Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Садоқат Холматовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида «остона» концептининг лингвомаданий хусусиятлари” (Тоҳир Малик ва Саид Аҳмад асарлари мисолида), 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil.1775. 
Илмий раҳбар:  Файзуллаев Мухаммад Бақоевич, филология фанлари номзоди, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор; Давлатова Раъно Ҳайдаровна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.                                                   
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  ўзбек тилидаги остона концептининг семантик тизими, услубий ва лингвокультурологик хусусиятларини Саид Аҳмад ва Тоҳир Малик бадиий асарлари мисолида очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек  тилидаги  «остона»  концептининг миллий маданият билан бевосита боғлиқ келиб чиқиш тарихи ва ривожланиш жараёни аниқланиб,    унинг туғилиш остона, ватан остона, уй остонаси каби лингвокультурологик хусусиятлари очиб берилган;
«остона» концептуал тизимини ифодаловчилар лексик-семантик категория эканлиги ҳамда унинг лисоний ва ментал хусусияти билан ажралиб туриши далилланган; 
«остона» концепти билан ассоциатив тарзда боғланган халқ маданияти ва маънавиятига хос лингвомаданий бирликлар Тоҳир Малик ва Саид Аҳмад асарлари асосида аниқланиб, уларнинг мазкур концепт билан юзага келтирган муносабатларига доир ассоциатив алоқа даражаси очиб берилган;
тил ва маданият бирликларининг ички ҳамда ташқи тизими, градуал ҳолати аниқланиб, уларнинг замон ва маконга нисбатан турли сабаблар таъсирида ўзгариш даражаси асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Остона»  концептининг лингвомаданий хусусиятларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ўзбек  тилидаги  «остона»  концептининг миллий маданият билан бевосита боғлиқ келиб чиқиш тарихи ва ривожланиш жараёни аниқланиб,   лингвокультурологик хусусиятлари  очиб берилганига доир  хулосалардан ФA-Ф1-005-рақамли «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» (2017-2020 й.й.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 24 декабрдаги 17.01/302-сон маълумотномаси).  Натижада ўзбек тили  лингвомаданий  бирликларини концепт сифатида хар томонлама  лингвистик тадқиқ қилиш маданий қадриятларимиз мазмун моҳиятини бойитиш имконини берган;
«остона» концептуал тизими ифодаловчилари махсус  лексик-семантик категория, алоҳида ментал хусусиятли ва лисоний ифода эканлиги ҳамда этномаданий ўзига хослик билан ажралиб туриши каби илмий хулосалардан  Ф1-ХТ-0-19919-рақамли «Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётидаги ўрни» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Навоий давлат педагогика институтининг 2022 йил 15 февралдаги 8887-560/04-сон маълумотномаси). Натижада лингвомаданий бирликлар, миллий маданий қадриятлар, урф-одатлар, маросимлар, одоб ва тарбияга хос тушунчалар ва сўз ички маъно-мазмунини тўлиқ аниқлаш имконини берган;
«остона»  лингвомаданий бирлигининг ички маъносида табаррук, ардоқли мажозий маъноси устувор эканлиги, табаррук жой кўчма маъносида миллий қадриятларни ифодалаши хусусидаги илмий қарашлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Бухоро» телеканали томонидан тайёрланган «Саккизинчи мўъжиза», «Ассалом, Бухоро» телекўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телевидениесининг 2021 йил 21 декабрдаги 1/329-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни илмий далиллар билан бойитилиб, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусиятини ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish