Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўктамова Нозима Нарзулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари активлари самарадорлигини ошириш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1709.
Илмий раҳбар: Омонов Акром Абдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари активлари самарадорлигини ошириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари активлари таркибида рискка тортилган активларнинг улушини пасайтириш орқали банк активлари сифати ва даромадини ошириш зарурлиги илмий асосланган;
банк инвестициялари банкларнинг барқарор даромад манбаси сифатида унинг меъёри активлар таркибида 10-12 фоиз бўлиши зарурлиги асосланган;
тижорат банкларида трансформацион риск даражасини пасайтириш мақсадида муддатли депозитлар улушини жами депозитлар таркибида 40-45 фоизга етказиш зарурлиги асослаб берилган;
тижорат банклари активлари таркибида хорижий ваютада берилган кредитлар улушини босқичма-босқич тушириш орқали уларнинг миллий валютадаги кредитлари самарадорлигини ошириш тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари активлари самарадорлигини ошириш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари активлари таркибида рискка тортилган активларнинг улушини пасайтириш орқали банк активлари сифати ва банкнинг барқарор даражадаги даромадини ошириши билан бирга уларнинг ликвидлилигини таъминлаши хусусидаги таклифи АТИБ «Ипотека-банк» томонидан амалиётга жорий этилган (АТИБ «Ипотека-банк»нинг 2022 йил 24 январдаги 13-1/688-сон маълумотномаси). Натижада, кредитлар бўйича оладиган фоизли даромадини 2022 йил 1 январда ўтган ҳисобот даврига нисбатан  20 фоизга  кўпайтириш имкониятини берган; 
банкнинг активлари таркибида инвестициялари ҳажмини 10-12 фоизга, асосан юқори ливидли қимматли қоғозлар ҳисобидан ошириш зарурлиги хусусидаги таклиф АТИБ «Ипотека-банк» томонидан амалиётга жорий этилган (АТИБ «Ипотека-банк»нинг 2022 йил 24 январдаги 13-1/688-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, банкнинг инвеcтициялари ҳажми  2022 йил 1 январда ўтган ҳисобот даврига нисбатан  10 фоизга ошган;
тижорат банкларида трансформацион риск даражасини пасайтириш мақсадида муддатли депозитлар улушини жами депозитлар таркибида 40-45 фоизга етказиш зарурлиги таклифи АТИБ «Ипотека-банк» томонидан амалиётга жорий этилган (АТИБ «Ипотека-банк»нинг 2022 йил 24 январдаги 13-1/688-сон маълумотномаси). Натижада, АТИБ «Ипотека-банк»нинг 2022 йил учун ишлаб чиқилган депозит сиёсатида ўз аксини топган; 
тижорат банклари активлари таркибида хорижий ваютада берилган кредитлар улушини босқичма-босқич тушириш орқали уларнинг миллий валютадаги кредитлари самарадорлигини ошириш хусусидаги таклифи АТИБ «Ипотека-банк» томонидан амалиётга жорий этилган (АТИБ «Ипотека-банк» 2022 йил 24 январдаги 13-1/688-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, банкнинг кредит портфелидаги хорижий валюталар улуши 2022 йил 1 январда ўтган ҳисобот даврига нисбатан 20 фоизга камайтирилган, миллий валютадаги кредитларнинг даромадлилик даражаси шу даврда 15 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish