Sayt test rejimida ishlamoqda

Солиев Акромжон Расуловичнинг
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Простата бези хавфсиз гиперплазиясини гигиеник аспектлари ва даволаш-профилактика чора-тадбирларини оптималлаштириш» 14.00.07-Гигиена ва 14.00.31-Урология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib871.
Илмий раҳбарлар: Саломова Феруза Ибодуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шадманов Алишер Каюмович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2020.Tib.122.01.
Расмий оппонентлар: Хаширбаева Динара Маккамбаевна, тиббиёт  фанлари доктори, доцент, Носиров Фуркат Рауфович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: И.М.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт Университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: простата безининг хавфсиз гиперплазиясини клиник кечишини ўзига хосликлари ва ривожланишига олиб келувчи тиббий-биологик ва ижтимоий-гигиеник хавф омиллари асосида бирламчи ва иккиламчи профилактика бўйича чора- тадбирларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
простата бези хавфсиз гиперплазияси тарқалишини ҳақиқий даражаси, аҳолиси орасида юқори частотада модификацияланган хавф омиллари ва ушбу омилларнинг минтақавий ўзига хосликларини популяцион таҳлили асосида биринчи марта ўрганилаётган хасталикнинг худудий янги концепцияси таклиф этилган; 
простата бези хавфсиз гиперплазияси тарқалишида пациентларнинг яшаш шароити, унинг гигиеник аспектлари, харакат фаоллиги, иш шароити, ишнинг оғирлиги, юкламалар даражасига боғлиқлиги, турли хавф омилларининг кечиши ва шаклланиши билан боғлиқлиги асосланган; 
простата бези хавфсиз гиперплазияси тарқалишида пациентлардаги турли ёндош касалликларнинг оғирлик даражасига қараб касалликнинг ривожланиши ва кечишига қараб, эркаклар орасида бирламчи ва иккиламчи профилактика янги скрининг технологияси исботланган; 
простата бези хавфсиз гиперплазияси доимий популяцион тарқалиши ва уни асоратларини камайтиришга қаратилган минтақавий профилактик дастурларни ишлаб чиқишнинг назарий базаси яратилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Простата бези хавфсиз гиперплазиясини гигиеник аспектлари ва даволаш-профилактика чора-тадбирларни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
простата бези хавфсиз гиперплазиясини гигиеник аспектлари ва даволаш-профилактика чора-тадбирларни оптималлаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида «Простата бези гиперплазияси ривожланишида хавф омилларининг аҳамияти» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 декабрдаги 8н–з/558–сон маълумотномаси). Натижада ташкиллаштирилмаган эркаклар орасида  простата безининг хавфсиз гиперплазиясининг дастлабки босқичларида таъсир қилувчи омилларига  гигиеник баҳо бериш орқали пациентларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
простата бези хавфсиз гиперплазиясини гигиеник аспектлари ва даволаш-профилактика чора-тадбирларни оптималлаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида «Простата бези гиперплазиясининг гигиеник жиҳатлари, профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 декабрдаги 8н–з/558–сон маълумотномаси). Натижада простата бези хавфсиз гиперплазияси билан хасталанган эркакларда  касалликкка хос бўлган муҳим хавф омилларини гигиеник баҳолаш орқали патологияни эрта ташхсилаш ва олдини олиш имконини берган;
простата бези хавфсиз гиперплазиясини гигиеник аспектлари ва даволаш-профилактика чора-тадбирларни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизматининг профилактик амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 июндаги 8н–д/127–сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ёш катталашиб борган сари простата бези хавфсиз гиперплазияли беморларда сурункали касалликларнинг тарқалиши 2,3 мартага ортиши, сурункали юқумсиз касалликлар ассоциацияси энг юқори даражаси 50-59 ёшда–42,3%, 60-69 ёшда–49,8% ва 70-79 ёшда–36,6%,  асосий сурункали  касалликларнинг кам даражаси 30-39 ёшда – 24,1%, 40-49 ёшда – 25,1% ва ≥80 ёшда – 21,8%, простата бези хавфсиз гиперплазияли беморлардаги АСЮК тузилмасида етарли даражада юқори сонда ЎСОК, 30-39 ёшлиларда уни тарқалиши 10,3%, 40-49 ёшлиларда – 7,2%,  50-59 ёшлиларда – 17,7%,  60-69 ёшлиларда – 16,2%,  70-79 ёшлиларда – 15,5% ва ≥80 ёшда – 6,5% ни ташкил қилиб, беморларнинг умрини узайиши ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish