Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайдаров Комил Донабаевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янгиланаётган Ўзбекистонда маънавий қадриятларнинг тикланиши ва унинг узлуксиз таълим тизимидаги аҳамияти”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Fа171.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий маслаҳатчи: Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқулов Дўстмурод Тошпўлатович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Хусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда маънавий қадриятларнинг тикланиши, унинг узлуксиз таълим мазмунига таъсир этиш жараёнининг мазмун-моҳиятини очиб бериш ва уни такомиллаштиришга доир таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“қадрият”, “маънавий қадриятлар”, “маънавий мерос”, “маънавий тараққиётда ворислик”, “миллий қадриятлар тикланиши”, “комиллик”, “баркамол авлод”, “баркамол шахс тарбияси” каби тушунчаларнинг жамият барқарорлигига асосланган умуминсоний моҳияти ва ҳозирги даврга хос маънавий-мафкуравий жиҳатлари умумметодологик нуқтаи назардан очиб берилган;
“инсоният тарихи – маънавият тарихи” тамойилининг Шарқ ижтимоий-фалсафий меросига хос эзгулик ва инсонпарварлик ғоялари замонавий таълим тизими ўзагини ташкил қилувчи парадигмал асос ва инновацион тенденциялар омили эканлиги исботланган;
миллий-маънавий қадриятларнинг Янги Ўзбекистон узлуксиз таълим тизимидаги ўзгаришлар ва янгиланишларга таъсири ҳамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган тарихий этно-аксиологик ва тараққиётга монанд замонавий креатив-прагматик имкониятлари фалсафий асосланган; 
баркамол авлод тарбиясига қаратилган узлуксиз таълим жараёнини оптималлаштиришда маънавий қадриятлар омилидан фойдаланиш технологиялари самарадорлигини оширишга доир “горизонтал” ва “вертикал” ворислик, маънавий, илмий ва ижодий муҳит уйғунлиги қонуниятлари орқали намоён бўлиши аниқланган;
Ўзбекистонда янги давр пойдеворини яратишда миллий-маънавий қадриятларга асосланган узлуксиз таълим тизимини шакллантириш зарурияти, замонавий йўналишлари ва истиқболлари фалсафий жиҳатдан мантиқий далилланган ва уларнинг бирламчи омил эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маънавий қадриятларнинг узлуксиз таълим тизимидаги аҳамияти ва таъсирчанлигини ошириш мавзусини ўрганишга доир олинган илмий натижалар асосида:
“қадрият”, “маънавий қадриятлар”, “маънавий мерос”, “маънавий тараққиётда ворислик”, “комиллик”, “баркамол авлод”, “баркамол шахс тарбияси” деган тушунчаларнинг умуминсоний моҳияти ва даврга хос жиҳатларини очиб бериш билан боғлиқ илмий-назарий хулоса ва методологик ғояларидан “Миллий ғоя ва Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” номли дарсликнинг “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси – фаолиятимиз дастуруламали” деб номланган 5-мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги 654сон буйруғи асосида берилган 654-065-сон маълумотномаси). Натижада дарсликнинг мазмунини бойитиш ва баркамол шахс тарбиясининг замонавий ёндашувларини илмий асослашга хизмат қилган;
“инсоният тарихи – маънавият тарихи” деган тамойилдан келиб чиқиб, Шарқ халқлари ижтимоий-фалсафий меросига хос инсонпарварлик ғоялари замонавий таълим тизими ўзагини ташкил қилувчи муҳим тенденция эканлигини асослашга доир илмий-назарий хулоса ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2020 йилда миллий тарбия услублари, ахлоқий қадриятлар ва тамойилларни ўз ичига олган “Миллий тарбия” антологиясини чоп этишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат Марказининг 2021 йил 6 июндаги 02/08-770-сон далолатномаси). Натижада антологиянинг илмий-фалсафий мазмуни бойитилишига хизмат қилган;
миллий-маънавий қадриятларнинг Янги Ўзбекистон тараққиётининг бош омили сифатида узлуксиз таълим тизимидаги ўзгаришлар ва янгиланишларга таъсир кўрсатувчи устувор тенденция эканлигини, унинг таълим самарадорлигини оширишдаги прагматик имкониятларини асослашга доир илмий-назарий хулоса ва тавсияларидан “Миллий ғоя ва Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” номли дарсликнинг “Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги стратегияси ва кадрлар тайёрлашнинг замонавий тамойиллари” номли 9-мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги 654сон буйруғи асосида берилган 654-065-сон маълумотномаси). Натижада дарсликнинг мазмун-моҳиятини бойитишга хизмат қилган;
баркамол авлод тарбиясида маънавий қадриятлар омилидан фойдаланиш технологиялари самарадорлиги ва аҳамиятини оширишнинг усул ва воситаларига оид илмий-назарий хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5958-сон Фармони асосида республикада “Маҳалла – қадриятлар маскани” ҳафталиги, маҳаллаларда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг маънавий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган маърифий тадбирлар ташкил қилиш ва ўтказиш, маҳаллаларда кутубхоналар фаолиятини йўлга қўйиш, “Оқсоқоллар ўгити”, “Дуогўйлар минбари”, “Авлодлар учрашуви”, “Устоз-шогирд” каби анъаналарни тизимлаштиришда ҳамда “Энг фаол кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосар” танловининг Самарқанд вилоят босқичи сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 10 майдаги 02-02/1280-сон далолатномаси). Тадқиқот натижалари ёшлар таълим-тарбияси мазмунига маънавий қадриятларни сингдириш, тараққиётнинг янги босқичида уларни янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистонда учинчи Ренессанс даври пойдеворини яратишга қаратилган ислоҳот ва янгиланишлар жараёнида узлуксиз таълим тизимида маънавий қадриятлар таъсирини оширишнинг замонавий, креатив йўналишлари ва истиқболларини белгилашга доир таклиф-тавсияларидан 2021 йилнинг 8 февраль куни “Самарқанд” телеканали орқали эфирга узатилган “Ёшларни  қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурининг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамияти масалаларига бағишланган 30 дақиқалик очиқ мулоқот дастур сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 14 июндаги 09-09/249-сон маълумотномаси). Натижада эфирга узатилаётган маънавий-маърифий мазмундаги кўрсатувларнинг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish