Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойқулова Марҳабо Аҳадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек танқидчилигида баҳс: табиати ва тараққиёти”, 10.00.02-Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fil1112.
Илмий раҳбар: Ахмедова Шоира Нематовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Бойназар, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек адабиётшунослигида баҳс жанрининг табиати ва тараққиётини  очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
баҳснинг келиб чиқиши, фольклордаги  латифа, лоф, аския жанрларида баҳс, мунозара унсурлари намоён бўлиши, мумтоз адабиёт тарихи билан боғлиқлиги,  адабиёт ривожига тўсиқ бўладиган муаммоларни кўтариб чиқиши, мунаққид ва китобхонларнинг шу масалага диққатини тортиши,  тортишувга асосланиш каби хусусиятлари ёритилган; 
баҳс жанри тараққиёти белгиланиб, ҳар бир даврга хос фикрий ранг-баранглик, адабий-назарий муаммо майдонидаги ўрни, адабий танқид жанрларидан бири сифатида баҳснинг адабиёт ривожидаги тизимли иштироки   асосланган;
бадиий матн мукаммаллигини таъминлашга хизмат қиладиган баҳснинг табиатига хос мунозара, полемика унсурлари, ички шакллари ҳамда унинг яратилишига сабаб бўлган баҳсга асоланган давра суҳбатлари, газета ёки журналнинг ўзи баҳс ташкил этиши, баҳсу мунозараларга кенг ўрин берилган алоҳида тўпламлар нашр этилиши каби омиллар, китобхоннинг илмий-эстетик тафаккурини ўстиришга кўмаклашиш, эпиграф, тавсиялар,  иқтибослардан фойдаланиш, мулоҳазаларни рад этувчи далилларни келтириш, мурожаат қилиш каби хусусиятлар очиб берилган;
мунаққидларнинг ўз нуқтаи назари, концепцияси баҳсда зарурлиги, мунозара жараёнида таҳлиллардаги аниқлик, объектив ва субъектив қарашлар, танқидчининг баҳсдаги позицияси ҳамда адабий муаммони ҳал қилишдаги роли далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбек танқидчилигида баҳс: табиати ва тараққиёти” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
ўзбек танқидчилиги жанрлари таркибини бойитишга ҳисса қўшган адабий баҳснинг адабий жараённи ривожлантиришга тизимли иштироки мавжудлигини аниқлаш, хусусан, адабий-танқидий баҳс жанри ва унинг келиб чиқиши, ўзига хос хусусиятларини ёритиш, адабий-танқидий баҳс илмий ва эстетик тафаккур намунаси эканлигини асослаш ва тараққиётини, мунаққидлар ижодини ўрганиш муаммоларига оид илмий хулосаларидан илмий-назарий қарашларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 05 ноябрдаги 17.01/284-сон  маълумотномаси). Натижада  ўзбек танқидчилигидаги жанрлар таркибини бойитишга ҳисса қўшган адабий баҳснинг адабий жараённи ривожлантиришга тизимли иштироки мавжудлигини аниқлаш имконини берган;
ўзбек танқидчилигида баҳснинг келиб чиқиши, фольклор, мумтоз адабиёт тарихи билан боғлиқлиги, адабиётдаги муҳим бир муаммони кўтариб чиқиш, мунаққид ва китобхонларнинг шу масалага диққатини тортиш,  тортишувга асосланиш хусусиятлари ёритилганлигига доир хулосаларидан ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 05 ноябрдаги 17.01/284-сон  маълумотномаси). Натижада  ўзбек танқидчилигида баҳснинг келиб чиқиши фольклор ва мумтоз адабиёт тарихи билан боғлиқлигини асослаш имконини берган;
мунаққидларнинг ўз нуқтаи назари, концепцияси баҳсда зарурлиги, мунозара жараёнида таҳлиллардаги аниқлик, объектив ва субъектив қарашларнинг ўрни, шу орқали танқидчининг позицияси ҳамда ролининг муҳимлиги ҳақидаги илмий натижаларидан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Менга сўз беринг”, “Ассалом, Бухоро”, “Жаҳон тамаддуни дурдоналари”, “Асрларнинг асраганлари” “Саккизинчи мўъжиза”, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоэшиттиришлари сценарийларида унумли фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 26 февралдаги 1/54-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг адабиёт, бадиий матн имкониятлари, бадиий адабиётнинг ўзига хос томонлари, баҳс-мунозара муаммолари бўйича тасаввур-тушунчаларини бойитиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish