Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаев Сардор Баходировичнинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновация фалсафаси ва унинг илмий методологик асослари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fal424.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети. 
Илмий раҳбар: Хажиева Мақсуда Султоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08 
Расмий оппонентлар: Саидқасимов Акбар Исахонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Хусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновациянинг илмий гносеологик ва амалий эмпирик воқелик, ижтимоий тараққиётга йўналтирилган янгиланишларни ижтимоий-фалсафий нуқтаи-назардан очиб беришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инновация инсоннинг бир томондан, янгилик излашга оид фундаментал хусусиятидан келиб чиқадиган илмий гносеологик қизиқиши ва, иккинчи томондан, ижтимоий борлиқни такомиллаштиришга қаратилган  амалий эмпирик  фаолияти ифодаси эканлиги асосланган;
инновациянинг сциентив ва ижтимоий маданий моҳияти жамият, социум ҳаётини илмий-технологик такомиллаштиришга, анъанавий иш усулларини янгилашга хизмат қилувчи ғоя, кашфиёт, ишланмалар экани, ижтимоий тараққиётнинг инновацияга қурилаётгани тасдиқланган;
инновацион фаолиятнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, жараён, маркетинг, ташкилий инновациялар каби иқтисодий ва илмий-техник, инсон омилининг ролини ошириш, ижтимоий-психологик тўсиқларни бартараф этиш, ижтимоий амалиётда янгиликларни яратиш ва жорий этиш каби ижтимоий-фалсафий йўналишлари такомиллаштирилган ҳамда жамият ҳаётининг барча соҳаларига тааллуқли воқелик, феномен сифатидаги хусусиятлари фалсафий жиҳатдан очиб берилган; 
Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш концепциясини амалга ошириш ҳамда янги иннновацион муҳитни шакллантиришда интеллектуал ва креатив фаол ёшларни тарбиялаш(қурилма ва лойиҳаларда иштирок этувчиларнинг одоб-ахлоқ нормалари, ментал хусусиятларни ҳисобга олиш, инновацион қобилиятларни шакллантириш ва ривожлантириш, маънавий-маърифий, ижтимоий-психологик, техник ва технологик талабларга мос кадрлар тайёрлаш)га оид ечимлар фалсафий жиҳатан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновация фалсафаси ва унинг илмий методологик асосларига оид илмий хулоса, амалий тавсия ва таклифлар асосида:
инновация инсоннинг бир томондан, янгилик излашга оид фундаментал хусусиятидан келиб чиқадиган илмий гносеологик қизиқиши ва, иккинчи томондан, ижтимоий борлиқни такомиллаштиришга қаратилган  амалий эмпирик  фаолияти ифодаси эканлигига оид назарий умумлашма ва хулосалардан ПЗ-201709202-рақамли  “Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни янада ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш” мавзуидаги (2017-2019 йй) амалий лойиҳада фойдаланилган (Урганч давлат университетининг 2021 йил 16 августдаги 03-184/28-сон маълумотномаcи). Натижада, ёшларнинг инновацион тафаккурини бойитиш, инновацион фаолиятга йўналтириш, тадбиркорлик фаолиятига қизиқишларини, ҳалол меҳнат ҳамда ризқ ҳақидаги дунёқараши, кўникмаларини шакллантириш ва кучайтиришга хизмат қилган;
инновациянинг сциентив ва ижтимоий маданий моҳияти жамият, социум ҳаётини илмий-технологик такомиллаштиришга, анъанавий иш усулларини янгилашга хизмат қилувчи ғоя, кашфиёт, ишланмалар экани, ижтимоий тараққиётнинг инновацияга қурилаётганига оид илмий умумлашмалардан “Глобаллашув асослари” (2020 й) номли дарсликнинг “Глобаллашушшиг миллий ривожланишга ўтказаётган таъсири ва унинг оқибатлари”, “Иқтисодий жараёпларнинг глобаллашуви ва миллий манфаатлар” ва “Миллий тараққиётнинг маънавий-ахлоқий негизлари” бўлимларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи ва 359-032-сон гувоҳномаси). Натижада, чоп этилган дарсликни илмий жиҳатдан такомиллаштиришга ва талаба-ёшларнинг Ўзбекистонда кечаётган инновацион ўзгаришлар, инновацион ва модернизацион жараёнларнинг белгилари, илмий-техник ва технологик янгиликларнинг аҳамияти хусусидаги илмий тафаккурини янада бойитишга хизмат қилган;
инновацион фаолиятнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, жараён, маркетинг, ташкилий инновациялар каби иқтисодий ва илмий-техник, инсон омилининг ролини ошириш, ижтимоий-психологик тўсиқларни бартараф этиш, ижтимоий амалиётда янгиликларни яратиш ва жорий этиш каби ижтимоий-фалсафий йўналишлари такомиллаштирилган ҳамда жамият ҳаётининг барча соҳаларига тааллуқли воқелик, феномен сифатидаги хусусиятларига оид илмий хулоса ва амалий тавсиялардан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Ўзбекистонда “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастурини амалга оширишда кенг фойдаланилган (“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2021 йил 12 июлдаги 0790/21-сон маълумотномаcи). Натижада, мамлакатимиз ва худудларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ давлат, соҳага оид ва ҳудудий дастурларни, давлат ва жамият қурилишини ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш бўйича инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ишларини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш концепциясини амалга ошириш ҳамда янги иннновацион муҳитни шакллантиришда интеллектуал ва креатив фаол ёшларни тарбиялаш муаммолари (қурилма ва лойихаларда иштирок этувчиларнинг одоб-ахлоқ нормалари; ментал хусусиятларни ҳисобга олиш; инновацион қобилиятларни шакллантириш ва ривожлантириш; маънавий-маърифий, ижтимоий-психологик, техник ва технологик талабларга мос кадрлар тайёрлаш)га оид ечимларига оид хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телеканалининг “Мувафаққият калити”, “XXI аср технологиялари”, “Юрт келажаги” телекўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ёшлар телерадиоканалининг 2021 йил 27 майдаги 14-01-94-сон маълумотномаcи). Натижада, халқнинг инновацион тафаккурини юксалтириш, ижтимоий креатив фаолликни ошириш, илмий-техгик ва технологик янгиликларнинг аҳамиятини ёритиш ҳамда ёшлар ижтимоий онгида замонавий ўзгаришларга бўлган интилишларни янада кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish