Sayt test rejimida ishlamoqda

Сиддиқов Илёсжон Бахромовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта аср Ислом шарқидаги гносеологик ва теологик қарашларнинг ўзаро синтезлашуви: тарихий-фалсафий таҳлил”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Fal104.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
Илмий раҳбар: Юлдашев Махамадилхом Мамаюнисович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Намозов Бобир Бахриевич, фалсафа фанлари доктори, доцент; Мадаева Шахноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўраев Бахтиёр Омонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрта аср ислом Шарқидаги гносеологик ва теологик қарашларининг ўзаро синтезлашуви ва унинг тарихий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрта асрлар Шарқдаги гносеологик ва теологик қарашлар Шарқ ва Ғарб ёндашувлари асосидаги манбаларнинг диалогик-аргументар каби методологик аҳамияти ва уларнинг табиий фанлар тараққиёти, ақл устуворлиги ва инсонпарварлик каби умумийлик, барқарор тараққиётга мойиллик, жамоавийлик ва ҳамжиҳатлик каби хусусийлик, инсон маънавий-ахлоқий камолоти, миллий қадриятларга таяниш ва тинчликни асраш каби алоҳидалик тамойиллари очиб берилган; 
ўрта асрлар ислом Шарқидаги гносеологик ва теологик қарашларнинг вужудга келиши ва ривожланиш босқичлари, маданий-маънавий, диний-фалсафий илдизларининг ақлга, мустақил фикр юритишга қаратилганлиги, методологик ва гносеологик категорияларнинг диний талқини яратилганлиги асосида юнон ва ҳинд фалсафаси таълимотлари билан ўзаро детерминистик таъсирда эканлиги мантиқий далилланган; 
Шарқ алломалари гносеологик ва теологик қарашлари синтези калом ҳамда тасаввуф фалсафасида ваҳий, ирфон, илҳом, завқ, мукашофот каби ирфоний-фалсафий таълимотлар такомиллашувига ҳамда ақлий ва нақлий билишнинг ўзаро трансформациялашувига хизмат қилганлиги очиб берилган;
ўрта аср ислом гносеологияси ва теологиясининг ривожланишида калом фалсафасининг фиқҳ ва тасаввуф илми анъаналари, ақл, илм, амалнинг илмул-калом (рационализм) билан уйғун ва қонунул-ислом (аподиктик) билан қарама-қарши жиҳатлари, уларнинг ашъарийлик (муросасозлик) ва мотуридийлик (мўътадиллик) мактабининг шаклланишида тутган ўрни ҳамда Шарқ алломаларининг мавзуга оид тасаввуфий-фалсафий қарашларининг қиёсий индукцияси очиб берилган; 
ўрта асрлар гносеологик-теологик қарашларидаги диний ва дунёвий илмлар яхлитлиги, замон ва макон диалектикаси, толерантлик тамойилларини замонавий ислом дунёсига транформациялашда ислом маънавиятини тиклаш, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни қарор топтириш, ёшларни замонавий илмий билимлар билан қуроллантириш истиқболлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта аср ислом шарқидаги гносеологик ва теологик қарашларнинг ўзаро синтезлашуви: тарихий-фалсафий таҳлили бўйича тадқиқотнинг  илмий натижалари асосида:
ўрта асрлар Шарқдаги гносеологик ва теологик қарашлар Шарқ ва Ғарб ёндашувлари асосидаги манбаларнинг диалогик-аргументар каби методологик аҳамияти ва уларнинг табиий фанлар тараққиёти, ақл устуворлиги ва инсонпарварлик каби умумийлик, барқарор тараққиётга мойиллик, жамоавийлик ва ҳамжиҳатлик каби хусусийлик, инсон маънавий-ахлоқий камолоти, миллий қадриятларга таяниш ва тинчликни асраш каби алоҳидалик тамойилларига оид назарий хулоса ва амалий тавсияларидан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфида очилган “Тасаввуф илмий мактаби” фаолиятида ва Мир Араб олий мадрасасининг талабалари учун каталоглар, альбомлар, илмий-методик манбалар базасини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йил 28 декабрдаги 3707-сон маълумотномаси). Натижада, мадраса талабалари ва тасаввуф мактаби тингловчиларига ўрта аср ислом шарқи алломаларининг теологик қарашларининг моҳияти очиб берилиб,калом, тасаввуф, ҳадис илмларини нотўғри талқин қилувчиларга раддия беришда асосли манба  бўлиб хизмат қилган;
ўрта асрлар ислом Шарқидаги гносеологик ва теологик қарашларнинг вужудга келиши ва ривожланиш босқичлари, маданий-маънавий, диний-фалсафий илдизларининг ақлга, мустақил фикр юритишга қаратилганлиги, методологик ва гносеологик категорияларнинг диний талқини яратилганлиги асосида юнон ва ҳинд фалсафаси таълимотлари билан ўзаро детерминистик таъсирда эканлигига оид илмий-назарий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг ижросини таъминлашда, марказ ходимлари ва “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари учун “Интернет майдонидаги маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг усуллари” мавзусида туркум ҳудудий ва масофавий ўқувлар ташкил этиш” дастурининг “Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш” номли бандида белгиланган “Биз маърифатли ислом тарафдоримиз!” шиори остида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 3 декабрдаги 02/02/1560-сон маълумотномаси). Натижада, марказ илмий ходимлари ва “Маърифат” тарғибот гуруҳи аъзоларида Ўрта аср Шарқ алломаларининг гносеологик ва теологик карашлари асосида шаклланган бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини яратиш, маърифатли жамият барпо этишга оид тарғиботлари учун муҳим методологик-назарий сифатида хизмат қилган;
ўрта аср ислом гносеологияси ва теологиясининг ривожланишида калом фалсафасининг фиқҳ ва тасаввуф илми анъаналари, ақл, илм, амалнинг илмул-калом (рационализм) билан уйғун ва қонунул-ислом (аподиктик) билан қарама-қарши жиҳатлари, уларнинг ашъарийлик (муросасозлик) ва мотуридийлик (мўътадиллик) мактабининг шаклланишида тутган ўрни ҳамда Шарқ алломаларининг мавзуга оид тасаввуфий-фалсафий қарашларининг қиёсий индукциясига оид назарий умумлашма ва хулосалар ҳамда амалий таклифлардан 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-95 “Фанлараро ёндашувнинг мураккаб тизимларни тадқиқ этишдаги имконият ва истиқболлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда, лойиҳа доирасида чоп этилган “Фанлараро ёндашувнинг мураккаб тизимларни тадқиқ этишдаги имконият ва истиқболлари” номли монографиянинг (2020 й.) “Ўрта Осиё мутафаккирларининг фанлараро ёндашувга оид ғоялари” номли 2-бобини тайёрлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2022 йил 28 январдаги 04/11-516-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳанинг самарадорлиги ошишига, давлат ва жамият тараққиётига ҳисса қўшишда ва илм-фанни янги билимлар билан бойитишга хизмат қилган;
ўрта асрлар гносеологик-теологик қарашларидаги диний ва дунёвий илмлар яхлитлиги, замон ва макон диалектикаси, толерантлик тамойилларини замонавий ислом дунёсига транформациялашда ислом маънавиятини тиклаш, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни қарор топтириш, ёшларни замонавий илмий билимлар билан қуроллантириш истиқболларига оид таклиф ва тавсиялар, илмий янгиликлардан ЎзМТРК “O‘zbekiston” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт” “Миллат ва маънавият” (2020-2021 йй) туркум кўрсатувлар ва радиоэшиттиришларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 17 декабрдаги 04-24-1903-сон маълумотномаси). Натижада, ўрта аср Ислом шарқидаги гносеологик ва теологик қарашларнинг ўзаро синтезлашувини ёритиш муаммолари радиодастурларда тингловчиларнинг калом фалсафаси, фиқҳ ва тасаввуф илми анъаналари хусусидаги билим ва кўникмаларининг ошишида хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish