Sayt test rejimida ishlamoqda

Олимов Азимжон Бахром ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиш имплантациясининг иккиламчи яллиғланиш асоратларини профилактика усулларини ишлаб чиқиш» 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1246.
Илмий раҳбар: Хайдаров Артур Михайлович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Хабилов Нигмон Луқмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Саакян Михаил Юрьевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Смоленск давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиш имплантатларда ортопедик конструкциялари бўлган беморларда иккиламчи яллиғланиш асоратларини олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш ҳисобига тиш қаторлари нуқсонлари бўлган беморларни даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
имплантат ички интерфейси ва супраструктурасини тимол сақловчи антисептиклар билан герметизация ўтказиш остеоинтеграцияланган имплантатни ўраб турган альвеоляр қаттиқ тўқималарининг ҳолатини яхшиланиши, имплантнинг яроқлилик муддатини узайиши илмий асосланган; 
илк бор муваффақиятли имплантология учун регенерацияловчи ва куйишга қарши воситанинг махсус таркиби ва технологияси асосланган;
ишлаб чиқилган тимол сақловчи маҳаллий дори воситасининг кўрсаткичлари, сифат меъёрлари ва ишлаб чиқаришнинг технологик схемалари таклиф этилган; 
тимол сақловчи антисептик билан герметиклаш ўтказилганида имплант-абантмент мажмуаси таркибида Prevotella intermedia, Staphylococcus aureus, Treponema denticola, Streptococcus haemolyticus микроорганизмлар бутунлай йўқолганлиги исботланган; 
имплант атроф тўқимаси яллиғланиш профилактикасига йўналтирилган, микробиологик ва клиник-лаборатор маълумотларнинг таҳлили асосида профилактик чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиш имплантациясининг иккиламчи яллиғланиш асоратларини профилактика усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иккиламчи тўлиқ ва қисман адентияда дентал имплантатлар устига протезлашда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва уларнинг хавф омилларини ўрганишга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Дентал имплантларга протезлашда асоратлар ривожланишининг хавф омиллари” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 ноябрдаги 8н-з/401-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ПЗР усулида дентал имплантларда ортопедик конструкциялари бўлган беморларда патоген микроорганизмларнинг миқдорий ва сифатий таркибини бахолашни таъминлаш имконини берган;
тиш имплантациясининг иккиламчи яллиғланиш асоратларини профилактикаси бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар “5-сон стоматология поликлиникаси” ДУК клинкаси, ҳамда Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси ва Тошкент давлат стоматология институти клиникасида амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 декабрдаги 08-09/18981-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши беморларнинг ижтимоий реабилитациясини ошириш, тиш протезларидан фойдаланишда дискомфортни камайтириш, саломатлик ва беморлар хаёт сифатини яхшилаш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish