Sayt test rejimida ishlamoqda

Буранова Жамила Алиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Замонавий русийзабон ва ўзбек насрида бадиий мифологизм” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fil740. 
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10. 
Расмий оппонентлар: Гибралтарская Оксана Николаевна, филология фанлари доктори, доцент; Пардаева Зульфия Джураевна, филология фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади русийзабон ва ўзбек адиблари асарларини қиёсий-типологик таҳлили орқали уларнинг мифопоэтикаси, мифологизм ва неомифологизм муаммоларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бадиий мифологизм ва неомифологизм ХХ асрнинг иккинчи ярмида вужудга келганлиги, 70-80-йилларда мифологизмга реализмнинг борлиқни ифодалашдаги хилма-хил шакллар, услублар бойлиги ва ранг-баранглигининг ифодаси сифатида қаралганлиги, 90-йиллардан кейин унинг асоси шартлилик ва рамзийликка қурилганлиги асосланган;
русийзабон ва ўзбек адиблари мифологема ва мифосинкретик тизимни яратишга уринганлиги, қадимги мифологик сюжетни қайта таъмирлаш асосида мифологик образлар, мотивлар ва сюжетлар олиб кирганликлари, асар композициясини бойитиб, муаллиф ғоясини чуқур очиб берганликлари далилланган;
замонавий ўзбек адабиётига ХХ аср русийзабон ва ўзбек адиблари ижоди таъсир остида бадиий асарлар таркибида мифологизмнинг ривоят, афсона ҳамда миф каби турли кўринишлари акс этганлиги, мифопоэтика масалаларида эса матннинг полифоник талқинларига мурожаат орқали уларнинг поэтик маҳорати ортиб борганлиги исботланган;
русийзабон ва ўзбек насрида “мифологизм”, “неомифологизм” ва “мифопоэтика”нинг шаклланишида метафора, рамзийлик, кўчимлилик, онг оқими, галлюцинация каби поэтик ҳодисалар далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек адиблари ва русийзабон адиблар ижодидаги бадиий мифологизм тадрижига оид тадқиқот натижасида эришилган назарий маълумот, методик хулоса ва амалий тавсиялар қуйидаги илмий-амалиётда ўз тасдиғини топган:
бадиий мифологизм ва неомифологизм ХХ асрнинг иккинчи ярмида вужудга келганлиги, 70-80-йилларда мифологизмга реализмнинг борлиқни ифодалашдаги хилма хил шакллар, услублар бойлиги ва ранг-баранглигининг ифодаси сифатида қаралганлиги, 90-йиллардан кейин унинг асоси шартлилик ва рамзийликка қурилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида Давлат илмий-техника дастури доирасида амалга оширилган ФА-Ф-1-005-сон “Қорақалпоқ фольклори ва тарихи тадқиқи” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 20 августдаги 212/1-сон маълумотномаси). Натижада бадиий матнлар таҳлилида тавсия этилган қиёсий-тарихий метод қорақалпоқ адабиёти тарихи ва фольклорини ўрганишга таъсир кўрсатган;
русийзабон ва ўзбек адиблари мифологема ва мифосинкретик тизимни яратишга уринганлиги, қадимги мифологик сюжетни қайта таъмирлаш асосида мифологик образлар, мотивлар ва сюжетлар олиб кирганликлари, турли услубий воситалар ёрдамида асар композициясини бойитиб, муаллиф ғоясини ҳар томонлама ва чуқур очиб берганликларига оид хулосалардан Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида Давлат илмий-техника дастури доирасида амалга оширилган ФА-Ф-1-Г002-сон “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида, шунингдек, Омон Мухторнинг “Минг бир қиёфа” романи мифопоэтикаси ва жанрий ўзига хослигини тадқиқ этишда фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 20 августдаги 211/1-сон маълумотномаси). Натижада Омон Мухтор асарларининг жанр структураси тизимга солинган ва мифопоэтик таҳлил билан бойитилган;
русийзабон ва ўзбек насрида “мифологизм”, “неомифологизм” ва “мифопоэтика”нинг шаклланишида метафора, рамзийлик, кўчимлилик, онг оқими, галлюцинация каби поэтик ҳодисаларга оид хулосалардан “Маърифат” газетасидаги материалларни ёритишда фойдаланилган (“Маърифат” газетасининг 2021 йил 27 сентябрдаги 124-сон маълумотномаси). Натижада газетанинг кўпсонли ўқувчиларига “миф”, “мифологизм”, “неомифологизм” ва “мифология” атамалари тушунарли тарзда англатилган;
русийзабон ва ўзбек насрида “мифологизм”, “неомифологизм” ва “мифопоэтика”нинг шаклланишида метафора, рамзийлик, кўчимлилик, онг оқими, галлюцинация каби поэтик ҳодисаларга оид хулоса ва таклифларидан “Qashqadaryo” телеканали “Bir osmon ostida” кўрсатувида фойдаланилган (“Qashqadaryo” телеканалининг 2021 йил 21 сентябрдаги 12-15/295-сон маълумотнома). Натижада томошабинлар бу тушунчалар ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишган;
замонавий ўзбек адабиётига ХХ аср русийзабон ва ўзбек адиблари ижоди таъсир остида бадиий асарлар таркибида мифологизмнинг ривоят, афсона ҳамда миф каби турли кўринишлари акс этганлиги, мифопоэтика масалаларида эса матннинг полифоник талқинларига мурожаат орқали уларнинг поэтик маҳорати ортиб борганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканалининг “Мавзу”, “Тақдимот” кўрсатувларининг сценарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 30 сентябрдаги 01-13/1548-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ёзувчиси ижоди ҳақидаги тасаввурлар кўлами кенгайган, унинг бадиий услуби белгилари аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish