Sayt test rejimida ishlamoqda

Каминская Елена Михайловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “С.П.Бородин насри поэтикаси”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Fil316. 
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: -.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10. 
Расмий оппонентлар: Петрухина Наталья Михайловна, филология фанлари доктори, профессор; Касимов Абдугапир Абдикаримович, филология фанлари доктори, профессор; Бушев Александр Борисович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади С.П. Бородин ижодий лабораториясининг мантиқийлиги ҳамда ёзувчининг дастлабки насрининг (20-30-йиллар) концептуал доминантларини тавсифлаш орқали ёзувчининг сўнгги асарларда (40, 50-70-йиллар) акс этган индивидуал муаллиф услуби ва индивидуал нақшларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
индивидуал-муаллифлик варианти – иккилик кодлар тизими сифатида «Шаҳар-минора» ишчи модели асосида Бобил қурилишининг универсал ҳодисасини таҳлил қилиш методологияси ҳамда матн ва концепция даражасидаги моделнинг функционаллигини таъминлайдиган шартлар, «Ижодкорлик» ғоявий-тематик мажмуаси билан боғлиқ тасвирлар, мотивлар, концептуал ғоялар ва техникалар асосланган;
«ақлий архитектура» усулининг параллел қурилиш ғоясига асосланган ҳамда матн ва концепция даражасидаги яхлитликни таъминлайдиган механизм сифатидаги фунционаллиги ҳамда ушбу усулни тавсифлашнинг иккита модел - ижодий лаборатория ва «Шаҳар-минора» моделлари даражасидаги жиҳатлари исботланган;
ижодий лабораториянинг ишчи моделини ишлаб чиқиш асосида унинг экфрасис поэтикаси даражасида ва унинг динамикасини белгилайдиган концептуал тизимда юқори даражадаги фунционалликни ўрнатиш имконини бериши ҳамда «екфрасисдан – метафрасисгача» формуласидан фойдаланишнинг экфрастик компонентли тасвирларни ишлаб чиқишдаги самарадорлиги далилланган;
матн-контекст-метатматн триадаси доирасида ишчи моделлар ҳамда ёзувчи ижодига оид аниқланган янги материаллар ва фактлар асосида С.П. Бородиннинг асарларини ўрганишнинг самарадорлиги ҳамда С.П. Бородин метароманининг параметрлари ҳамда уни қайта қуриш жараёнидаги «рублев» коди, «пасха» мотиви каби бадиий ва назарий асослари исботланган;
матн ва метаматн компонентларининг ўзаро таъсирига асосланган қаҳрамон типологияси ҳамда «ижодкорлик ижод сифатида» ғоясидан фойдаланишнинг ёзувчи ижодининг концептуал яхлитлигини ва икки турдаги қаҳрамоннинг – «қушлар устаси» (матн даражасида) ва «ижодкор шахс» (метатматн даражасида)нинг хусусиятларини асослашдаги самарадорлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. С.П. Бородин поэтикасини ўрганиш жараёнида олинган моделлар ва уларнинг ишлаш хусусиятларини асословчи концептуал ва назарий асос шаклида ифодаланган натижалар асосида:
индивидуал-муаллифлик варианти – иккилик кодлар тизими сифатида «Шаҳар-минора» ишчи модели асосида Бобил қурилишининг универсал ҳодисасини таҳлил қилиш методологияси ҳамда матн ва концепция даражасидаги моделнинг функционаллигини таъминлайдиган шартлар, яъни «Ижодкорлик»  ғоявий-тематик мажмуаси билан боғлиқ тасвирлар, мотивлар, концептуал ғоялар ва техникаларга оид хулосалардан ИТД-1-11 «Ўрта мактаб ўқувчиларининг когнитив ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг илмий-педагогик асослари ёш авлодни XIX-аср муаммоларига тайёрлаш шакли сифатида» республика лойиҳасига фойдаланилган (Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 октябрдаги 89-03-3519-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа, бадиий матнни шарҳлаш жараёнида индивидуал китобхон тажрибасини шакллантириш нуқтаи назаридан назарий моделлардан фойдаланиш самарадорлигини белгилаб берди.
«ақлий архитектура» усулининг параллел қурилиш ғоясига асосланган ҳамда матн ва концепция даражасидаги яхлитликни таъминлайдиган механизм сифатидаги фунционаллиги ҳамда ушбу усулни тавсифлашнинг иккита модел, яъни ижодий лаборатория ва «Шаҳар-минора» моделлари даражасидаги жиҳатларига оид илмий хулосалардан A1-КХ-1-60888 «Мактаб ўқувчиларида ўзини ифода этиш ва ўзлигини англаш қобилиятларини шакллантириш стратегияси замонавий шароитда асосий шахсий фазилатлар сифатида”  республика лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 октябрдаги 89-03-3519-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳада С.П. Бородин ижодини яхлит кўринишини шакллантиришда контекстуал майдонлардан фойдаланишнинг самарадорлиги ва  ёзувчининг бадиий концепциясининг ўзига хослиги аниқланди.
ижодий лабораториянинг ишчи моделини ишлаб чиқиш асосида унинг экфрасис поэтикаси даражасида ва унинг динамикасини белгилайдиган концептуал тизимда юқори даражадаги фунционалликни ўрнатиш имконини бериши ҳамда «екфрасисдан – метафрасисгача» формуласидан фойдаланишнинг экфрастик компонентли тасвирларни ишлаб чиқишдаги самарадорлигига оид хулосалардан 5120100 – «Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили)» бакалавриат йўналиши бўйича олий таълимнинг Давлат таълим стандартини тузишда фойдаланилган (Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 октябрдаги 89-03-3519-сон маълумотномаси). Натижада, С.П. Бородин поэтикасининг умумий ва ўзига хос фактларини концептуал тушунишга қаратилган «Аксиология ва герменевтика аспектида рус адабиёти (Герменевтика аспектида рус адабиёти)» фанининг ўқув дастури ишлаб чиқилган; 
матн-контекст-метатматн триадаси доирасида ишчи моделлар ҳамда ёзувчи ижодига оид аниқланган янги материаллар ва фактлар асосида С.П. Бородиннинг асарларини ўрганишнинг самарадорлиги ҳамда С.П. Бородин метароманининг параметрлари ҳамда уни қайта қуриш жараёнидаги «рублев» коди, «пасха» мотиви каби бадиий ва назарий асосларига оид хулосалардан 5А120101 – «Адабиётшунослик (рус адабиёти)» магистратура мутахассислиги бўйича олий таълимнинг Давлат таълим стандартини тузишда фойдаланилган (Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 октябрдаги 89-03-3519-сон маълумотномаси). Натижада «Муқобил адабиётшунослик» фани бўйича индивидуал-муаллифликнинг экфрасисини идрок этиш фактларини аниқлаш ва тавсифлашга, шунингдек, ушбу тоифанинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришга ёрдам берадиган тамойилларга қаратилган ўқув дастури ишлаб чиқилган;
матн ва метаматн компонентларининг ўзаро таъсирига асосланган қаҳрамон типологияси ҳамда «ижодкорлик ижод сифатида» ғоясидан фойдаланишнинг ёзувчи ижодининг концептуал яхлитлигини ва икки турдаги қаҳрамоннинг – «қушлар устаси» (матн даражасида) ва «ижодкор шахс» (метатматн даражасида)нинг хусусиятларини асослашдаги самарадорлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Рус маданият маркази томонидан ўтказилган «Рус тили ва адабиётини ўқитишда янги технологиялар» номли семинарини ташкиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рус маданият марказининг 2020 йил 18 январдаги 02-09-сон маълумотномаси).  Натижада матн-контекст ва метаматннинг ўзаро таъсири натижасида аниқланган янги турдаги қаҳрамонни тасвирлаш стратегияси ёзувчи концепцияси ва кенгроқ айтганда, ёзувчининг ижодий лабораторияси фаолият механизмлари масаласини ҳал қилиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish