Холмурадова Лейла Эшқуватовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инглиз ва француз тилларидаги образли ва мотивлашган фразеологизмларнинг тематик-идеографик талқини (лингвомаданий аспект)», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil.83.
Илмий раҳбар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.
Расмий оппонетлар: Сиддикова Ирода Абдузухуровна, филология фанлари доктори;
Нишанов Маноп Нишанович,филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз ва француз тилларидаги образли ва мотивланган фразеологизмларнинг тематик идеографик реперезентациясининг лингвокультурологик ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва француз тилларининг образли ва мотивланган фразеологик бирликлари аниқланган ва миллий-маданий жиҳатдан асослаб берилган;
инглиз ва француз миллий характерининг ўзига хос оламнинг фразеологик манзарасини шакллантиришдаги лингвокультурологик омиллари исботланган;
инглиз ва француз халқлари маданиятини ифодаловчи фразеологик бирликларнинг этимологик ва семантик, тематик-идеографик хусусиятлари аниқланган;
инглиз ва француз тилларининг образли ва мотивланган фразеологик бирликларининг лингвомаданий ёндашувлари ишлаб чиқилган;
фразеологик луғатлар материали асосида инглиз ва француз тилларидаги образли ва мотивланган фразеологик бирликларнинг тематик-идеографик таснифи далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши.
Инглизча ва французча фразеологик олам манзараси хусусиятларини аниқлашда ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва француз тилларининг фразеологик бирликларини қиёслаш асосида қўлга киритилган натижалар Германия Федератив Республикасининг Иқтисод ва Энергетика федерал вазирлиги ва Халқаро немис ҳамкорлиги жамиятининг кадрларни тайёрлаш дастури доирасидаги инглиз ва француз тилларида сўзлашувчи менежерларнинг маданиятлараро мулоқот йўналишида фойдаланилди (AKADEMIE International/ Akademie Fur Fuhrungskrafie. Hamburg, Germany. 2016 йилнинг 20 ноябрдаги №22-сон маълумотномаси). Натижада лингвокультурология тил соҳибининг миллий-маданий ўзига хослигига доир муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилди.
лингвокультурологик ва фразеологик бирликлар билан боғлиқ натижалар Республика Таълим Марказининг 5-8–синф ўқувчилари ва 10-11–юқори синф ўқувчилари учун инглиз ва француз тили дарслик мавзуларига амалий материаллар тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълим Вазирлигининг 2017 йил 15 ноябрдаги №01/11-01/07-1627-сон маълумотномаси). Таҳлил натижалари ўрта мактаб ўқувчиларини инглиз ва француз тилларини ўқитишда ва тилни мукаммал ўзлаштиришига асос бўлган.
образли ва мотивлашган фразеологизмлар тўғрисидаги натижалар бакалавриат ва магистратуранинг Давлат таълим стандартлари мазмунига киритилган («Ўзстандарт» агентлигининг 2014 йил 18 сентябрдаги 50-сон буйруги бўйича OzDst 36.1410:2014 рақами билан рўйхатга олинган). Таклиф этилган материаллар инглиз ва француз халқларининг маданияти ва менталитетини самарали ўрганишга муҳим манба бўлган.
фразеологик бирликларнинг идеографик талқинидан «Менинг Самаркандим» дастурини ҳамда Самарқанд «STV» телерадиокомпаниясининг туркум кўрсатув ва эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилди («Master Media Production» жамиятининг 2017 йил 20 октябрдаги №188-cон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ва тавсиялар асосида телерадиокомпаниянинг эшиттириш ва кўрсатувларига амалий материал сифатида хизмат қилди.