Нурмухаммадов Жалолиддин Шермухаммад ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мета-, пара- алмашинган феноллар ва β-нафтол ҳосилаларини региоселектив нитрозолаш», 02.00.03–Органик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/К9.
Илмий раҳбар: Тожимуҳамедов Ҳабибулла Сайфуллаевич, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Маҳсумов Абдулхамид Гофурович, кимё фанлари доктори, профессор; Ходжаниязов Хамид Уткирович, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мета-, пара- алмашинган феноллар ва β-нафтол ҳосилаларини региоселектив нитрозолаш реакцияларини олиб бориш ҳамда синтез қилинган моддаларни ишлатилиш соҳаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анорганик ва органик нитрозоловчи агентлар иштирокида м- ва п- ҳолатларида алкокси-, алкил-, галоген-, гидрокси-, нитро-, карбонил-, сульфо- ва карбоксил гуруҳлари бўлган фенол ва β-нафтол ҳосилаларини систематик тарзда нитрозолашнинг мақбул шароитлари аниқланган;
илк бор органик нитритлар иштирокидаги региоселектив нитрозолаш реакцияларининг унуми фенол ва нафтол ядросида электронодонор ўринбосарлар бўлганда анорганик нитритларга нисбатан кам бўлиши аниқланган;
Шеффер кислотасини нитрозолаш мисолида нитрозоловчи агентларнинг фаоллик қатори (Al(NO2)3≥Ba(NO2)2>NaNO2>изо-С4Н9ONO>изо-С5Н11ONO>н-С4Н9ONO) яратилган;
синтез қилинган о-нитрозо маҳсулотлар ҳозирда ишлатилаётган Ильинский реагентига нисбатан сезгирлиги юқори, аксарияти селектив реагентлар эканлиги ва d металлар билан чўкма ҳосил қилмаслиги сабабли кўп маротаба ишлатилиши аниқланган;
илк бор β-нафтол ва унинг 6-сульфо ҳосиласини хона ҳароратида нитрозолаш реакциясининг янги усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Алкокси-, галоид-, сульфо-, алкил-, карбонил-, карбоксил-, нитро- гуруҳлари бўлган фенол ва β- нафтол ҳосилаларини нитрозолашда олинган натижалар асосида:
синтез қилинган нитрозофеноллар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг суғоришда ишлатиладиган сув, тупроқ объектларида мавжуд бўлган оғир ва зарарли металларни анализ қилишда қўлланилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 14 ноябрдаги 07/09-1038-сон маълумотномаси). Натижада оғир ва заҳарли d металларни сифат ва миқдор жиҳатдан экспресс аниқлашда импорт ўрнини босувчи органик реагентлар олиш имкони яратилган;
илк маротаба 1-нитрозо-2-нафтол-6-сульфокислотанинг микроко-центрацияли эритмаси кобальт (II) ионини аниқлашда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида қўлланилган (Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлигининг 2017 йил 14 ноябрдаги 07/09-1038-сонли маълумотномаси). Натижада синтез қилинган органик модда кобальт (II) ионини селектив аниқлаш имконини берган;
олинган нитрозобирикмалардан А-12-53 рақамли «Полимер ташувчиларга иммобилланган реагентлар билан атроф-муҳит объектларидан экотоксикантларни фотометрик ва сорбцион-фотометрик аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳада нитрозомаҳсулотларнинг синтез йўллари ва уларни аналитик хусусиятларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 6 ноябрдаги ФТА-02-11/1026-сон маълумотномаси). Натижада региоселектив нитрозолаш маҳсулотларини полимер толага имобилланишидан оралиқ металларни сифат ва миқдор жиҳатдан юқори сезгирликда аниқловчи органик моддалар олиш имконини берган.