинчалик эгалик қилиш ҳуқуқини бериш тартиблари ҳақидаги илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги «Қўқон» давлат музей-қўриқхонасининг адабиёт тарихи бўлимига оид экспонат ва материаллар кўргазмасини қайта шакллантиришда ҳамда уни бирламчи манбалардаги ҳужжатлар, материаллар билан таъминлашда илмий ахборот сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 27 январдаги 03-12-08-398-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот илмий хулосалари сифатида тақдим этилган маълумотлар музей-қўриқхона тизимида XIХ аср охири ва XХ аср бошидаги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари бўйича ҳужжатлар, моддий ашёлар фондининг илмий таснифини ёзишда коллекциялардаги ашёларнинг тарихий аҳамиятини очиб беришга хизмат қилган; 
Туркистонда қозилик маҳкамалари фаолияти юзасидан XIХ аср охири ва XХ аср бошидаги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида: Туркистонда халқ судья(қози)лари фаолияти ва ҳуқуқий меъёрлар легализацияси тарихи, бошқарув тизимидаги ўзгаришлар ва унинг сабабларини аниқлаш, Туркистон ўлкаси суд тизимида Россия империясининг таъсири ҳамда қозилар фаолиятида ижтимоий муносабатларига оид нотариал ҳужжатларда ҳуқуқий меъёрлар легализацияси жараёнларини тадқиқ этиш, қозихона фаолиятида савдо битими, мулкий муносабатлар ва уларни расмийлаштириш, мулкка доимий ёки вақтинчалик эгалик қилиш ҳуқуқини бериш тартибларига доир илмий хулосалар «O‘zbekiston tarixi» телеканали «Тақдимот» кўрсатувини (Ўзбекистон МТРК «O‘zbekiston tarixi» телеканалининг 2020 йил 03 декабрдаги 02-40/1224-сон маълумотномаси) ҳамда «O‘zbekiston tarixi» телеканалининг «Мавзу» кўрсатувини (Ўзбекистон МТРК «O‘zbekiston tarixi» телеканалининг 2021 йил 26 апрелдаги 02-40/615-сон маълумотномаси) тайёрлашда фойдаланилган. Натижада тақдим этилган маълумотлар XIХ аср охири ва XХ аср бошиларида Туркистонда қозилик маҳкамалари фаолиятини кенг жамоатчиликка етказиб беришга хизмат қилган;
ўрта асрларда Туркистон халқлари сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва маданий ҳаётида муҳим ўрин тутган қозилик судларининг ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида ҳам суд тизими орқали жамиятни бошқариш ва тартибга солишда қонунлар узлуксизлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги «Қўқон» давлат музей-қўриқхонасининг адабиёт тарихи бўлимига оид экспонат ва материаллар кўргазмасини қайта шакллантиришда фойдаланилган («Қўқон» давлат музей-қўриқхонасининг 2020 йил 28 декабрдаги 61-сон маълумотномаси). Музейга тақдим этилган маълумотлар унинг фондини бойитишга ва бу ерга ташриф буюрган томошабинларнинг тарихий тафаккурини ўстиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish