Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳимов Комилжон Раҳматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хожагон-нақшбандия таълимотининг илдизлари ва шаклланиш манбалари (IX–XIV асрлар)», 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари, 07.00.03 – Жаҳон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Tar138.
Илмий раҳбар: Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти, DSc.02/30.12.2019.Tar.44.01.
Расмий оппонентлар: Маҳмуд Ҳасаний, тарих фанлари доктори; Ҳаққулов Иброҳим, филология фанлари доктори, профессор; Наврўзова Гулчеҳра, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хожагон-нақшбандия таълимотининг вужудга келиш шарт-шароитлари, келиб чиқиш илдизлари ва шаклланиш манбаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
VIII–XI асрларда ислом дунёсида тасаввуфнинг вужудга келиши ва тарқалишининг шарт-шароитлари, жумладан, диний, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва ғоявий-ақидавий сабаблари, тасаввуф тарихининг зоҳидлик (VIII–IX асрлар), сўфийлик мактаблари ва оқимлари (IX–XI асрлар) ва сўфийлик тариқатлари (XII асрдан кейин) даврларига бўлиниши, VIII–IX асрларда Мадина, Басра, Кўфа, Хуросон ва Марказий Осиё зоҳидлик мактаблари, IX–XI асрларда Нишопур, Миср, Дамашқ, Бағдод ва Марказий Осиё сўфийлик мактаблари фаолият кўрсатганлиги очиб берилган; 
Ислом цивилизациясининг бошқа йирик марказлари қаторида Марказий Осиёнинг ҳам тасаввуф бешикларидан бири бўлганлиги, жумладан, бу ўлкада ҳам VIII асрдан бошлаб тасаввуф вужудга келганлиги, VIII–IX асрларда тасаввуфнинг зоҳидлик даври, IX–XI асрларда эса сўфийлик мактаблари ва оқимлари даври кечганлиги аниқланиб, Марказий Осиё зоҳидлик мактабининг (VIII–IX асрлар) асосий тармоқлари, вакиллари ва ғоялари, шунингдек, Марказий Осиё сўфийлик мактабининг (IX–XI асрлар) асосий оқимлари, муҳитлари, вакиллари ва ғоялари очиб берилган;
Марказий Осиё тасаввуфи тарихининг VIII–XI асрларда – сўфийлик тариқатларига қадар кечган даврининг XII асрда хожагон-нақшбандия тариқатининг вужудга келиши учун замин бўлиб хизмат қилганлиги далилланган;
Хожагон-нақшбандия тариқати биринчи навбатда XII асргача бўлган Марказий Осиё сўфийлик анъаналарининг давомчиси бўлганлиги, шунинг билан биргаликда муайян даражада ўзигача мавжуд бўлган бошқа, жумладан, Хуросон ва Ироқ сўфийлик мактаблари тажрибаларини ўзлаштирганлиги исботланган;
Хожагон-нақшбандия таълимотининг вужудга келишида унгача ёзилган тасаввуф манбалари муҳим роль ўйнаганлиги, жумладан, IX–XI асрлар сўфийлик манбалари – Марказий Осиё, Хуросон ва Ироқ тасаввуф мактаблари вакиллари асарлари ва таълимотларининг хожагон-нақшбандия таълимотидаги асосий концепцияларнинг ҳамда ушбу таълимот рашҳаларининг шаклланишидаги роли ва ўрни очиб берилган;
XII–XV асрларда хожагон-нақшбандия таълимоти асосларининг шаклланиши ва такомиллашиши жараёни мазкур тариқатнинг ушбу даврда яратилган назарий манбалари – мазкур тариқат асосчилари ва бошқа вакиллари томонидан ёзилган асарлар асосида кўрсатиб берилиб, хожагон-нақшбандия тариқати манбаларининг мазкур таълимотнинг шаклланиши ва такомиллашишидаги ўрни аниқлаштирилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хожагон-нақшбандия таълимотининг илдизлари ва шаклланиш манбалари (IX–XIV асрлар) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистонда зиёрат туризми дастурини ривожлантириш ва  гидларнинг диний-тасаввуфий билимлари билан боғлиқ малакасини ошириш бўйича берилган таклиф Туризм соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Республика маркази амалиётида фойдаланилган (Туризм соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Республика марказининг 2020 йил 16 январдаги А-04/14-сон маълумотномаси). Натижада, 2019 йил Бухорода I Халқаро зиёрат туризми форуми доирасида ўтказилган етти пирлар мероси билан боғлиқ тақдимот ўтказилиши ва етти пирлар меросини илмий асосда ўрганилиши ҳамда 2021 йил 30 декабрь куни Туркиянинг Инону университетида “Абдухолиқ Ғиждувоний ва тасаввуф” номли халқаро симпозиум ўтказилишига сабаб бўлган;  
Хожагон-нақшбандия тариқати биринчи навбатда XII асргача бўлган Марказий Осиё сўфийлик анъаналарининг давомчиси бўлганлиги, шунинг билан биргаликда муайян даражада ўзигача мавжуд бўлган бошқа, жумладан, Хуросон ва Ироқ сўфийлик мактаблари тажрибаларини ўзлаштирганлигига оид хулосалар Етти пирлар ҳақида махсус фильм яратилиши бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Матбуот хизмати амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати медиа марказининг 2019 йил 18 июндаги 96-сон маълумотномаси). Натижада  Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати медиа маркази томонидан 34 дақиқалик «Етти пир зиёрати» номли махсус фильм тайёрланган; 
Хожагон-нақшбандия таълимотининг вужудга келишида унгача ёзилган тасаввуф манбалари муҳим роль ўйнаганлиги, жумладан, IX–XI асрлар сўфийлик манбалари – Марказий Осиё, Хуросон ва Ироқ тасаввуф мактаблари вакиллари асарлари ва таълимотларининг хожагон-нақшбандия таълимотидаги асосий концепцияларнинг ҳамда ушбу таълимот рашҳаларининг шаклланишидаги роли ва ўрни ҳақидаги хулосалар хожагон-нақшбандия тариқати етти пирлари меросларини хорижда тарғиб қилишда ҳамда турк тилида 6 та махсус монографик тадқиқот ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 02-18/1673-сон далолатномаси). Натижада диссертантнинг бевосита иштироки ва раҳнамолигида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг 2022 йил 29-30 март кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Хива шаҳрини айланиб кўриши чоғида олий мартабали меҳмонга ушбу шаҳар тарихи ва тарихий ёдгорликлари тўғрисида маълумот беришда фойдаланилган;
Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси тасаввуф тариқатлари ва хаттотлик санъати билан бевосита боғлиқ тасаввуф алломалари, хожагон-нақшбандия тариқати етти пирлари билан боғлиқ илмий маълумотлар Ислом цивилизация маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2022 йил 16 майдаги 374/22-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази низоми, мақсад ва вазифаларини ҳамда ушбу марказнинг тасаввуф ва хаттотлик экспозиция бўлимини шакллантирилган;  
 Тасаввуф ва нақшбандия таълимоти билан боғлиқ қўлёзма манбаларни чуқур ўрганиш ва уларни кенг тарғиб қилиш, илмий муассасалар, олий ва ўрта махсус диний ўқув юртлари кутубхоналарига тақдим қилиш билан боғлиқ таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 майдаги 02-06/3891-сон далолатномаси). Натижада тадқиқотчининг бевосита иштирокида хожагон-нақшбандия тариқати ва етти пирлар меросига оид жами 73 номдаги қўлёзма ва тошбосма асарлар факсимиле нусхалари, китоб ва рисолалар, етти пирлар ҳақида 10 та ҳақиқат номли плакатлар нашрга тайёрланди, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида диний-маърифий соҳа ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курслари ўқув дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада зиёрат туризми бўлимида етти пирлар тарихи билан боғлиқ асарларни режага киритишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish