Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухтасинова Нигина Башировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Агиографик матнлар таржимасининг аксологик парадигмаси (ўзбек ва француз тилидаги материаллар мисолида)” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.РhD/Fil1465. 
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Ширинова Раима Хакимовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10. 
Расмий оппонентлар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Жўраева Малоҳат Мухаммадовна, филология фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва француз тилидаги агиоматнлар таржимасининг аксиологик парадигмасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
таржима луғатлари учун “агиография” термини таърифининг тўлдирилиши асосида адекват таржимага эришиш учун агиографик матнларни таржима қилишда экзегетик ёндашув диний, илоҳий ва қадимий матнлар моҳиятини шарҳлашда устувор эканлиги исботланган;
агиографик терминларнинг маъноси дин билан боғлиқлиги, тарихий факт орқали кўрилиши ва мантиқий таҳлилда янада ёрқин намоён бўлиши сабабли агиографик терминлар берилишида имплицит, эксплицит, дискурсив, нодискурсив ҳамда вазифавий маркерлар таржима адекватлигини таъминловчи асосий омиллар эканлиги исботланган;
агиоматнлар таржимасини баҳолаш ва агиографик матнларни таржима қилиш учун баҳолаш мезонлари бўлган аксиологик парадигмалар яъни ретроспектив, проспектив, латераль ва интроспектив моделлар агиоматнларнинг адекватликка эришишнинг асосий йўллари бўлиши  сабабли уларнинг устувор мезонлар эканлиги далилланган; 
ўзбек ва француз тилларида агиографик матнлар таржимасида  агиотерминларнинг фаол қўлланилиши сабабли уларнинг экклезионим, эортоним, агиоантропоним, теоним, агионим, агиополисоним, агиоороним каби  гуруҳлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Агиографик матнларнинг аксиологик парадигмасини ўрганиш жараёнида олинган назарий ва амалий натижаларга асосланиб:
таржима луғатлари учун “агиография” термини таърифининг тўлдирилиши асосида адекват таржимага эришиш учун агиографик матнларни таржима қилишда экзегетик ёндашув диний, илоҳий ва қадимий матнлар моҳиятини шарҳлашда устувор эканлигига оид хулосалардан Тошкент Француз Альянси ташкилотининг “Club de conversation” мастер-классларини ўтказишда фойдаланилган (Тошкент Француз Альянси ташкилоти халқаро ташкилотининг 2022 йил 24 январдаги  03-сон маълумотномаси). Натижада, француз тили ўқитувчилари ва таржимонларининг таржимонлик малакаси ошди, бу эса ўз навбатида маҳаллий мутахассислар  малакасининг оширилишини таъминлаган;  
агиографик терминларнинг маъноси дин билан боғлиқлиги, тарихий факт орқали кўрилиши ва мантиқий таҳлилда янада ёрқин намоён бўлиши сабабли агиографик терминлар берилишида имплицит, эксплицит, дискурсив, нодискурсив ҳамда вазифавий маркерлар таржима адекватлигини таъминловчи асосий омиллар эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан берилган инновацион гранти 56-01/10 “Тарихий ёдгорликлар тарғиботида Ўзбекистон зиёратгоҳлари (беш тиллик) инновацион имкониятлари” дастури доирасида “Les lieux de pèlerinage de l’Ouzbekistan” каталогининг французча вариантини таржима қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон-Франция дўстлик жамиятининг 2022 йил 17 февралдаги 63-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек ва француз тилида “Les lieux de pèlerinage de l’Ouzbekistan” номли каталог чоп этилган, шунингдек, агиографик терминларни француз тилида ифодалаш жараёнида дуч келинадиган муаммоларни бартараф этишга эришилган;
агиоматнлар таржимасини баҳолаш ва агиографик матнларни таржима қилиш учун баҳолаш мезонлари бўлган аксиологик парадигмалар яъни ретроспектив, проспектив, латераль ва интроспектив моделлар агиоматнларнинг адекватликка эришишнинг асосий йўллари бўлиши  сабабли уларнинг устувор мезонлар эканлигига оид хулосалардан А-1-61 рақамли “Кўриш имконияти чекланган  талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 2 февралдаги 01/6-184-сон маълумотномаси). Натижада, бакалавр йўналишида ўтиладиган “Лексикография”, “Лексикология асослари” каби ўқув курслари контентини назарий ишланмалар билан бойитишга эришилган;
ўзбек ва француз тилларида агиографик матнлар таржимасида  агиотерминларнинг фаол қўлланилиши сабабли уларнинг экклезионим, эортоним, агиоантропоним, теоним, агионим, агиополисоним, агиоороним каби гуруҳлари эканлигига оид хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиокомпаниясининг “Ҳамма учун” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2022 йил 11 февралдаги  06-31-354-сон маълумотномаси). Натижада, фойдаланилган материал нафақат томошабинларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва бағрикенглигини ошириш, балки кўрсатувни маънавий-маърифий мазмун билан бойитиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish