Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Оралбай Канатбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Фуқароларнинг банк омонатларига нисбатан ҳуқуқларини таъминлашнинг фуқаролик-ҳуқуқий кафолатлари», 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Yu.302.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маткурбанов Рашид Жолдасбаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Эшонқулов Сайёр Юсуф ўғли, юридик фанлар номзоди. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади фуқароларнинг банк омонатларига нисбатан ҳуқуқларини таъминлашни фуқаролик-ҳуқуқий кафолатлашнинг назарий ва амалий муаммоларини, унинг моҳияти ва аҳамиятини очиб бериш, ҳозирги замон реал воқелиги асосида мавжуд соҳавий қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган концептуал таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банклар томонидан омонатларга тааллуқли банк сирининг ошкор қилинишига доир қоидаларни истисно этувчи ҳолатларнинг аниқ чегарасини тегишли соҳавий қонунчиликда яққол тарзда акс эттириш зарурлиги асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари ва чет давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида банк сирини ташкил этувчи маълумотларни қонунчиликда ва халқаро шартномаларда назарда тутилган тартибда алмашиш мумкинлиги асослантирилган;
соҳавий қонунчилик ҳужжатларини қонунчилик техникаси талаблари асосида тўғри талқин ва татбиқ қилиш орқали жисмоний шахсларнинг банк омонатларини ҳимоя қилишда иштирок этувчи фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондининг мол-мулки доирасини аниқ ифодалаш лозимлиги асослаб берилган;
қимматбаҳо металларнинг фуқаролик муомаласи кенгайиши ва унинг ҳуқуқий асослари яратилганлиги билан омонат шартномасининг предмети сифатида пуллардан ташқари қимматбаҳо металларни банкка омонатга қўйиш мумкинлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фуқароларнинг банк омонатларига нисбатан ҳуқуқларини таъминлашнинг фуқаролик-ҳуқуқий кафолатларини ўрганишга қаратилган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банклар томонидан омонатларга тааллуқли банк сирининг ошкор қилинишига доир қоидаларни истисно этувчи ҳолатларнинг аниқ чегарасини тегишли соҳавий қонунчиликда яққол тарзда акс эттириш тўғрисидаги таклиф «Банк сири тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси иккинчи қисми 1 ва 2-хатбошиларига қўшимчалар киритишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2021 йил 18 октябрдаги 04/1-1146-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф бошқа турдаги банк хизматлари каби банк омонатлари билан боғлиқ банк сири ошкор қилиниши мумкин бўлган учинчи шахслар доирасининг соҳа қонунчилигида аниқ белгиланишига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари ва чет давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида банк сирини ташкил этувчи маълумотларни қонунчиликда ва халқаро шартномаларида назарда тутилган тартибда алмашиш мумкинлиги оид таклиф «Банк сири тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси иккинчи қисми учинчи хатбошисига қўшимчалар киритишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2021 йил 18 октябрдаги 04/1-1146-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф банк сирига оид маълумотларни чет эл давлати банклари билан алмашиш қоидаларини аниқлаштириш имконини берган;
соҳавий қонунчилик ҳужжатларини қонунчилик техникаси талаблари асосида тўғри талқин ва татбиқ қилиш орқали жисмоний шахсларнинг банк омонатларини ҳимоя қилишда иштирок этувчи фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондининг мол-мулки доирасини аниқ ифодалаш лозимлиги тўғрисидаги таклиф «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси тўртинчи қисмига ўзгартириш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2021 йил 18 октябрдаги 04/1-1146-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондининг мол-мулкини нафақат қонунчилик ҳужжатлари, балки бошқа қонун ости ҳужжатлари билан ҳам шакллантириш мумкин эканлиги тўғрисидаги тартибнинг жорий этилишига хизмат қилган;
қимматбаҳо металларни банкка омонатга қўйиш мумкинлигига оид таклифдан янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси лойиҳасининг «Мажбуриятларнинг айрим турлари» кичик булими, «Банк омонати» боби, «Қимматбаҳо металларда банк омонати шартномасининг хусусиятлари» номли моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг 2022 йил 4 февралдаги 2/2-3-35-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф қимматбаҳо металларнинг фуқаролик муомаласи кенгайиши ва унинг ҳуқуқий асослари яратилганлиги билан омонат шартномасиниг предмети сифатида пуллардан ташқари қимматбаҳо металларни ҳам омонатга қўйиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish