Sayt test rejimida ishlamoqda

Нормурзаев Умид Холмурзаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Солиқ имтиёзларининг самарадорлиги: назария, методология ва амалиёт», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Iqt275.
Илмий маслаҳатчи: Қурбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида фискал институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01. 
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Иминов Одилжон Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Низомиддин Ҳамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда солиқ имтиёзлари механизмини тaкoмиллaштириш бўйичa тaклиф вa тaвсиялaр ишлaб чиқишдaн ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш таклиф этилган;
мавжуд солиқ имтиёзлари бўйича маълумотлар базасини яратиш ва ҳар бир солиқ имтиёзи учун алоҳида солиқ имтиёзи уникал кодини (ID-рақамини) бериш тартибини жорий этиш ҳамда солиқ имтиёзлари кодлари тўғрисидаги ахборотларни солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига етказиб бериш амалиётини жорий этиш таклиф этилган;
Давлат солиқ қўмитасининг марказий тузилмасида солиқ хавфини таҳлил қилиш ҳамда солиқ имтиёзлари ҳисобини юритувчи алоҳида махсус таркибий бўлинмалар ташкил этиш таклиф этилган;
юридик шахсларнинг мол-мулки ва ер солиғини тўлашдан озод этилган солиқ имтиёзларига эга бўлган солиқ тўловчилардан ушбу солиқларга ҳисобланган сумманинг бир фоизини ундириш таклиф этилган;
тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш, алоҳида солиқ имтиёзи уникал кодини бериш, мол-мулки ва ер солиғини тўлашдан озод этилган солиқ тўловчилар фаолиятининг солиқ имтиёзларининг самарадорлигига таъсирини 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сoлиқ тaҳлили мeтoдологиясини тaкoмиллaштириш бўйичa ишлaб чиқилгaн тaклифлaр aсoсидa:
уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сон Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 3 майдаги ДС/06-04-01-03-29/1078-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида бизнес юритиш шарт-шароитлари яхшиланган, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантиришга оид ислоҳотларни изчил давом эттириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш, уларни зарур молиявий ва инфратузилмавий ресурслар билан таъминлашга эришилган;
мавжуд солиқ имтиёзлари бўйича маълумотлар базасини яратиш ва ҳар бир солиқ имтиёзи учун алоҳида солиқ имтиёзи уникал кодини (ID-рақамини) бериш тартибини жорий этиш ҳамда солиқ имтиёзлари кодлари тўғрисидаги ахборотларни солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига етказиб бериш амалиётини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон “Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 10 декабрдаги 18/1-74663-сон маълумотномаси). Таклиф натижасида интизомли солиқ тўловчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, инсон омилининг таъсирини чеклаш ҳамда солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш такомиллаштирилган;
Давлат солиқ қўмитасининг марказий тузилмасида солиқ хавфини таҳлил қилиш ҳамда солиқ имтиёзлари ҳисобини юритувчи алоҳида махсус таркибий бўлинмалар ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон “Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 10 декабрдаги 18/1-74663-сон маълумотномаси). Таклиф натижасида интизомли солиқ тўловчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, инсон омилининг таъсирини чеклаш ҳамда солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш такомиллаштирилган;
юридик шахсларнинг мол-мулки ва ер солиғини тўлашдан озод этилган солиқ имтиёзларига эга бўлган солиқ тўловчилардан ушбу солиқларга ҳисобланган сумманинг бир фоизини ундириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 5 майдаги ЎРҚ-767-сон “Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг 2022 йил 10 майдаги 18/1-61828-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларнинг самарадорлигини оширишга олиб келиши аниқланган;
тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш, алоҳида солиқ имтиёзи уникал кодини бериш, мол-мулки ва ер солиғини тўлашдан озод этилган солиқ тўловчилар фаолиятининг солиқ имтиёзларининг самарадорлигига таъсирини 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ривожлантиришнинг 2026 йилгача бўлган Йўл харитасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 7 январдаги 18/1-00851-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларнинг самарадорлигини оширишнинг 2026 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish