Sayt test rejimida ishlamoqda

Тагаев Ганишер Хасановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшлар эстетик дунёқарашини шакллантиришда этнографик омилларнинг ўрни”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (эстетика) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fal500.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Нишонова Озода Жалолитдиновна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Яздонов Зикирилло Шукуриллоевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшлар эстетик дунёқарашини шакллантиришда этнографик омилларнинг ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий бадиий-эстетик тарбия концепциясини шакллантиришда этноэстетик маданият ва этнографик омилларнинг трансформацияси ўзгариши сабабли шахснинг миллий ментал хусусиятларини ҳисобга олиш зарурияти асосланган;
шахс эстетик дунёқарашини шакллантирадиган дид, ҳис-туйғу, менталитет, эътиқод (рефлекция, эвокация) каби қадриятлар миллий этномаданиятнинг диний-фалсафий омиллари эканлиги далилланган; 
ёшларда этнографик дунёқарашни шакллантириш орқали дунёнинг универсал этноэстетик манзарасининг диний-мифологик, миллий-этник, бадиий-эстетик асосларини такомиллаштириш ҳамда этнотуризм маданиятини ривожлантириш мумкинлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
ёшларда эстетик образли дунёқарашдан этнографик дунёқарашгача бўлган босқичларда (турмуш тарзи, меҳнат шароити, маданияти) борлиқ, атроф-муҳитни англаш орқали янги бадиий-эстетик қадрият – этноэстетик дунёқарашнинг ривожланиши очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар эстетик дунёқарашига таъсир этувчи этнографик омилларнинг ривожланишига доир олиб борилган  тадқиқот натижалари асосида: 
янги бадиий-эстетик тарбия концепциясини шакллантиришда этноэстетик маданият ва этнографик омилларнинг роли асослаб берилганлигига оид таклиф ва хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказида 2018-2020 йилларда амалга оширилган “Ўзбекистонда миллий қадриятлар, диний бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш ва маънавий-маърифий ишлар самардорлигини оширишда фалсафий мероснинг ўрнини илмий тадқиқ этиш асосида Ўзбекистон фалсафа тарихи (3 томлик ўзбек тилида) китобининг III томини тайёрлаш” мавзусидаги ПЗ-20170930386 рақамли амалий тадқиқот лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 1 июлдаги 02/08-817-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда миллий қадриятларга ҳурмат, ди ний бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш ва уларда ватанпарварлик руҳини оширишда грант лойиҳаси учун муҳим омил сифатида хизмат қилган;
 эстетик дунёқарашни шакллантирадиган дид, ҳис-туйғу, менталитет, эътиқод (рефлекция, эвокация) каби қадриятлар асосида этномаданиятнинг диний, фалсафий омиллари мантиқий тамойиллар асосида далилланганлигига оид таклиф-тавсиялардан 2015-2017 йилларда амалга оширилган “Жамиятни ислоҳ этиш ва модернизациялаш жараёнида эстетик тарбияни ривожлантиришнинг миллий асослари” мавзусидаги ОТ-А1-98-рақамли фундаментал грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2021 йил 7 июндаги 04/11-2847-сон маълумотномаси). Натижада, этномаданиятнинг ёшлар эстетик дунёқарашига таъсири бевосита давлат бошқарувидаги механизмларга амалий фойда бериб, халқнинг этнографик омилларни кенгроқ ўрганилишига хизмат қилган;
ёшларда этнографик дунёқарашни шакллантириш орқали дунёнинг универсал этноэстетик манзарасининг диний-мифологик, миллий-этник, бадиий-эстетик омиллари этнотуризм маданиятига доир таклиф ва тавсияларидан Респубилка Маънавият ва маърифат марказида 2018-2020 йилларда амалга оширилган “Ўзбекистонда миллий қадриятлар, диний бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигинини оширишда фалсафий мероснинг ўринини тадқиқ этиш асосида Ўзбекистон фалсафаси тарихи (3 томлик ўзбек тилида) китобининг III томини тайёрлаш” мавзусидаги ПЗ-20170930386 рақамли амалий тадқиқот лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 1 июлдаги 02/08-817-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг миллий қадриятларга эстетик дунёқараш асосида ёндашувлари шаклланиб, жамиятдаги турли миллат вакиллари, диний конфессия аъзолари ўртасидаги бағрикенглик алоқалари янада мустаҳкамланишига хизмат қилган;
ёшларда эстетик образли дунёқарашдан этнографик дунёқарашгача бўлган босқичларда (турмуш тарзи, меҳнат шароити, маданияти) олам, атроф-муҳитни англаш орқали янги бадиий-эстетик қадрият – этноэстетик дунёқарашнинг ривожланиши тарихий тамойиллар асосида очиб берилганлигига доир хулоса ва тавсиялардан Самарқанд вилоят тетрадиокомпаниясининг 2021 йил 13 май куни эфирга узатилган “Қадрият” кўрсатувини дастур сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 17 июндаги 09-09/258-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар эстетик дунёқарашининг шаклланиб боришида этнографик омиллар, миллий урф-одатлар ва қадриятлар тизимидан фойдаланишга бўлган қизиқишининг ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish