Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Қутлуғ Бекмуродовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ислом маданияти манбаларида педагогик-психологик фикрлар тараққиёти”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам. В2021.4.DSc/Ped152. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Алеуов Усербай, педагогика фанлари доктори, профессор; Киёмов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори; Шоумаров Ғайрат Бахромович, психология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ислом маданияти манбаларидаги педагогик-психологик фикрлар тараққиётининг назарий, ижтимоий, тарихий босқичларини педагогик жиҳатдан очиб бериш ҳамда улардан педагогика ва психология фанларидан таълим беришда фойдаланиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика тарихи ўқув модулида ислом маданиятига бўлган соғлом илмий қараш шаклланишида диний бағрикенгликнинг ижтимоий моҳиятини англашда педагогик фикрлар ва қарашлар мажмуаси, ислом маданияти манбаларини тарихий жиҳатдан келиб чиқиш хронологиясининг педагогик жиҳатлари ва назарий жиҳатдан конфессионал аҳамияти асосланган;  
оила ва жамият муносабатларида дин вакиллари ва донишмандларнинг интеллектуал тарбияга хос бўлган илмларни тарғиб этувчи қарашларининг диний қоидаларга боғлиқ  мазмуни ҳамда тарбиявий мақсадларнинг умуминсоний қадриятларга асосланган педагогик аҳамияти исботланган;
педагогика тарихи ўқув модулида ислом маданияти илмий меросининг эмпирик мавқеини ва аксиологиясини аниқлашда мазкур манбаларнинг одоб, ахлоқ, маданият меъёрларига оид талаблар бўйича шахс тарбиясини жамоавийлик ҳамда оммавийлик асосда олиб боришнинг муҳим омиллари асослантирилган;
ислом маданиятига оид мавзуларни ўқитишда дарс жараёнини ташкил этишнинг тарихийлик нутқаи назаридан илмий мутаносиблиги, диний фикрлар ва қарашларнинг ижтимоий мавқеи, ёшларга диний тарбия беришнинг педагогик сабаблари асослаб берилган;
педагогика дарсларида ислом дини алломалари илмий меросидан фойдаланишда ижтимоий-қиёсий, тарихий, назарий-психологик манбаларда мавжуд диний фикрлар ҳамда тамойилларнинг таълим-тарбия жараёнига антологик таъсир кўрсатиши асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ислом маданияти манбаларида педагогик-психологик фикрлар тараққиётини тадқиқ этиш юзасидан олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган: 
олий таълим муассасаларининг педагогика тарихи педагогика тарихи ўқув модулида ислом маданиятига бўлган соғлом илмий қараш шаклланишида диний бағрикенгликнинг ижтимоий моҳиятини англашда педагогик фикрлар ва қарашлар мажмуаси,  ислом маданияти манбаларини тарихий жиҳатдан келиб чиқиш хронологиясининг педагогик жиҳатлари ва назарий жиҳатдан конфессионал аҳамияти асосланган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020 йил 3 ноябрда тақдим этилган 89-03-4367-сон маълумотнома). Натижада ислом маданияти билан боғлиқ муаммоларни илмий жиҳатдан тадқиқ этиш биринчидан, талаба ёшларда тарихий меросга, миллий қадриятларга бўлган қизиқишнинг ортишига, иккинчидан, уларга таълим-тарбия бериш масалаларига, хусусан, “Педагогика тарихи” ўқув модулини ўқитишда янгича, мазмунан ёндашишнинг методик ва замонавий усулларини кенгайтиришга ва такомиллаштиришга хизмат қилган; 
оила ва жамият муносабатларида дин вакиллари ва донишмандларнинг интеллектуал тарбияга хос бўлган илмларни тарғиб этувчи қарашларининг диний қоидаларга боғлиқ  мазмуни ҳамда тарбиявий мақсадларнинг умуминсоний қадриятларга асосланган педагогик аҳамияти оид таклифлар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2013-2014 йилларга мўлжалланган И1-ХТ-17222-сон “Қорақалпоқ миллий менталитетини ўқувчи ёшларга сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа фаолиятида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020 йил 26 ноябрда тақдим этилган 89-03-4946-сон маълумотнома). Натижада инновацион лойиҳа иши асосида тадқиқот натижаларининг жорий этилиши ўқувчи ёшларнинг шахсга йўналтирилган ижтимоий-психологик қарашларининг замонавий фанлар тизимини ривожлантиришдаги тарихий-назарий ва рефлексив психологик омилларнинг концептуал аҳамиятини ривожлантиришга хизмат қилган; 
педагогика тарихи ўқув модулида ислом маданияти илмий меросининг эмпирик мавқеини ва аксиологиясини аниқлашда мазкур манбаларнинг одоб, ахлоқ, маданият меъёрларига оид талаблар бўйича шахс тарбиясини жамоавийлик ҳамда оммавийлик асосда олиб боришнинг муҳим омилларига оид таклифлар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2012-2014 йилларга мўлжалланган А1-ХТ-92997-сонли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-аҳлоқий тарбиялаш муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳа ишида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020 йил 26 ноябрда тақдим этилган 89-03-4946-сон маълумотнома). Натижада амалий лойиҳа иши асосида диссертация материалларидан педагогика тарихи ўқув модулида фойдаланиш ислом маданияти илмий меросининг эмпирик мавқеи ва аксиологиясини аниқлашда, фан нуқтаи назаридан, ислом маданияти манбаларининг дидактик ҳамда акмеологик жиҳатларини асослашга хизмат қилган; 
республика олий таълим муассасаларида ислом маданиятига оид мавзуларни ўқитишда дарс жараёнини ташкил этишнинг тарихийлик нутқаи назаридан илмий мутаносиблиги, диний фикрлар ва қарашларнинг ижтимоий мавқеи, ёшларга диний тарбия беришнинг педагогик сабабларини тадқиқ этиш ишлари амалга оширилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020 йил 3 ноябрда тақдим этилган 89-03-4367-сон маълумотнома). Натижада мазкур таҳлиллар педагогика тарихи ўқув модулидан дарс машғулотларини ташкил этишда ислом маданиятининг ёзма манбаларини барча ижтимоий, иқтисодий, маънавий, маърифий мавзуларни ўзида жамлаган ноёб манбалар эканлигини эътироф этишга ва исботлашга хизмат қилган; 
республика олий таълим муассасаларида педагогика дарсларида ислом дини алломалари илмий меросидан фойдаланишда ижтимоий-қиёсий, тарихий, назарий-психологик манбаларда мавжуд диний фикрлар ҳамда тамойилларнинг таълим-тарбия жараёнига антологик таъсир кўрсатишини асослаш жараёни олий таълим тизими ўқув-тарбиявий фаолиятида қўлланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020 йил 3 ноябрда тақдим этилган 89-03-4367-сон маълумотнома). Натижада ушбу жараён олий таълим муассасаларида ислом маданиятининг педагогик фикрларни ривожлантиришда тутган ўрнини ўрганиш билан боғлиқ мавзуларни дарслар, машғулотлар, давра суҳбатларида таҳлил этиш асосида ижтимоий-педагогик муаммоларни талабаларга етказиш ёки тушунтириш услубларини ривожлантиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish