Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаев Шерали Иброхимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
«Магистрал тепловозлар тортиш узатмаларидаги тортиш кучлари тебранишларини моделлаштириш», 05.08.05 – «Темир йўллар ҳаракат таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам (В2022.2. PhD/Т1768):
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Файзибаев Шерзод Собирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DhD.15/30.12.2019.T.73.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Хромова Галина Алексеевна- техника фанлари доктори, профессор.; 
Зайниддинов Нуриддин Савранбекович– техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: магистрал тепловозларнинг тортиш узатмаларидаги тортиш кучлари бурама тебранма харакати ва редуктор тишли ғилдиракларида юзага келадиган емирилишни моделлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
UZTE16M типидаги тепловознинг тортиш узатмаларида вужудга келувчи бурама тебранма харакатларни тахлил қилиш учун ғилдирак-мотор блоки динамик ва геометрик параметрларидан фойдаланган ҳолда, динамик модели ишлаб чиқилган;
магистрал тепловозларнинг ғилдирак-мотор блоки моделига асосланиб, тортув узатмалари бурама тебраниш харакатини 2–турдаги Лагранж тенгламалари асосида дифференциал тенгламалари ишлаб чиқилган;
магистрал тепловозларнинг тортув электр моторларининг узелларининг геометрик ўлчамлари, уларнинг емирилиш даражаси, ҳамда ғилдирак-мотор блокида кучни узатиш жараёнида вужудга келадиган бурама тебраниш харакатини 2–турдаги Лагранж тенгламаларини қўллаган ҳолда дифференциал тенгламаларни ечишни рақамли услули ишлаб чиқилган;
магистрал тепловозларнинг ғилдирак-мотор блоки бурама тебранма ҳаракати олдини олиш мақсадида, ташқи мухит ва ортиқча юкланишларни ҳисобга олган ҳолда, редуктор шестреня-ғилдирак тишларининг емирилишини аниқловчи математик модел ишлаб чиқилди;
магистрал тепловозларни таъмирлашга қўйишда тортув электр мотор коллектор-щёткали узелининг ҳолати бўйича оптимал таъмирлаш ҳажмларини аниқлашнинг илмий-асосланган ечимлари Марковнинг тасодифий жараёни, Бернштейн қонуни, Лаплас функциясиларни қўллаш орқали ишлаб чиқилган; 
магистрал тепловозларнинг тортув электр моторларини коллектор-щёткали узелининг очиқ носозликларини аниқлаш мақсадида, тортув электр моторларини диагностика қилишда ҳар бир носозликнинг яширин даврийлигини аниқлашнинг Лагранж – Дойл қонуниятларини қўллаш орқали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Магистрал тепловозларнинг тортиш узатмаларидаги тортиш кучлари бурама тебраниш харакатини моделлаштириш асосида:
ишлаб чиқилган магистрал тепловозларнинг тортув электр моторлари ток олиш жараёнига таъсир кўрсатадиган ҒМБ деталларининг функционал алоқаларининг таҳлили  бўйича магистрал тепловозларнинг тортув электр моторларини коллектор-щёткали узелининг очиқ носозликларини диагностика қилишни математик модели «Ўзтемирйўлмаштаъмир» УК да ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 28 апрелдаги №01/1419-21-сон маълумотномаси). Натижада, UZTE16M типидаги тепловозлар учун электр узатмасини математик модели асосида модернизациялаш тортув кучларининг 5-15% ошириш имконини берган. 
магистрал тепловозларнинг тортув электр моторларини коллектор-щёткали узелининг очиқ носозликларини диагностика қилишни математик жиҳатдан асослаб бериш услубиётини қўллаган холда UZTE16M тепловозини тортув электр мотор коллектор-щёткали узелининг ҳолати бўйича оптимал таъмирлашни «Ўзтемирйўлмаштаъмир» УК да  ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Локомотивлардан фойдаланиш бошқармасининг 2022 йил 28 апрелдаги №01/1419-21-сон маълумотномаси). Натижада, тортув электр электр моторларинининг тамирсиз ишлаш муддатини 20% га ва иш бажариш коэфициентини 18% ошириш имконини берган.
магистрал тепловозларнинг тортув электр моторларини коллектор-щёткали узелининг очиқ носозликларини диагностика қилишни математик жиҳатдан асослаб бериш услубиёти «Ўзтемирйўлмаштаъмир» УК да  ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзтемирйўлмаштаъмир» УК нинг 2022 йил 28 апрелдаги №01/1419-21-сон маълумотномаси). Натижада, магистрал тепловозларнинг тортиш узатмалари ишлаш муддатини 24% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish